Инновацион иқтисодиёт


“Инновацион иқтисодиёт” фанининг предмети, мақсади ва


Download 55.77 Kb.
bet3/8
Sana03.11.2023
Hajmi55.77 Kb.
#1744099
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш

1.2. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг предмети, мақсади ва


вазифалари

Корхоналарнинг муҳим вазифаларидан бири мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошигини таъминлаш ва шу билан бирга аҳолини озиқ-овқат, қайта ишлаш саноатини эса зарур технологиялар билан таъминлашдир. Ушбу масалани ҳал этиш келажакда корхонани интенсивлаштириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш, турли хил мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантириш билан боғлиқдир. Хўжалик юритишнинг илмий асосланганлик даражасини юксалтириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда ташаббускорлик ва фаолликни кучайтиришнинг асосий шарти корхоналарни мутахассисларини иқтисодий жиҳатдан тайёрлаш ҳисобланади.


Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда инновацион технологиялар – ишлаб чиқаришда рақобат курашида сақланиб қолиш имкониятини берувчи инновацион лойиҳани ишлаб чиқишнинг моҳияти истиқболда жуда катта


иқтисодий аҳамиятга эга. Кескин рақобат ва бозордаги тез ўзгарувчан шароитларда, нафақат бутун эътиборни корхона ички жараёнида мужассамлаштириш, балки узоқ муддатли инновацион технологияни ишлаб


чиқиш ҳам муҳимдир. Олдинги йилларда саноат корхоналар жорий


фаолиятида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ички муаммоларни кундалик тарзда ҳал этган ҳолда, муваффақиятли фаолият


юритишлари мумкин эди, аммо ҳозирги кунда, тез ўзгарувчан шароитга мослашувни таъминловчи инновацион фаолиятда стратегия лойиҳалар ўта муҳим ҳисобланмоқда.


Корхоналарни ривожлантириш учун иқтисодий қонунлар ва ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, корхоналарда инновацион технологияларни ривожлантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади.


«Инновацион иқтисодиёт» фани корхоналарда ишлаб чиқаришни


ривожлантиришда самарали хизмат қилади. Бу иқтисодий фанлар жумласига


кириб, корхоналардаги ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни


мужассамлаштриб қатнашувчи барча тармоқларнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан узвий боғланишни ўрганиш, бозор шароитида корхоналарда объектив иқтисодий қонунларнинг қабул қилиниши ва амалиётга тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқаришни ва унинг соҳаларга раҳбарлик қилиш, менежмент, инновацион маркетингни ишлаб чиқаришдаги фан янгиликлари, инновацион ва илғор технологиялар тажрибаларини жорий этиш йўллари, инвеститция, молия ва бозор муносабатлари асосида арзон ва рақоботдош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлларини кўрсатади.


«Инновацион иқтисодиёт» фанининг мақсади маҳсулотларни етиштирувчи субъектларда ва унга хизмат кўрсатувчи тармоқларда технологик, иқтисодий қонунларни ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни тадбиқ қилишдан иборат.





Download 55.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling