Информация Хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet7/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
Book security

Тасодифий таъсирлар – бу системага талофот етказадиган ёки уни умуман ишдан чикарадиган таъсирлар. Масалан, электр манбаининг бузилиши, курилманинг ишдан чикиши, ёнгин, сув босиши ва шу кабилар. Тасодифий таъсирлар натижасида информация бузилиши ёки йуколиши мумкин. Шунинг учун куйидаги информацияни химоя килиш ва тиклаш воситаларидан фойдаланиш мумкин:
Кузгули дисклар (зеркальные диски) – булар дискларнинг физик зарарланиши билан боглик йукотишларнинг олдини олиш учун дискларни резервлаш максадида фойдаланиладиган дисклар.
Дискларни резервлаш учун битта диск контроллерига 2 та мутлако бир хил винчестер уланади ва операцион система шунга мувофик мослаштирилади. Сунгра асосий дискдаги барча информация кузгули диск деб номланувчи иккинчи дискда иккилантирилади.
Асосий диск зарарланганда махсус процедуралар ёрдамида кузгули дискдан барча маълумотларни кайта тиклаш мумкин. Кушимча равишда диск йулакчаларининг «кайнок» резервлаш хам ишлатилади. Дискда «кайнок» резервлаш сохаси ажратиб олинади. Агар иш жараёнида дискда нуксонли йулакча топилса, бу йулакча резервлаш сохасидаги йулакча билан алмаштирилади.
Диск ва каналларни резервлаш - кузгули дисклардан фойдаланишда иккала дискнинг хам канали, контроллери ва ток манбаи зарарланиш эхтимоли мавжуд. Баъзи операцион системалар (масалан, NetWare) канални бутунлай резервлай олиш имкониятига эга, мос равишда иккита дискка уланган контроллердан фойдаланиши мумкин. Бу контроллер ва дискларни ток билан таъминлаш учун иккита ток манбаи керак.
Серверни «кайнок» резервлаш – кузгули дискдан маълумотларни тиклаш диск хотира хажмига боглик равишда бир неча соатлаб вактни олиши мумкин. Баъзида тармокда ишнинг бундай узокка чузилишини кутиб булмайди. Бундай холларда серверларни «кайнок (горячее)» резервлашдан фойдаланиш маъкул. Серверларни кайнок резервлашнинг маъноси шуки, бунда иккита сервер MSL-адаптер (Microred Server Link) деб аталувчи махсус адаптер ёрдамида тезлаштирилган алока линияси оркали узаро бир-бирига уланади. Бу адаптерлар узаро 33 м гача узунликдаги коаксиаль кабель ёки 4 км гача узунликдаги оптик толали кабель ёрдамида бириктирилади. Бу усулда турли серверларни турли биноларга жойлаштирган холда, хаттоки биноларнинг бирортасидан ёнгин чиккан шароитда хам система ишининг ишончлилиги ва мустахкамлигини таъминлаш мумкин.
Битта сервернинг ишдан чикиши тармок ишининг тухтаб колишига олиб келмайди, чунки бунда автоматик равишда иккинчи резерв-сервер ишга тушади. Юкори тезликдаги алока каналидан фойдаланиш эвазига резерв-сервер диски хам асосий дискдаги файлларни узида саклайди, шунинг учун маълумотларни тиклаш каби ортикча амалларни бажаришга хеч хам хожат колмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling