Инновация


ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ 
ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ 
 
Замонавий 
ахборот 
технологиялари, 
компьютерлаштириш 
ва 
компьютерлар 
тармоқлари нешзида таълим жараёнини 
ахборот билан таъминлаш ривожланиб 
боради. 
Таълим 
жараёнида 
оммавий 
ахборот воситаларининг мавқеи ошиб 
боради, телевидение ва радионинг таълим 
дастурлари 
интеллектуаллашуви 
таъминланади, Фан ва таълимнинг нашриёт 
базаси ривожлантирилади, ўқув, ўқув-
услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва 
маълумотномалар билан таъминлашнинг 
барқарор тизими шакллантирилади. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»дан. 
Маълумки, дидактиканинг предметини ўргатиш, ўрганиш таълим 
мазмунини ташкил қилади. Бунда иштирок этаётган 3 та компонент бир-
бирлари билан шундай узвий алоқадаки, улардан бирини эътибордан четда 
қолдириш мумкин эмас. Хўш, нимани нимадан бошлаш керак? Ишни ўрганиш 
ёки ўргатишдан бошласак, табиий равишда савол туғилади: нимани (қандай 
мазмундаги ўқув материалини) ўрганмоқчисиз ёки ўргатмоқчисиз? Ўргатиш 
ҳам, ўрганиш ҳам асосий мақсадга йўналтирилган таълим объекти ва охирги 
натижа - маҳсул бўлмиш таълим мазмунига боғлиқ. 
Ҳар хил мазмун уни ўзлаштиришнинг ўзига ҳос усуллари билан фарқ 
қилганлиги учун ўрганишнинг қандай бўлиши унинг мазмунига боғлиқ, бу эса 
ўрганишни ташкил этувчи ўргатувчига боғлиқ. Шундай қилиб, дидактик 
тафаккур - бу ўрганиш, ўргатиш ва таълим мазмунининг доимий алоқалари, 
муносабатларини излаш, аниқлаш демакдир. 
Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай 
бўлган йўлларни, усул ва услубларни, ўқитиш шакллари, метод ва 
воситаларни излайди, уларни такомиллаштиради, Шу боисдан ҳам 
«педагогик технология», «дидактик технология», «таълим технлогияси» 
атамалари қаторидан «педагогик инновациялар» атамаси мустаҳкам ўрин 
олмоқада. 
Юқорида санаб ўтилган тарзда ўргатиш, ўрганишда таълим мазмуни 
асосий ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, ўз олдимизга Давлат таълим 
стандартларини яратиш биринчи галдаги вазифа қилиб қўйилди. Бу 
вазифанинг уддасидан чиқдик; Давлат таълим стандартлари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, ҳар бир таълим 
муассасаларига, ҳар бир ўқувчига етказилди. Эндиги вазифа шу 
стандартларни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш механизмини яратишдан иборат. 
Бироқ, эътироф қилиш керакки, ҳали Республикамизда янги педагогик 


12 
тахнологияларни, 
таълим 
инновацияларини 
тўплаш, 
улар 
ичидан 
фаолиятимизда энг кўп Самара берадиганларини танлаш, тажриба-синовдан 
ўтказиш ва қўллаш - жорий этишни йўлга қўядиган тизим (механизм) 
шакллантирилмаган эди. 
«Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 
талаблари асосида ишлаб чиқилган умумий таълим фанлари бўйича Давлат 
таълим стандартлари ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалга оширишга 
киришилгандан кейин бу соҳадаги ишларни аниқ бир тизимга солиш
қўллаб-қувватлаш, янгиликларни жорий этишга етарли шарт-шароитлар 
яратадиган тизилмаларга бўлган эҳтиёж яққол кўзга ташланди. Чунки Давлат 
таълим стандартлари ўқувчилар билимига қўйиладиган мажбурий минимал 
даража бўлиб, давр ўқувчиларга таълим стандартлари даражаси 
талабларидан ошириб билим, иқтидор ва кўникмалар беришни тақозо этади. 
Бу масалани ижобий ҳал қилиш илғор тажрибалар, янги педагогик 
технологияларни излаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб кўрган 
ҳолда амалиётга татбиқ этишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ошириб юборди. 
Бундан келиб чиқадиган амалий хулоса - илғор таълимий янгиликларни 
аниқлаш, уларнинг жамғармаларини ташкил этиш, синаб кўриш, педагогик 
амалиётга жорий қилишнинг илмий хулосаларини ишлаб чиқиш ва 
амалиётга татбиқ этиш тизимини яратиш масаласининг долзарблигини 
оширди. Ҳозирги кунда бу тизимни яратиш йўлида бир қатор изланишлар, 
саъй - ҳаракатлар бошлаб юборилган. 
Жумладан, вазирлик, вилоят халқ талими бошқармалари таркибида 
Давлат таълим стандартлари бошқармалари ва бўлимлари (мониторинги) 
ташкил этилган. Таълимни бошқариш тизимида ташкил қилинган янги 
бўғинлар қуйидаги ишларни амалга ошириб бормоқда: 
• таълим соҳасидаги қонунлар, меъёрий ҳужжатларнинг бажарилиш 
назоратини юритиш; 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling