Инновацион иқтисодиёт


“Инновацион иқтисодиёт” фанининг бошқа ўқув фанлари билан


Download 55.77 Kb.
bet7/8
Sana03.11.2023
Hajmi55.77 Kb.
#1744099
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш

1.4. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг бошқа ўқув фанлари билан


боғлиқлиги

Ишлаб чиқариш жуда мураккаб жараён бўлиб, меҳнат, меҳнат қуроли ва меҳнат предметларини қамраб олади. “Инновацион иқтисодиёт” фани ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳал этишда бир қатор фанларнинг ютуқларига таянади. Бу фанларни шартли равишда 3 гуруҳга бўлиш мумкин:


Бу фанлар тизими:






  • ижтимоий-иқтисодий фанлар;




  • техникавий-технологик фанларга бўлинади.

Табиий фанлар жумласига “Биология”, “Зоология”, “Физика”, “Кимё”, “Математика” ва бошқа фанлар киради ва уларни бизни ўраб турган табиат (борлиқ) тўғрисидаги асосий билимларни беради.


Ижтимоий-иқтисодий фанларга “Социология”, “Инсон психологияси”, “Педагогика асослари”, “Персонални бошқариш” “Меҳнат иқтисоди”,


“Иқтисодий назария”, “Маркетинг”, “Менежмент”, “Статистика”, “Институционал иқтисодиёт”, “Корхона иқтисодиёти”, “Индустриал иқтисодиёт”, “Иқтисодий математик моделлар ва усуллар” ва бошқа фанлар кириб, “Инновацион иқтисодиёт” фанини ўрганишда муҳим база бўлиб хизмат қилади.


Ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш билан шуғулланувчи раҳбар ва мутахассислар инсонни, ишлаб чиқариш воситаларини, ишлаб чиқариш натижаларига муносабатни, бу муносабат турли шахсларда турлича бўлишини англаб етиши ва билиб олиши, шунга кўра, улар фаолиятини энг унумли ташкил этиши ва бошқариши керак. Масалан, аҳолининг моддий турмуш даражаси паст бўлган шароитда оддий ходим раҳбарнинг ҳақоратига чидаши мумкин. Моддий турмуш шароити меъёрида бўлган ҳолларда ҳар бир ходим ўз қадрини билади, ҳурмат қилинишини истаб қолади. Ҳар бир раҳбар шу хусусиятларни инобатга олган ҳолда бошқариш усулларини танлаб олиши керак. Бунинг учун «Педагогика» ва «Психология» фанлари асосларини билиши шарт.


Техникавий-технологик фанларга “Тупроқшунослик”, “Деҳқончилик”, “Ўсимликшунослик”, “Чорвачилик” “Агрокимё”, “Мелиорация”, “Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари”, ”Механизациялаштириш, электрлаштириш ва автоматлаштириш”, “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси” каби бирқатор фанлар кириб, улар меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларининг айрим хусусиятлари, қуввати унумдорлиги, табиий-биологик ва бошқа хусусиятлари ҳамда уларни ишлатиш тартиби тўғрисидаги ахборот беради. Бу маълумотларсиз улардан самарали фойдаланишни ташкил этиб бўлмайди.





Download 55.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling