Информация Хавфсизлиги


Информация хавфсизлигини таъминлаш


Download 0.75 Mb.
bet6/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Book security

Информация хавфсизлигини таъминлаш - киммат хамда катта сарф-харажатларни талаб киладиган иш булиб, воситаларни сотиб олиш ёки урнатишга канча сарф-харажат килинмасин, мос таъминот системасининг ишга лаёкатли холатини ва окилона хавфсизлик чегарасини малакали аниклаш шунчалик кийин булади. Агар локал тармок умумий фойдаланилувчи куп сонли информация файллари, кимматбахо рангли принтерлар ёки лицензион программа воситаларидан биргаликда фойдаланиш максадида ишлаб чикилган булса, у холда информацияни хатто минимал шифрлаш ёки дешифрлаш хам талаб килинмайди.
Информацияни химоялаш воситаларини лойихалаш, сотиб олиш ёки урнатишни етарлича тахлилларни олиб бормасдан туриб амалга ошириш керак эмас. Таваккални тахлил килиш куплаб факторлар (ишнинг бузилишининг пайдо булиши, ишнинг бузилишининг пайдо булиш эхтимоллиги, тижорат йукотишлардан зарар куриш, системанинг тайёргарлиги коэффициентининг камайиши, жамоат муносабатлари, юридик муаммолар) нинг объектив бахоларини бериши хамда хавфсизликнинг мос турларини ва даражаларини аниклаш учун информация такдим этиши шарт. Тижорат ташкилотларининг барчаси маълум даражада куп булган критик корпоратив информацияни катта-катта хисоблаш системаларидан олиб, очик система воситаларига узатишда хавфсизлик системасидан фойдаланиш ва уни йулга куйишда янги, хали номаълум булган мураккаб муаммоларга дуч келадилар. Хозирда куплаб ташкилотларда тижорат маълумотларини бошкариш учун юкори кувватли, таксимланган маълумотлар базаси ва клиент/сервер технологиясидан фойдаланилмокда. Таксимланишнинг усиши билан бирга бу маълумотларга рухсатсиз кириш ва уларни бузиш имкониятлари хам купайиб бормокда.
Компьютер системасининг хавфсизлигига эришиш жараёнида системага таъсир этиши мумкин булган барча холатларни тахлил ва прогноз килиш керак. Системага курсатиладиган таъсирлар 2 турга фаркланади - тасодифий ва атайдан (касддан) килинган таъсирлар.


2. Тасодифий таъсирлар ва улардан информацияни
химоялаш усуллари



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling