Инновация
ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ДАРСДА
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
74 ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ДАРСДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ Ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро фаолиятида асосий параметрлар ўзаро муносабат, ҳам фикрлик, қўллаб-қувватлаш, ишонч ва б. Ҳамкорликнинг сифати, самарадорлиги мулоқотнинг ижодий ҳарактери, маданий савиясига боғлиқ. Масалан, педжараёнда ижодий ҳамкорликнинг ривожланиши ўқуви томонидан педагог ролини ихтиёрий равишда қабул қилиши ўқувчи педагогдан ўрганишга, у билан мулоқот қилишга, унга ўхшашга ҳаракат қилади. Лекин бундай ҳамкорлик педагогдан белгиланган хусусиятларга эга бўлишни талаб қилади. Булар: маънавий, ахлоқий қиёфа, ўз касбининг устаси, янги мактаб ва замонавий педтажриба билан таниш, педмаданият, ишга ижодий ёндашиш, ҳамкасблар билан ҳамкорлик қила олиш фақат шундагина шахс шахсни тарбияловчи, маънавият маънавиятдан яратилади. Шундай қилиб, инсонпарвар педагог ўқувчининг мактабдаги биринчи кунидан бошлаб, у билан шахсни ривожлантирадиган диалог тарзида мулоқот қилиб, унга мақсад, истак, фикрлар билдиради. Бунда педагог бундай таъсир этадики, худди ўқувчи бу туйғу, эмоция, фикрларга эгадай. Ўқувчининг ривожланиши билан бирга ўқитувчи балки муносабати ўзгаради - педагогик таъсир объектидан ўқувчи аста - секин ўзини ривожланишга йўналтира оладиган ижодий шахсга айланади. Педагог ўқувчиларга фақат ўқув масалаларини эмас, балки шахсий масалаларини ҳал қилишда ҳам ёрдам бериши керак. Улардан энг муҳими ўз мақомини ўрганиш. Лекин педагогика амалиётида ўқувчининг ўзлаштириши таълим давомида омадсизлик ва ютуқларининг асосий кўрсаткичидир. Юқори ўзлаштириш одатда ўқитувчи ва ота-она томонидан ўқувчининг омади сифатида, паст ўзлаштириш эса омадсизлиги сифатида намоён бўлади. Кузатишларнинг кўрсатишича, педагог ўқувчилар учун обрўли бўлиши мумкин, лекин бу обрўнинг асоси турличадир. Кичик ёшдаги ўқувчилар учун педагог эътиборли мансаби сабаб обрўга эга. Бу ёшда шахс обрўси эмас балки роль обрўси етакчилик қилади. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи ёки синф учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Педагогнинг ўқувчи билан мулоқоти яхши ўйланган психологик усул ва таъсир этиш механизми қўлланганда самарали бўлади. Масалан, ўқитувчи обрўси орқали таъсир ва «сирли» мулоқот самарали бўлиб, келишилган ҳолда йўналтирилиши мумкин. Ўзини кўрсата олиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бу ўқувчиларга ўқитувчи образли яратишга, ҳамкорлик қилишга ёрдам беради. Дарс - ўқитувчининг ўқувчи билан муҳим мулоқот шакли бўлиб, тарбиявий таъсирнинг руёбга чиқиши. Дарсда ўқувчи ўқитувчи таклиф этган ўқув материалини ўзлаштиради ва иш шаклига жалб этилади. У гуё ўқувчини «мажбурлайди». Бу мулоқот вақт вақти билан болани қийин аҳволга солади, чунки бу унга ҳос эмас. 75 Бола ҳаётида иштирок этиб, педагог уни қийинчиликларни енгишда ёрдам беради. Ўқитувчининг ҳолати ўқувчи учун ё қулайлик, ё ноқулайлик яратади. Шу орқали уларни мулоқотга чақиради. - очиқ ҳолат; - қўллар тана бўйича туширилган ёки тирсакда қайрилга; - кафтлар вақти - вақти билан аудиторияга ўтирилади; - силлиқ нафис ҳаракат; - психологик ишоранинг тасвирийдан устунлиги; - ўқувчилар диққатини жалб этиш мақсадида столдан аудиторияга бир неча қадам ташлаш, диққатни сусайтириш мақсадида - бир неча қадам орқага. Дарс давомида ўқитувчи алоқани «Биз», «Биз янги мавзуни ўрганамиз...», «масалага яна бир бор қайтишимиз зарур...», «Кучимизни синаш вақти келди...» ва б. тарзида ўтказади. Бу операциядан фойдаланиш болаларни мулоқот учун «очилишига» ёрдам беради. Жаҳлдор бақираётган ўқитувчига қараётган ўқувчининг ҳолатини тасаввур қилайлик. Улар бу шароитда 45 дақиқа бўлишлари керак. Психологик кучланишни ечиш имкони йўқ. Бу имконият фақат танаффусда бўлади, шунда ҳам навбатчи ўқитувчи кузатмаса. Танаффус вақтидаги тўпалон, ота-оналарни ҳайрон қолдиради. Бу дарс сифатини аниқловчи омил бўлиши мумкин. Танаффус тугаб, кейинги дарс бошланди. Ҳамма нарса яна такрорлансачи? Бола мактабдан касал бўлиб чиқиб, эртага у билан педагог эмас, психотерапевт ишлаши керак. Қулайликни намойиш қилиш ўқитувчи ва болалар ижодий фаоллигини ошириб, уларнинг психик соғлигини мустаҳкамлайди. Ўқувчилар олдига мақсад қўйилиб, мазмуни ва таълим усуллари ишлаб чиқилгандагина, ўқитувчи ўқувчига таъсир эта олади. Барча асосий элементлардан иборат дарсни кўриб чиқамиз. 1-элемент - ташкилий қисм бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот бошланади, бунга саломлашиш, ўқувчиларни дарсга тайёргарлигини текшириш, жиҳоз, далолат, иш режасини эълон қилиш киради. Мақсад - дарсда ишчанлик кайфиятини яратиш. 2-элемент - ёзма ўйишини текшириш, мақсадга кўра турли усулда ўтказилади. 3-элемент - оғзаки вазифани текшириш, одатда, турли усулда ўтказилади (индивидуал, фронтал, мураккаб). Индивидуал сўров - ўқитувчининг бир бола билан, фронтал эса бутун синф билан алоқадир. 4-элемент - янги мавзуни киритиш бу ўқитувчи ахбороти асосида ёки мустақил тарзда ўтказилади. 5-элемент - уй вазифаси. Вазифа моҳияти тушунтирилади. Ўқитувчи доскага, ўқувчи эса дафтар ёки кундаликка ёзади. 6-элемент - янги мавзуни мустаҳкамлаш, баъзан бирламчи ёки ҳамроҳ мустаҳкамлаш, зеро бу янги мавзу тушунтирилганда ўтказилади. 7-элемент - дарс якуни. Дарс ўқитувчи кўрсатмаси бўйича якунланади. 76 Ижодий ишловчи ўқитувчи дарсларнинг турли шакл ва турларидан фойдаланади. Қўйида биз дарсда ривожланиш услубининг таъсирини ҳавола этамиз. Мавзу. Сўз туркумлари Мақсад: Сўз туркумлари ҳақида умумий тасаввур берди «от», «сифат», «феъл» тушунчалари билан таништириш, турли сўз туркумига оид сўзларни фарқлашга ўргатиш. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling