Инновация


Мавзу: «Морфологияга кириш ва ўрганиш»


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Мавзу: «Морфологияга кириш ва ўрганиш» 
Сўзнинг грамматик ахамиятлари билан танишишдан аввал (сон, олмош, 
келишк ва бошқалар) болаларда сўз бу белги деган тушуна мавжуд сўзларнинг 
ўқилиши ва ёзилишидаги фарқни билиш вазифаси турибди. 
Биринчи қадам сўзларнинг ўқилишини тушунишдир. Агар тил мулоқат ва 
тушуниш воситаси бўлса, у ҳолда у ўз вазифасини қайси шароитда амалга 
оширишни билиш лозим. Бундай ҳулосани ўқувчиниг ўзи уч хил вазиятни 
бошидан кечириб чиқаради. 
Ўйин «Келинг мурожаат қиламиз ва тушунамиз» 
Бу ўйинда бир ўқувчи гап тузади ва гапиради, колганлар эса уни тушунишга 
ҳаракат қиладилар.
Ўқитувчи Л.Гумелевнинг қуйидаги матнини айтмагунча ҳаммаси бир 
маромда кечади. 
«Ижтимоий таксомик бирликлардан фарқли ўлароқ, этнослар пайдо бўлиш 
даврида бир бири билан худудий текисликлар воситасида бирлашадилар. 
Бу ҳолда нотаниш мазмундаги сўзлар асосида гап уни луғавий аҳамиятини 
ўрганишга мажбур қилади. (бу ҳосил бўлган муаммони ечишга ундайди).
1.Нотаниш сўз нотаниш мазмунда ишлатилиши. 


84 
Луғатга мурожат қилинади. Сўнгра ўқитувчи қуйидаги нотаниш сўз билан 
гап тузади: "Батарея вилкага текканида бизникилар урдилар". Бу ҳолда ўқувчилар 
луғатга мурожат қилмайдилар, чунки барча сўзлар танишдир, лекин гап тушунарли 
эмас. Шунда ўқитувчи гапни ўзгартиради: "Батарея ишлаётганида, конвектор 
вилкаси ажратилади". Яна жумланнинг маъноси тушунарли эмас. 
Бу сўзларнинг бир неча маъноси бўлгани учун содир бўлади. Бу ўз навбатида 
нотаниш сўзлардан тузилган нотаниш гапни ҳосил қилди. Мазкур дарсларда 
изланиш ва текшириш жараёни ҳосил бўлади. 
Болалар дарсга "ақлли" китобларни олиб келиб ўқтувчи билан тўғри ва 
мантиқий жавоблар излашади. 
2. Таниш гапдаги нотаниш сўзлар 
Қуйидаги гап ўқилади: "У литер олиб ҳар хафта Самарқандга бепул 
қатнай бошлади". "Литер" сўзининг маъносини гумон қилиш, сўнгра 
луғатдан топиш мумкин. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling