Инновацион иқтисодиёт


Download 55.77 Kb.
bet2/8
Sana03.11.2023
Hajmi55.77 Kb.
#1744099
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш

1.1.1-жадвал


Биринчи ёндашув бўйича инновациялар таърифларининг шарҳи



Муаллифлар

Инновация таърифи







Х.Барнет

Мавжуд шакллардан янги сифат жиҳати билан




фарққилувчи ҳар қандай ғоя, фаолият ёки




моддий натижа







П.Т. Ла Пеьерре

Бошланғич ҳолатдан янги ҳолатга ўтиш йўли




билан хўжалик ички тузилмасида содир бўлган




ҳар қандай ўзгариш







П.Витфилд

Ижодий ғояни ривожланиши ва уни тайёр




маҳсулот, жараён ёки тизимга айланиши







Л.Водачек, О.Водачкова

Корхонанингтизим сифатидафаолият




кўрсатишининг мақсадли ўзгариши







П.Ф.Друкер

Тадбиркорларнинг шундай воситасики, унинг




ёрдамида ҳар қандай ўзгариш янги бизнес тури




ёки хизматни амалга ошириш имконияти




сифатида қўлланилади







К.Найт

Ташкилот ёки унинг бевосита атроф-муҳитига




нисбатан бирор янгиликни жорий этиш







«Инновация» тушунчасини тушунишга бўлган иккинчи ёндашув ишлаб чиқаришда муайян турдаги техника, технология ва бошқа янги маҳсулотлардан фойдаланишга асосланади. Ушбу ёндашувга содиқ айрим олимлар ишлаб чиқариш фаолиятининг инновациявий ва илмий-техник жиҳатларини тенг деб билади, аммо бу ҳар доим ҳам тўғри эмас.Аммо ушбу ёндашув етарлича кенг тарқалган, чунки унинг асосида ётган инновацияларни илмий-техник нуқтаи назардан ажратиш тамойили, инновацияларнинг жамият ривожланишидаги аҳамияти ва мақсадларини акс эттиради. Бунда «инновация» тушунчаси ҳам жараён, ҳам натижа сифатида тушунилади (1.1.2-жадвал).




1.1.2-жадвал


Иккинчи ёндашув бўйича инновациялар таърифларининг шарҳи



Муаллифлар

Инновациялар таърифи



















Жараёнли ёндашув













А.Харман

Инновацияя деганда янги ёки анча такомиллаштирилган




ишлаб чиқариш жараёнларини жорий этиш тушунилади







Р.Джонсон

Айримкорхоналар хўжаликларида янги ёки




такомиллаштирилган

эски

жараёнлар

ва




маҳсулотларнинг пайдо бўлиши













Б.Санто

Fоя ва кашфиётларни амалий қўллаш орқали ўз




хусусиятлари бўйича яхшироқ маҳсулот ва технология




яратилишига олиб келадиган жамият – техник –




иқтисодий жараён
















П.Лемерль

Харажатларни тежовчи ёки унга шароит яратувчи ҳар




қандай янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, хизмат,




технология ва ҳ.к



















Т.Брайтон

Кашфиёт ёки ғояга иқтисодий мазмун берувчи жараён










Ф.Никсон

Бозорда янги ва яхшиланган саноат жараёнлари ва




ускуналари пайдо бўлишига олиб келадиган техник,




ишлаб чиқариш ва тижорат тадбирлари йиғиндиси






















16








Натижавий ёндашув













Н.К.Моисеева,

Индивидуал томонидан янгилик сифатида қабул

Ю.П.Анискин

қилинадиган ғоя, амалиёт ёки маҳсулот










Г.Я.Киперман

Жаҳон бозорида рақобатдош бўладиган маҳсулот,




замонавий технологияларни ишлаб чиқиш, яратиш ва




тарқатишга йўналтирилган ижодий фаолият натижаси







Д.Соколов

Муайян жамият эҳтиёжларини қондирадиган ва бир

А.Титов

қатор самара (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий ва

М.Шабанова

ҳ.к)

берадиган,

принципиал

янги

ёки




такомиллаштирилган

яратиш ва

ўзлаштиришнинг




якуний натижаси




























Инновациялар иқтисодий самарадорлигини таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда, бир қатор Россиялик иқтисодчилар (М.Ионов, А.Кулагин, В.Логинов), инновацияни «харажатлар тежалишини ёки бундай тежаш учун шароит яратилишини таъминловчи янги маҳсулот ёки хизмат, ишлаб чиқариш услуби, ташкилий, молиявий, илмий-тадқиқот ва бошқа соҳалардаги янгилик» сифатида кўришган.

Иқтисодчи олим А.Уткин эса бозор шароитида корхоналар муваффақиятли иқтисодий фаолияти учун инновациялар муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, инновацияларни корхона иқтисодий ўсишини таъминловчи асосий захиралардан бири сифатида тавсифлаган .


Инновация - янги маҳсулот ёки xизматни бозорга киритиш, янги ишлаб чиқариш жараёнларини тадбиқ этиш, маҳсулот ёки xизматлар, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакллари ёки фаолият турларини илгари суриш, янги бозорларни ташкил этиш ёки янги жараённинг жорий бозор ва мавжуд бозорларда катта улушини қўлга киритишга қаратилган сай-ҳаракатлардир5.


Корхоналарда инновация тушунчаси энг аввало илғор ғоялар, ишланмалар инобатга олиниши лозим. Ҳамда фан ва техника ютуқлари, технология ва янги ихтиролар ҳам инновациянинг таърифида ифодаланиши мумкин. М.Қ.Пардаевнинг фикрича инновация дейилганда, илғор ғоялар асосида амалга оширилган ишланмалар натижаларининг фан ва техника ютуқлари, илғор технология ва янги ихтиролар сифатида турли соҳаларда (иқтисодий, ижтимоий, маънавий хаётимизда,бошқарув тизими кабиларда)


қўлланиши билан боғлиқ ҳодиса тушунилади.6 Мазкур таъриф ҳамма соҳага,ҳамма вақтга ва ҳамма манфаатдор субъектларнинг манфаатларига мос келади.


Инновация, инновацион фаолият, инновацион жараён ва шу каби тушунчалар бизнинг ҳар кунги ҳаётимизда, корхона фаолиятида ва иқтисодиёт


тармоқларининг турли жабҳаларида мустаҳкам ўрнашиб олмоқда. Ривожланган мамлакатларда корхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда, бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлашда ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқаришда инновациялар муҳим омиллардан бири ҳисобланади.


Инновацион фаолиятни амалга ошириш ва амалиётга жорий этишда, энг аввало асосий термин ва тушунчаларни аниқлаштириш лозимдир.





Инновация муамоси билан шуғулланувчи республика ва чет эл олимларнинг тадқиқотларини ўрганиш натижасида инновация, инновацион жараён ва инновацион фаолиятнинг мазмуни ва моҳиятига турлича ёндошувлар борлиги аниқланди. Кўпгина иқтисодий адабиётларда биринчилардан бўлиб инновацион жараёнларнинг таърифини, турларини ва умуман инновацион фаолият назариясига муҳим ҳисса қўшган олим сифатида австралиялик иқтисодчи-олим Йозеф Шумпетерни таъкидлаб ўтишади. Бу вақтларда инновация ҳақида фикр юритилмаган, аммо иқтисодиётни ривожлантиришда “самарали усул”, “янгилик”, “таъсири”, “қўллаш” каби тушунчалардан фойдаланилган.

Техник ёки иқтисодий нуқтаи-назардан олиб қарайдиган бўлса, ишлаб чиқариш–мавжуд ресурслар ва кучларни комбинациялаш. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир усули маълум бир комбинацияни англатади. Ишлаб чиқаришнинг турли усулллари фақатгина характери ва услуби билан фарқ қилиши мумкин, яъни ё комбинациялар объекти бўйича, ёки уларнинг миқдорлар нисбати бўйича. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир жараёни биз учун мазкур комбинацияни ташкил этади7.


Й.Шумпетер ўз тадқиқотларида ривожланишда янги комбинацияларга оид масалаларини кўриб чиқди, инновацион жараённинг тўлиқ таърифини берди ва бешта намунали ўзгаришларни алоҳида ажратиб кўрсатади:



  • ишлаб чиқаришда янги техника, янги технологик жараёнлар ёки янги бозор таъминотидан фойдаланиш (олди-сотди);

  • янги сифатдаги маҳсулотларни жорий этиш;




  • янги хом-ашёдан фойдаланиш;




  • ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ва унинг моддий-техник таъминотдаги ўзгаришлар;




  • янги сотув бозорларининг пайдо бўлиши.

“Янгилик”, “янгилик киритиш”, “илмий-техник янгилик” каби атамалар М.Портер, Ж.Брайт, Б.Твисс каби олимларнинг тадқиқот ишларида ҳам учратишимиз мумкин.8.





19


Шу билан бирга инновацияга кўпгина иқтисодчи олимлар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишган. Мисол учун Б.Санто инновацияга қуйидагича таъриф берган: “Инновация-бу ижтимоий-техник-иқтисодий жараён бўлиб, ғоя ва кашфиётлардан амалий фойдаланиш орқали ўз ҳусусиятига кўра яхшироқ бўлган маҳсулот ва технологиялар яратилишига олиб келади, агарда у иқтисодий фойда олишга йўналтирилган бўлса, унинг бозорда пайдо бўлиши қўшимча даромад олиш имконияти вужудга келтиради.”9

Б.Санто ўз тадқиқотларида янгилик, инновацион жараёнларнинг турли моделларини ва инновацияларни моделлаштиришни амалга ошириш жараёнида маълум бир босқичларни чизиқли кетма-кетлик сифатида инновацион занжир концепциясини асослаб берди.


Л.Водачек, О.Водачкова фикрига кўра, инновация бу, корхонанинг иш фаолиятидаги тизим сифатидаги мақсадли ўзгариш бўлиб, корхонанинг у ёки бу фаолият соҳасида миқдорий ва сифат ўзгаришларида намоён бўлиши мумкин.10


В.Н.Лапин эса инновация деганда инсонларнинг маълум эхтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида янги амалий воситаларни (инновациялар) яратишдаги жараёнлар мажмуасини тушунган11. Бизнинг фикримизча, инновациялар жамоа учун фойдали бўлиши бу ҳали иқтисодий жиҳатдан самарали ва даромад келтиришига кафолат бўла олмайди.

И.Т.Балабанов фикрига кўра, инновация янги техника, технологияларга, ишлаб чиқаришни, меҳнатни, хизмат кўрсатиш ва бошқарувни ташкил этишнинг янги шаклларига, шу жумладан, назорат, ҳисоб, режалаштириш усуллари, таҳлил қилиш ва бошқа янги шаклларга капитал қуйилмаларни


қўйиш ҳисобига олинган моддийлашган натижани ташкил этади12.


Р.А.Фатхуддинов қуйидагича таърифлайди: “Инновация – бошқарув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа бир самарани олиш мақсадида жорий этилган янгиликнинг якуний натижаси”13.


Бошқа бир қатор олимларнинг фикр мулоҳазаларини умумлаштирадиган бўлсак, одатда улар “инновация” ва “янгилик”, “янгилик киритиш” маъносини англатишини билдиришган14.


Р.В.Абдуллаев ва К.А.Хасанжанов фикрларига кўра, “Инновация, илмий-техник тараққиёт кўринишининг шакли ҳисобланиб, билимларнинг махсус тури, юқори ривожланган меҳнат натижасини ташкил этиб, постиндустриал жамиятда инсонлар ҳаётидаги етакчи соҳага айланиб бормоқда.15


С.Н.Хамраеванинг фикрига кўра, инновация – бу фан ютуқлари ваилғор тажрибадан фойдаланиш, ижтимоий ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнлари, янги истеъмол ҳусусиятларга эга бўлган маҳсулотларини (товар, маҳсулот, техника, технология, бошқа ташкилий шакл ва воситалар) шакллантириш, амалиётга жорий этишга асосланган инвестицион ва ижодий фаолиятнинг моддийлашган якуний натижаси бўлиб, бозор ва ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилишига кўмаклашади, харажатларни иқтисод қилади ва инсонларнинг турли хил ҳаёт ва фаолият соҳаларида турлича самара


беришини таъминлайди16.


Инновация ва инновацион фаолият анъанавий тарзда илмий техник тараққиёт йўналиши ва илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмалар натижаларининг амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ жараён сифатида тушунилади. Бироқ, «инновация» тушунчасининг маъно ва мазмуни анча кенг. Инновациялар соҳаси кенг қўламли бўлиб, у нафақат илмий-техник ишланмалар ва ихтиролардан амалий фойдаланишни қамраб олади, балки маҳсулот, жараёнлар, маркетинг (савдо), ташкилотларидаги ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади.


Инновация ўзгаришнинг яққол омили, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технологик жараёнлар, ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг янги хизматлари ва янги ёндашувлари сифатида келади. Замонавий талқинда «инновация» атамасини Й.Шумпетер биринчи бўлиб қўллаб, инновация – бу янги материаллар ва комонентлардан фойдаланиш, янги жараёнларнинг жорий этилиши, янги бозорларнинг очилиши, янги ташкилий шаклларнинг киритилишига асосланган барча янги услубларнинг янгича қўшилуви ва тижоратлашувидан иборат ҳосила функцияларининг жиддий ўзгаришидир деб таъкидлайди.


Инновация – бу бозордаги янги маҳсулот, янги ҳодиса ёки хатти-ҳаракат бўлиб, у истеъмолчини жалб қилади. Унинг эҳтиёжларини қондириш ва шу билан бир вақтда тадбиркорга даромад келтириш мақсадига эга эканлигини бунга қўшимча қилиш мумкин.


Инновацион ривожланишни белгиловчи омиллар:





  • бозорга оид конъюнктура ва рақобат (ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда);




  • муҳит (фан ва техника ривожининг ривожланиш даражаси, қонуний ва меъёрий асос, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик);




  • кадрлар (олимлар, мутахассислар, тадбиркорлар, менежерлар, сиёсий арбоблар, давлат хизматчилари);




  • ресурслар (табиий, ишлаб чиқарувчи, молиявий, илмий-техник,

технологик, инфратузилма).


Инсон фаолиятининг турли соҳаларида юз бераётган доимий ўзгаришлар инновацияларга туртки беради. Улардан ҳар бирида янгиликларнинг мақсадлари барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган корхоналарда янги жараёнлар ёки маҳсулотларни жорий қилишдир.


Бирор бир фаолият соҳасининг самарадорлигни ошириш бўйича тадқиқотлар, ишланмалар ёки тажрибавий ишларнинг ҳужжатларда расмийлаштирилган натижаси янгилик (инновация) ҳисобланади. Буларга кашфиётлар, ихтиролар, патентлар, нау-хау, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотга ҳужжатлар, технология ёки ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маркетинг тадқиқотларининг натижалари, стандартлари, йўриқномалари, услублари, тавсиялари, оқилона таклифлари киради.


Корхоналарда янги билимлар, ёндашувлар, усуллар кўринишидаги янгиликлар жорий этилган ва тарқала бошлаган пайтда инновацияга айланади.


Корхоналарда инновация – жамият талаб қилган иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа турдаги самарага эришиш мақсадида янгиликни жорий этишнинг якуний натижасидир. Бошқача қилиб айтганда, корхоналарда инновация – бу таваккалчилик хавфи билан боғлиқ ҳар қандай яратувчанлик фаолиятининг аниқ натижаси бўлиб, у бозорда аввалгиларидан тубдан фарқ қилувчи, эҳтиёжларни тўлароқ қониқтирувчи маҳсулотлар, хизматларни олға сурилиши ва жорий этилишини таъминлайди: янги бозорларни очиш ва ўзлаштириш ёки бошқа аниқ мақсадларга эришиш.





Download 55.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling