Инновация


ЎҚИТУВЧИНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛИГИНИ


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

ЎҚИТУВЧИНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛИГИНИ 
ТАШХИС ҚИЛИШ ДИАГНОСТИКАСИ МЕТОДЛАРИ 
 
Бўлажак ўқитувчи инновацион фаолиятига тайёрлигини ташхис қилиш 
диагностика деганда ўқитувчи бу фаолиятни амалга оширишга мутахассис 
сифатида тайёрлигини кўрсатувчи белгиларни ўрганиш ва баҳолаш 
усулларининг 
тўплами 
тушунилади. 
Инновацион 
фаолият 
муваффақиятлигини ташхис диагноз қилиш бутунлай мустақил тадбир бўлмай, 
у янада кенгроқ инновацион жараёнлар таркибига киради. Янгиликларни 
татбиқ этишни ташхис қилиш йўлларини таҳлил этиш қуйидаги асосий 
вазифаларни белгилашга имкон беради: 
1. Кўзланган янгиликни киритишдан мақсад умумий ва унинг алоҳида 
босқичлари муваффақиятларини таҳлил қилиш; 
2.
Янгиликнинг ўзидаги ва уни татбиқ этишни ташкил этишдаги 
камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш; 
3.
Янгиликни бошқалар билан таққослаш, улардан энг самарадорини 
танлаб олиш, унинг муҳимлиги ва тайёр бўлганлигини аниқлаш; 
4. Янгиликни татбиқ этиш фойдалилиги даражасини текшириш; 
5. Бу янгилик татбиқ этиладиган ташкилот инновацион қудратига баҳо 
бериш. 
Янгилик киритиш диагностикаси усулларини икки гуруҳга ажратиш 
мумкин: биринчи гуруҳ-янгилик ҳақидаги билимлар олишга қаратилган 
усуллар: иккинчи гуруҳ - инновацион жараён ташкилий доирасини баҳолашга 


51 
қаратилган усуллар. Шунга қарамай, одатий усуллар инновация ташхиси 
(диагнози) мантиқига бўйсунади. 
Биринчидан, янгилик киритиш ҳақида стандартлар босқичлари 
тўпламини ўз ичига олувчи жараён сифатида. Тадқиқотчи ўз 
дидактикани нимага қаратишга қараб бу жараённинг икки тушунчаси 
шаклланади. Биринчи ҳолда унинг мазмуни қарор қабул қилиш мантиқи деб 
ҳисобланса, иккинчида -жараённинг асоси янгилик киритишнинг ҳаётий цикли 
деб олиниб ва унинг босқичлилиги кетма-кетлиги қаралади. 
Иккинчидан, янгилик киритишнинг ўзига ҳос юзага келувчи ва 
ривожланувчи оддий жараён деб қараш мумкин. Шу муносабат билан шундай 
ташхис диагностика предметлари тарқатиладики, хусусан инновацион жараён 
ва муҳит ривожланади. 
Инновацион фаолият диагностикаси уч босқичда амалга оширилади. 
1.
Янгиликни амалга оширишгача, у ўз ичига мутахассислик ўз ичига 
мутахассислик тайёргарлик муаммоларини аниқлайди, аналитик кўринишда 
бўлади. 
2.
Инновацион фаолиятини амалга ошириш вақтида конструктив-
ўзгартирувчан тусда бўлиб, камчиликларни тузатиш, педагогик тажриба 
дастурларни қайта ишлаш ва ўқитувчи фаолиятини мувофиқлаштириш билан 
боғлиқ бўлади. 
3.
Янгиликни педагогик жараёнга татбиқ этиш ва амалга оширилгандан 
сўнг, амалга оширилган янгиликдан олинган натижаларни ва мақсадни 
таққослаш қарор қабул қилиш босқичида мутахассислик тайёргарликни 
ташхис қилиш қисман «педагогик вазиятларни» таҳлил «қилиш», ташкилий 
фаолияти билан боғлиқ ўйинлар методларига асосланган /ОДИ/ методикалар 
ёрдамида амалга оширилади. Мувофиқлилигини баҳолашда қарор натижалари 
кўрсатувчи турли сон-сифат кўрсаткичлари қўлланилади, улар орасида турли 
конструктив ҳалэтиш сони каби кўрсаткич асосий ўринда туради. 
«Фаолият доираси» ёки мумкин бўлган ечимлар «кенглиги»ни аниқлаш 
билан баҳолаш ишлари чекланмаслиги керак. 
Инновацион фаолият компоненти бўлган инновацион ҳаракатларни 
таҳлил қилиш ва баҳолаш кабиларни ташхис қилиш ҳам мухим аҳамиятга эга.
Ижрочилик қисмини ташхис қилиш ҳаракатлари операционал таркибини 
таҳлил қилиш ва баҳолашга асосланади, улар кузатув карталари ёки табиий 
шароитда ёки инновацион фаолият вазиятини ўхшатувчи махсус ташкил 
этилган ўйин вазиятлари ёрдамида амалга оширилади. Бу ерда, ОДИ, 
болалар ва ўқитувчининг ўзи инновацион фаолияти, гуруҳ тренингига катта 
рол ўйнайди. Биринчи блок методикалар янгилик ҳақида хабари 
борлигини, янгиликка бўлган муносабатини аниқлашга қаратилган. Шу 
мақсадда янгилик ташаббускори билан интервю ташкил этилади. Бу интервюда 
шундай саволлар киритилган. 
1. Янгиликнинг мазмуни, технологик мақсади, нимадан иборат, бошқаларга 
қараганда самарадорлиги билан фарқи нимада. 
2.
Янгиликнинг келиб чиқиш тарихи қандай: унинг ўзига ҳослик ва 
қизиқарлилик томонлари борми ёки илгари мавжуд бўлган педагогик ғояларни 


52 
янги шароитда кўзлашдан иборатми? Бу ҳол учун шартлар фарқи нимада 
илгари янгиликни таркиб этиш вақтида қандай қийинчиликларга учраган, бу 
ғояни киритишга бошқа уринишлар ҳам улар нима билан якунланган. 
3.
Янгиликнинг ташкилий таркиби қандай, ким ташаббусчи унинг 
мутахассислик даражаси қандай, тажрибани моддий қўллаб таъминлаш кимга 
боғлиқ ва бошқалар. 
4.
Янгилик киритишда қандай асосий қийинчиликларга учраш мумкин, 
баъзи босқичларнинг тўла ишлаб чиқилмаганлиги, янгиликка қаршилик 
кўрсатиш, раҳбарларнинг шахсий қизиқишлари етарли эмаслиги, моддий 
таъминотнинг йўқлиги ва бошқалар. 
5. Янгиликни жорий этиш даврида болалар шахси ривожланиши, иш 
мазмуни, ўқитувчининг шахси ва мутахассислик ўсишда нималар ўзгаради? 
Интервьюни-ёпиқ саволлар анкетасига айлантириш мумкин, яъни 
ўқитувчилар жавоб бераётиб, мосини танлайдилар. Ушбу методлар қуйидаги 
натижаларни олишга имкон беради: янгилик киритишнинг мазмунли 
томонлари билан танишиб олиш, асосий қийинчиликларини билиб олиш
биринчи қарашда манфаатдор шахсларни аниқлаб олиши, мактабларда 
инновацион жараёнлар хусусиятларини таҳлил қилиш кўпчилик ўқитувчилар 
фаолияти ижодий услубга мўлжалланмай ўз устиларида иш олиб 
боришларини кўрсатади, ўқитувчиларнинг 45% янги дидактик ва тарбиявий 
концепциялар, уларнинг фарқи ва афзалликларини билмас эканлар. 
Педагогик маҳорат ва кўникмаларига ўзига - ўзи баҳо беришда асосан одатий 
кўрсаткичлар қўлланилади: ўз фанини билиши, дарс беришни билиши
муносабат маданияти, ташкилотчилик маҳорати, булар ўқитувчи 
мутахассислик маҳоратини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар бўлиб 
қолаверади. Буларнинг ҳаммаси замонавий ўқитувчи ва уни диагностикаси 
қилиш методи педагогик фаолият тизимига янгича назар билан қараш 
зарурлигини кўрсатди. Шу сабабли инновацион фаолият бўйича ўз 
фаолиятини таҳлил қилиш методикаси катта аҳамиятга эга. Бу методикаси 
қуйидаги саволларни ўз ичига олади: 
1.
Сизнингча мактабга биринчи ўринда қайси янгиликлар зарурдир? 
2.
Сиз мактабда тажриба ишлари ташкил этиш методикаси билан 
танишмисиз? 
3.
Сиз қандай ўйлайсиз, турли янгиликларни ўқитувчи қаердан билиб 
олиши мумкин? 
4.
Агар сизга инновацион фаолияти билан шуғулланишига имкон 
берилса, сиз кимга ёрдам сўраб мурожаат этардингиз? 
5.
Сиз нима деб ўйлайсиз янгиликни жорий қилишда қандай 
қийинчиликлар учраши мумкин? 
6. Янгиликларни амалга ошириш пайтида сизнинг фаолиятингизда 
нималар ўзгариши мумкин? 
7. Янгиликни киришда сиз ёрдам сўраб кимларга мурожаат этишингиз 
мумкин? 
8. Сиз 
киритаётган янгиликка сизнинг ҳамкасбларингиз қандай 
муносабатда бўладилар? 


53 
9. Сиз нима деб ўйлайсиз, турли янгиликларни қўллашга ўқитувчини нима 
мажбур этади? 
10. Сиз ўзингизга педагогик жараёнга янгилик киритишдан қаноатланиш 
кутасизми? 
Ўқитувчилар ишларига тайёргарликларини текширишда биз кузатув 
картаси ва анкеталардан фойдаландик, унда ўз-ўзини баҳолаш ва баҳо бериш 
беш баллик шкала бўйича олиб борилади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling