Инновация
Бола бошидан-ўғлон ёшидан
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча топшириқ
- Тўхтаб ўқиш» усули Максад
Бола бошидан-ўғлон ёшидан. Қуддус Муҳаммадий Гўдак чоғингдан онангга қараш, тинмас, меҳнаткаш дадангга қараш, Улар иш қилса, бақрайиб турма, Буюрсалар иш, ўқрайиб юрма. Ўйноқи, ўткир кўзингни ишлат, қайноки зехнинг, фикрингни ишлат қулоғинг сезгир, зехнингни ишлат. Қўлинг, оёғинг ишласин ипак. Чехранг хамиша яшнасин гулдек, Билмайман деган сўзини сен унут. Кўнглиигни доим осмондек кенг тут. Ҳар ишга бошдан ўрганмок, керак, ҳар ишга ёшдан ўрганмок, керак. Табиатшунослик (4-синф) Илова-3 Вазифа: Ўзбекистон вилоятларининг ҳаритада жойлашган тартиби бўйича яхлит кўринишга келтириш (12 та бўлак). Бунинг учун Ўзбекистон вилоятининг Илова-3-12та бўлакдаги берилган худудлари бўйича кесиб олиниб конвертларга солинади. Ҳар бир гуруҳ вилоятларини бирлаштириб Ўзбекистон худудини тузишлари керак. Бошқа гуруҳ ларга нисбатан ишни олдинрок, якунланган гуруҳ га қўшимча вазифа берилади. Қўшимча топшириқ: 1. Вилоятлар пойтахти номларини дафтарингизга ёзиб олинг. 2. Республикамизда нечта вилоят бор экан? 3. Қайси давлатлар билан чегарадош? 4. Тошкент шахри атрофида қайси вилоятлар жойлашган? 5. Республикамиздаги қайси вилоятлар бир-биридан жуда узоқда жойлашган? 154 Ўқувчилар ўзларининг дафтарларига ҳам Ўзбекистон ҳаритасини чизиб оладилар ва берилган топшириқларнинг жавобларини ҳам ёзиб оладилар. Ҳар бир гуруҳ аъзолари бир-бирларининг дафтарларини кўриб, топшириқларнинг жавобларини текширадилар. Фикрлар қўшимчалар билан тўлдирилади, хатолар аниқланади, ҳар бир гуруҳ , ўз жавобларини исботлашларига имкон яратилади. Тўхтаб ўқиш» усули Максад: Янги матн билан таништирилаётганда ўқувчиларнинг диққатини жамлаб туриш; уларни мавзуга қизиқтириш; турли ҳолатларни шахсан, хис қилишларига имкон яратиш; маълум бир воқеа, ходисага муносабатни билдириш; оғзаки нутқини ўстириш; муаммоли вазиятларга учраш ва ҳар хил ҳолатлардан чиқиб кета олиш малакаларини шакллантириш ва х.к. Бу усулдан ўқувчиларнинг синфда анъанавий ўтган ҳолатларида ҳам фойдаланиш мумкин. Ўқитувчи матн билан таништириш жараёнида бир неча марта тўхтаб, ўқувчиларга саволлар билан мурожаат қилади. Саволларни шундай тузиш керакки, улар ўқувчиларни матн қаҳрамонлари образига кириб кетишларига ва улар номидан ўз фикр-мулоҳазаларини айтишга ундасин. Ўқувчиларнинг ҳар бир жавоби, ўқитувчи томонидан қўллаб-қувватланиб, рағбатлантириб турилиши керак. Ўқувчи қандай жавоб беришидан қатьи назар, «Раҳмат, бу сеннинг фикринг эди, қани қолганларникини ҳам эшитайлик-чи?» - деб имкон қадар кўпчиликнинг жавобларини эшитишга интилиш зарур. Ана шундан кейингина, «Қани, давомини эшитайликчи, нима бўлди экан» - деб матн давом эттирилади. «Тўхтаб ўқиш» усулини ўқиш, табиат, одобнома, адабиёт, чет тили, Ватан туйғуси, миллий истиқлол ғояси дарёларида кенг ва самарали кўллаш мумкин. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling