Инновация


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИ 
 
Ўқитувчининг касбий чизгилари. Ўқитувчилик фаолиятида чуқур таҳлил 
этиш бу жараёнда уч ўзаро боғлиқ таркибий қисм ажралиб туради: 
конструктив, ташкилий ва коммуникатив. Конструктивлик конструктив - 
мазмун, (танлаш ва ўз ўрнига қўйиш), конструктив тезкор (ўзи ва ўқувчилар 
ҳаракатини режалаштириш) ва конструктив материаллар (ўқув-материал 
базасини педагогик жараёнида амалда қўллаш). Ташкилотчилик (бошқарув) 
фаолияти топшириқларни бажаришни назорат қилиш, ўқувчиларни маълум 
бир фаолиятга йўналтириш, жамоани ташкил қилиш ва биргаликдаги 
фаолиятини ташкил қилиш. Коммуникатив фаолият ўқитувчи ва 
тарбияланувчида мактабнинг бошқа педагоглари, жамоат вакиллари, ота-
оналари ўзига ҳос муносабатларини белгилайди. 
Педагогик жараёнда кутилган натижага эришиш шартлари доимий қайта 
боғланишга асосланган. Бу ўқитувчига ўз вақтида режалаштирилган масалалар 


42 
бўйича ахборот олиш имкониятини беради, бундан келиб чиққан ҳолда, 
педагогнинг текширув баҳолаш фаолияти таркибий қисмини ажратиб кўриш 
керак. 
Педагог моҳияти билим беришдан иборат касбгина эмас, балки шахсни 
шакллантирувчи, инсонийликни таркиб топтиришдек, олий мақсадни 
бажариши керак. Шу нуқтаи назардан, педагог ўзида шартли равишда, 
қуйидаги ижтимоий ва касбий сифатларга эга бўлиши керак, юксак 
фуқаролик масъулияти, ижтимоий фаоллик, болаларни севиш, уларга ўзини 
бахш этиш истаги ва қобилият, зиёлилик намунаси, маънавий бой ва 
маданиятли бўлиш, атрофдагилар билан ишлаш истаги ва қобилиятининг 
мавжудлиги, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлиши, илмий педагогик 
фикрлашда инновацион йўналишларига эга бўлиши, янгиликлар ярата олишига 
ва ижодий қарорлар қабул қилишга тайёргарлик, ўз билимини ошириб 
боришга эҳтиёж сезиш, жисмоний ва руҳий соғлом бўлиш, касбий жиҳатдан 
ишга яроқли бўлиш керак. 
Ўқитувчи шахси ва меҳнатига замонавий жамият ривожланишида 
келиб чиқиб қуйидаги талабларни қўяди: юксак маданият ва ахлоқ, ўзини 
бахш этиш, бағрикенглик, янгиликка интилиш, келажакни кўра билиш ўз 
ўқувчиларни келажак ҳаётга тайёрлаш, якка талантларни педагогик 
ҳамкорликда максимал ишга солиш, ғоялар бирлиги ва ижтимоий 
фаоллик, касбни юксак даражада эгаллаш ва ўз билимини доимий тўлдириб 
боришга интилиш, принципиаллик, талабчанлик, ҳозиржавоблик, эрудиции 
ва ижтимоий жавобгарлик. 
Касбий чизгиларда етакчи ўринни педагогнинг оламга интелектуал
иродали ва ҳиссий муносабати тизими эгаллайди. 
Педагогнинг 
ижтимоий 
ва 
касбий 
муносабати 
фарқланади. 
Педагогнинг ижтимоий муносабати унинг қарашлари, тушунчалари, 
маънавияти билан белгиланади. Касбий муносабат педагог касбига ёндашув, 
педагогика мақсад ва воситалари билан белгиланади. Педагог дўст учун 
ахборотчи, диктатор, маслаҳатчи, сўровчи. илҳомлантирувчи ва ҳ.к ўрнига 
бўлиши мумкин. Бундай касбий ёндашувларни ҳар бири педагог шахси ва 
ижтимоий муносабатига қараб ўзининг ижобий ва салбий натижага олиб 
келиши мумкин. Педагог шахси ҳарактеридаги чуқур ва асосли томони 
собит ишонч ҳисобланади. Педагог шахсини инсонпарварлик ғоялари 
билан беришга интилиш, инсоний қадриятларни поймол этувчи ахлоқий 
камчиликларга муросасизлик, бурч ва жавобгарлик ҳисси, педагог 
маҳоратини ривожлантиришга интилиш ва ўз тарбияланувчилари учун 
намуна бўлиш маданиятини шакллантиришни белгилаб беради. 
Педагогнинг асосий тавсияномасидан бири — йўналтирилган шахс 
бўлишдир. Бу шундай асоски, унинг атрофида асосий касбий талаблар 
касбга қизиқиш, педагогик мавқе, касбий педагогик мақсад ва йўналишлар 
ўз ичига олади. 
Асосий педагогик йўналиш ўқитувчи касбига қизиқиш, яъни болаларга 
(ота-оналарга) муносабатда педагогик фаолият ва унинг алоҳида аниқ 
шаклларига яъни билим ва малакаларни эгаллашга интилади. 


43 
Аниқ педагогик йўналишга эга бўлган педагог учун педагог этикаси 
нормаларига риоя қилиш ва улар моҳияти ишонч ҳарактерлидир. 
Шахснинг педагогик касбий йўналиш педагог бурч ва жавобгарликда яққол 
намоён бўлади. «Касбий бурч» тушунчаси педагог шахсига мутахассис 
сифатида қуйидаги талабларни ифодалайди: меҳнат функциясини бажариш
ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ишида ҳамкорлик ишдаги ҳамкасблари 
билан тўғри тарзда ўзаро муносабатни тузиш, ўз танлаган касбига ўз педагогик 
жамоасига, жамоат ишларига ўз муносабатини аниқлай олиш.Бу тушунчалар 
мазмунида ахлоқий талаблар фақатгина педагогнинг педагоглик меҳнат 
фаолиятига нисбатан эмас, балки педагогнинг шахсий сифатларини ҳам қамраб 
олинади. Бундай талаблар ўзига ҳос педагогик ахлоқ кодексини намоён этади. 
Ўқитувчи учун зарурий сифатлардан бири педагогик ёндашув - ички 
ўлчов бирлиги меъёри бўлиб таъсир меъёри ва бир воситани иккинчиси 
билан таққослай олишдан иборатдир. Ўқитувчининг овоз тонини ва бошқа 
ёндашуви вақт ва жойидан қатьий назар педагогик фаолият юритиш, турли 
методларни қўллаш натижаларидир. 
Педагогиқ ёндашув кўп жиҳатдан педагогнинг шахсий сифатларига, дунё-
-қарашига, маданиятига, иродаси, фуқаролик муносабатига ва касбий 
маҳоратига боғлиқ бўлади. Педагогик ёндашув педагог ва ўқувчилар 
орасидаги маънавий боғланишдир. 
Мана шу сабабли педагогнинг ижтимоий ва касбий (профессонал) 
асосга эга сифатлари тўпламини ажратиб кўрсатиш мумкин: юксак фуқаролик 
масъулияти ва ижтимоий фаоллик, болаларга муҳаббати уларга ўз жонини 
бериш истаги ва талаби: ҳақиқатан инсонийлик, маънавий маданият
бошқалар билан ишлаш истаги ва маҳорати юксак профессионалли 
илмий педагогик фикрлаши инновацион усули, янги қадриятлар яратишга ва 
ижодий қарорлар қабул қилишга тайёргарлиги: мунтазам мустақил билим 
олишга интилиши ва бунга тайёрлиги, жисмоний ва психик соғломлиги, 
профессионаллиги қобилиятидан ташкил топади. Жамиятнинг ҳозирги 
босқичидаги ривожланиш шароитлари томонидан ўқитувчи меҳнатига 
ва шахсига қўйиладиган талабларни жамлаб, уларни қуйидаги тақвим этиш 
мумқин; юксак маданият ва маънавийлик, ўзини бағишлаш, меҳрибонлик, 
янгини нозик ҳис этиш. Келажакни кўра билиш ва ўз тарбияланувчиларни 
келажакда ҳаётга тайёрлашни билишга индивидуал истеъдодини педагогик 
ҳамкорлик билан бирга максимал амалга ошириш, ғояларига умумийлигини 
ва ижгимоий фаоллиги, юксак профессионаллик даражаси ва ўз билимларини 
доимий тўлдириб боришга интилиш, принципиаллик ва талабчанлик, 
ҳозиржавоблик, эътиборлилик, эрудиция ва ижтимоий масъулиятлилик, 
профессиограммада педагогик назарияси унинг дунёга иродавий ва 
эмоционал баҳолаш муносабатлари тизими муҳим ўрин эгаллайди. 
Педагогнинг ижтимоий ва профессионал назарияси-педагогик касбга 
муносабати, педагогик фаолият мақсадлари ва воситаларига муносабати 
билан белгиланади. Педагог тририкетор (ахборот етказувчи) дўст, 
маслаҳатчи, илтимос қилувчи рағбатлантирувчи ва шу кабилар сифатида 
иштирок этиши мумкин. Мана шу профессионал назариялардан ҳар бири 


44 
педагогнинг шахси унинг ижтимоий назариясига қараб ҳам ижобий ҳам салбий 
натижа бериши мумкин. Педагогни ишончи унинг шахси энг чуқур процентлар 
ҳарактеристикаси деб ҳақли равишда ҳисобланади. 
Педагогнинг қиёфаси инсонпарварлик назариясини билиш етаклашига 
интилишини, инсон қадриятини паймол қилувчи маънавий нуқсонлар 
камчиликларга йўл қўймаслик, бурч ва масъулиятни ҳис этиш, инсонпарварлик 
позицияси билан белгиланади. Ўзининг педагогик малакасини оширишга 
интилиш тарбияланувчилар учун намуна бўлишга интилиш керак. 


45 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling