Инновация
ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ УМУМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Инноватика муаммоларига мурожаат этиш ва уларни муҳим замонавий илмий фикрлаш йўналишларига қўшиш, жамиятда инновацион жараёнлар динамикаси ўсиб бораётганини тушуниш натижаси бўлди. Бизнинг адабиётларимизда инновация муаммолари кўп вақтгача иқтисодий тадқиқотлар тизимида ўрганиб келинди. Аммо вақт ўтиши билан жамият ҳаёти фаолиятининг ҳамма соҳаларида инновацион ўзгаришлар сифат ҳарактеристикаларини баҳолаш муаммоси юзага келади, аммо бу узгаришларни фақатгина иқтисодий назариялар билан аниқлаб булмайди. Инновацион жараёнларни ўрганиш учун бошқа йўллар зарур, унда инновацион таҳлил фақатпгаа Фан ва техника эришган замонавий ютуқларидан фойдаланишнигина ўз ичига олмай, балки бошқариш, таълим, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Инновацион педагогик муаммоларини ечилишини излаш таълим соҳасида инновацион жараёнлар бориши хусусиятлари, мазмуни, таркиби ва классификациясини текшириш натижаларини таҳлил (анализ) қилиш билан боглиқ. «Инновация» тушунчаси биринчи марта XIX асрда маданиятшунослар ўрганишларида пайдо булди ва бир маданият элементларини бошқасига жорий қилиш маъносини билдирган. Унинг бу маъноси ҳозиргача этаографияда сақланиб қолган. XX аср бошларида янги билим соҳаси-янгиликларни киритиш, қуллаш юзага келди. У маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида техник янгиликларни киритиш қонуниятларини ўргана бошлади. Янгиликларни киритиш ҳақидаги фан - инноватика -фирмаларнинг янги режа, хизматларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш фаолиятига талабалари кескин ошиб бориши акс эттирилган ҳолда пайдо бўлди. 7 30 йилларда АҚШда «фирма инновацион сиёсати», «инновацион жараён» атамалари пайдо булди. 60-70 йилларда ғарбда фирмалар ва бошқа корхоналар амалга оширилаёттан янгиликларни эмпирик текширишлар кенг қулоч ёяди. Шу билан бирга диққат икки асосий текширишлар соҳасига қаратилади, уларнинг ҳар бирида ўз назарий - методологик маданияти устун туради. Фирма янгиликларни киритиш ташаббускори ва яратувчиси сифатида бўлиб, унинг янгиликларни киритишга «сезувчанлигини», «таъсирчан- лигини» ва бу таъсирчанлик боглиқлиги бошқаришнинг тузилиши ва услублари билан боғлиқдир. Текширишлар дастури сифатида «қарор қабул қилиш жараёни» концепцияси ҳисобланиб, бунда альтернативаларни танлаш ва анализ қилиш қабул қилинган қарорларни кетма-кет босқичлар билан амалга оширишга ўтилади. Маркетинг ёки фирманинг бозорга янгилик киритишга, таваккалчилик омиллари, киритилаётган янгиликлар муваффақиятини олдиндан билиш методлари, алоҳида босқичлар самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичлари ва янгилик киритиш умумийлигига: устун турувчи текширишлар парадигмаси бўлиб, очиқ тизим ва ўйин сифат ёндашуви назарияси ҳисобланади, унда фирмалар бозор билан ўз муҳитлари сифатида ўзаро муносабатда бўлиб ва у ерда инновацион жараённинг якунловчи босқич кўпгина субъектлар ўзаро боғлиқлиги натижаси бўлиб қолади, бу субъеткларнинг ҳар бири ўз манфаатига қараб иш олиб боради ва ўз шериклари ҳаракатларини эҳтимолини ҳисобга олади. Бу икки соҳада янгиликларни киритишни амалий текширишлар бир қатор фанлар назарий янгиликларидан фойдаланадилар. Улар турмуш ва меҳнат техник воситалари ривожланиши қонуниятларига мурожаат этиб, ўрганилаётган техника тарихи, тахник ва ижтимоий ўзгаришлар ўзаро боғлиқлигиии ўрганадилар: янгиликларни киритишни бошқариш амалиётига янги ғояларни рағбатлантирувчи омиллар ва услублар ҳақидаги социолог ва ижтимоий психологлар хулосаларини, инновацион янгилик киритувчилар ва бошқа иштирокчилар ҳислатлари ҳақидаги мулоҳазаларини фаол татбиқ этадилар. Олимлар янгиликлар киртишни текшириш уч босқичга ажратадилар. Биринчи босқич янгиликлар муваффақиятига ёрдам берувчи ёки тўсқинлик қилувчи омилларни ўрганиш ва турли хил янгиликлар кўпгина эмпирик маълумотларни анализ қилиш билан боғлиқ. Иккинчи босқич янгилик киритиш жараёнининг ўзини, уларни бир соҳа муҳитида иккинчи соҳага олиб ўтиш механизмини ҳисобга олиш билан биргаликда ўрганиш деб қарайдилар. Учинчи босқичда тадқиқотчи диққати турли хил инновацион вазиятларни анализ қилиш, таваккалчиликни баҳолаш методларини ишлаб чиқиш, янгиликларни киритиш соҳасида тавсияномалар юзага келтиришга қаратилади. Бу босқичда инновацион сиёсат давлат фаолияти бўлиб қолади. Педагогик инновацион жараёнларни Ғарбда 50 йиллар охирларидан 8 бошлаб бизнинг мамлакатимизда кейинги 10 йилликдан бошлаб олимлар махсус ўргана бошладилар. Жаҳон педагогик жамоатчилигининг қизиқиши махсус инновацион хизмат, нашриёт, журналлар ннновацион мақолалар кўринишида бўляпти. Хусусан ЮНЕСКО қошида таълимни ривожлантириш Осиё педагогик инновациялар маркази мавжуд бўлиб, дунёдаги турли мамлакатлардаги педагогик янгиликларни умумлаштириб, таълим масалалари бўйича халқаро бюро билан биргаликда педагогик жамоатчиликка махсус нашрларда улар ҳақида маълумотлар тарқатади. Бизнинг мамлакатимизда педагогик инновациянинг ривожланиши кенг жамоатчи-педагоглар ҳаракати мактабнинг тез ривожланишига бўлган талаб ва уни педагоглар амалга ошира билмасликлари ўртасидаги юзага келган қарама-қаршиликлар билан боғлиқ. Янгиликларни қўллаш умумийлиги кенгайди. Шу сабабли янги билимларга бўлган талаб, янги «янгилик», «янги инновация», «инновацион жараён» тушунчаларини англаш талаби кескинлашди. «Инновация» сўзи лотинчадан келиб чиққан, унинг таржимаси янгиланиш, ўзгартириш, янгилик киритиш деган маънони билдиради. Инновацион жараённинг микроструктурасини ўрганиб олишлар янгилик киритишнинг «ҳаётий цикли, (даври)» концепциясини алоҳида кўрсатдилар, у янгилик киритиш вақт давомида ўтаб борадиган жараён деган фикрдан келиб чиқади. Бу жараёнда янгиликни яратилиши ва ижро этилишини таъминловчи фаолиятларни турларга ажратувчи босқичларга бўлинади. Шу даврга келиб илмий адабиётларда қуйидаги инновацион жараённи босқичларга ажратиш схемаси мавжуд: 1. Янги ғоя пайдо бўлиши ёки янгилик концепциясн юзага келиш босқичи; уни шартли равишда фундаментал ва амалий илмий текширишлар (ёки бирдан пайдо бўладиган) натижаларидан келиб чиқадиган янгилик босқичи деб атайдилар. 2. Кашф этиш вақти, яъни амалга ошган объект, моддий ёкя маънавий маҳсулот намуна кўринишидаги янгилик яратиш. 3-босқичда яратилган янгиликка амалий кўпайиш топилиб уни қўшимча ишлаб мукаммаллаштириш амалга оширилади; бу босқич янгилик киритишдан мустаҳкам самарадорликка эришиш билан якунланади. Шундан сўнг янгиликнинг мустақил мавжудлиги бошланиб, янгилик киритиш жараёни кейинги босқичга ўтади, бу босқич фақатгина янгиликни қабул қилиш шартидагина амалга ошади. Янгиликдан фойдаланиш даврида кейинги босқичлар кўринади. 4-босқичда янгиликнинг тарқалиши унинг янги соҳаларга диффузияланиб (қўшилиб) кенг татбиқ этилишидан иборат. 5-босқич янгиликнинг бирор соҳада ҳукмрон бўлиши, бунда хусусан янгилик ўз янгилигини йўқотиб, янгилик сифатида мавжуд бўлмай қолади. Бу босқич янги самарали янгилик пайдо бўлиши ёки унинг янада самараси билан алмашиши билан якунланади. 6-босқич янгилик қўлланилиши доираси қисқариб унинг янги маҳсулдори билан алмашади. 9 Юқорида келтирилган инновацион жараённинг бир-бирини вақт босқичида кетма-кет алмаштириб, мунтазам тизим унинг реал ривожланиб боришининг соддалаштирилган схемасини ифодалайди. Бирор аниқ инновацион жараён бу босқичларни ўз ичига олнб, улар кетма-кетлиги ва боғлиқлигига сўзсиз риоя қилиши шарт эмас. Янгилик киритишни янгиликни яратиш ва тарқатиш комплекс ва мақсадга мувофиқ жараёни сифатида қараб, унииг мақсади инсон талаб ва эҳтиёжларини янги воситалар билан қондириш бўлиб, бу самарадорлиги, мунтазам ва ҳаётийлигини таъминловчи услуб ва тизимларни маълум сифатли ўзгаришига олиб келади. Инновацион жараён бошқа сифатли ҳолатга ўтиш, эскириб қолган қоида, вазият ва аҳамиятларни қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлади. Бир даражали қатор янгиликлар (йиғиндиси) умумийлиги инновацион яхлитлигини ташкил этади. Янгилик киритиш ички мантиқ ва йўналишларга эга бўлиб, у янгилик ғояси (фикрни) туғилишидан то унинг фойдаланила бошланишигача бўлган ҳарактерларни ривожлантириш ҳам инновацион жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабат мантиғини ифодалайди. Шу тариқа янгилик киритиш динамик тизим бўлиб, ички мантиқ каби вақт давомида қонуний ривожланиши, унинг атроф муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Инновацион жараёни тузилиши янгиликнинг бир босқичидан иккинчи босқичига ўтиб бориши билан ўзгариб боради. Шу билан бирга янгиликнинг динамик хусусиятларидан унинг натижа-якуни ва самараси боғлиқ бўлади. Янгиликнинг якунлаганлиги ёки унинг имкониятлари амалга оширилганлик даражаси инновацион жараён- нинг ҳамма босқичлари қанчалик муваффақиятли ўтиб боришига боғлиқ бўлади. Оддий ишлаб чиқаришдан кенгайтирилганига ўтиш кескин вазият ҳисобланади, бу ўтиш амалиётда кўп ҳолларда амалга оширил-майди, бу ҳол қайси бир янгиликнинг якунланмаслигига сабаб бўлиб, кўпгина инновацион муаммолар мавжудлигини юзага келтиради. Янгиликнинг якунланганлигидан унинг самарадорлигини белгилаш керак, яъни инновацион жараён амалга оширилаёттан тизим, турли кўрсаткичларга янгиликнинг амалга оширилган имкониятлари таъсирини аниқлаш мумкин, шу билан бирга уларнинг ўзаро боғлиқлиги яққол кўринади. «Инновацион» терминига яқин бўлган тушунчалар «ўзгариш», «мукаммаллаштириш», «ислоҳ қилиш» тушунчалари ҳисобланади. Аммо улар ўртасида маълум фикрлар ҳам мавжуд. Янгилик-педагогик текширишларни баҳолаш асосий ўлчовларидан бири бўлиб, у иқтисодий жараённинг асосий натижаси, бу ҳар қандай янгилик киритишнинг мустақил қиммати ва хусусиятидир. «Янги» тушунча инновацион педагогикада марказий тушунчалардан бири ҳисобланади. Агарда биринчи - «биринчи яратилган» - таърифи илгари умуман маълум бўлмаган бирор нарса ҳақида тасаввур берса, кейинги яқиндан 10 бери ва айниқса «янгитдан очилган» -таърифлар эса янгиликда қандайдир даражада «эскилик» элементи, нимадир, илгари бўлган бирор нарса борлигини ифодалайди. Шу тариқа янгиликнинг икки тури ҳақида гапириш мумкин. 1. Биринчи марта яратилган янгилик. Бу янгилик ихтирога тенг, яъни яна ўрнатилган янги ҳақиқат демакдир. 2. Аввалги мавжуд бўлган назарияни янада такомиллаштириб, замонага мослаштиришдан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling