Инновация
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
Ўқитувчиларнинг хатолари
Ўқитувчиларнинг ўқувчилар билимини баҳолашда муҳим хатоларидан бири турли ўқувчилар гуруҳ ларига субъектив ёндошишларидир. Бу бир ўқитувчининг турли ўқувчиларга бир хил иш ва бир хил жавоб учун қўйган баҳоларида кўринади. Фарқ баъзи ҳолларда икки баллгача бўлиши мумкин. 164 Шу нарсага эътибор берилдики, йиллар давомида ўқитувчида турли ўқувчилар гуруҳлари ҳақида маълум тушунчалар ва шуларга асосланган муносабат шаклланади, бу яхши ўзлаштирувчи ва ёмон ўқийдиган болаларга нисбатан бўлган муносабатда яққол кўринади. Ажратилган муносабат яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчининг жавоб бериш учун камроқ чақирилишида, унга ўйлаш учун камроқ вақт берилишида ҳам камроқ кўринади. Қуйидаги вазиятни кўз олдингизга келтиринг. Доска олдида яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчи жавоб бераяпти. У ўзига ишончсизлик билан қўрқиб гапиряпти. Ўқитувчининг бунга муносабати қандай? У ўқувчининг жавобини охиригача эшитмай, гапини бўлади, ёмон баҳо қўйиш билан бирга «Сен яна тайёр эмассан», «Сени ўзгартириб бўлмайди», «Сенга тушунтиришнинг фойдаси йўқ» дейди. Энди бошқа вазиятда қараймиз. Доска олдида аълочи ўқувчи худди шундай ёмон жавоб беряпти. Ўқитувчи бундай вазиятда нима қилади? У ўқувчига ёрдам, ёки ўйлаш учун вақт беради. Иккита бир хил вазиятда ўқитувчи олдида қандай ўқувчи турганига қараб ўзини икки хил тутади. Бу икки хил муносабат олдиндан шаклланган тушунчанинг натижасидир. Кўрсатилган мисоллар субъектив ёндошишнинг кўринишидир. Шундай муносабат эса мактаб баҳосининг тарбияловчи, рағбатлантирувчи, ўзлаштиришни кучайтирувчи таъсирини камайтиради. Америкалик педагог Блум ўқувчининг нутқ тезлиги баҳога таъсир қилади деб ҳисоблайди. Буни махсус тажрибалар ҳам тасдиқлайди. География фанидан бир материал ўкувчи тарафидан икки марта айтиб берилди: биринчи марта 16 минутда, иккинчи мартда 24 минутда. Жавобгар видеокасссетага ёзиб олинди. Сўнгра 81 та география ўқитувчилари тез ёки секин ёзилган жавобни баҳоладилар. Тезроқ айтилган жавоб учун жавоб учун эса 2,5 балл баҳо қўйилди. Тажриба авторлари ўқувчи нутқининг юқори тезлиги ўқитувчиларда унда чуқурроқ билим ва қобилият билан боғлиқ деган тушунча бор деган хулосага келдилар. Ўқитувчилар ўқувчи нутқининг тезлиги унинг билимига эмас, нерв системасининг тузилишига боғлиқлигини билмайдилар. Флегматик типдаги ўқувчига секин ҳаракат қилиш, бир турдаги ишдан иккинчисига секин, қийинчилик билан ўтиш ҳарактерли бўлади, унга саволни тушуниш ва жавобга тайёрланиш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Бундай ўқувчи тезкор холерикга нисбатан жавобга кўпроқ вақт сарфлайди. Ўқитувчи эса буни ўзгача тушунади. Ҳар хил нерв системали ўқувчиларга нисбатан қилинган хато баҳо тизимининг камчилиги эмас, ўқитувчининг субъектив, ўқувчиларнинг нерв системаси тузилишини билмаслиги туфайли хатосидир. Мактаб иш фаолиятида кўпинча ўқувчиларни бир - бирларига таққосланади, бирининг ўқишидаги мувафаққиятлари иккинчисига уни уялтирилиб мақталади «Қара, у қандай яхши ўқийди», соддадиллик билан иккинчиси ҳам яхши ҳаракат қилишига ишонилади. Ўқувчиларни бир - бирига таққослаш, солиштириш мақсадга мувофиқми? Бундай таққослаш яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчини 165 рағбатлантира оладими? Юқоридаги саволларга жавоб олиш учун психологик тест ўтказилди. Синфда ўқув йили давомида ўқувчини фақат ўзи билан таққосланди, фақат унинг ўзига ўқитувчи ютуқлари, билим савияси ҳақида маълумот берди. Бошқа синфда бир ўқувчининг ютуқлари унга имкониятлари бўйича тенг бошқаларнинг иш ўқиш натижалари билан таққосланди, учинчисида эса умуман таққослаш бўлмади. Ўқув йили охирида энг яхши ютуқлар бир хил имкониятли, лекин ўқишда турли муносабатда бўлганлиги сабабли турли натижаларга эришган ўқувчиларни таққосланган синфда бўлди. Таққослаш бу ерда ўқувчини сиқиб қўймади, балки унга ёрдам берди. Ўқувчи ўзи билан таққосланган синфда ҳам яхши натижалар қайд этилди. Яхши ўзлаштирувчи ва ёмон ўзлаштирувчи болалар таққосланган синфда эса умуман бошқача натижа кузатилди. Ўтказилган тажриба авторни қуйидаги хулосага келтирди: «Ўқувчиларни бир - бирига шундай таққослаш керакки, бирини мақташ ёки иккинчисини камситиш эмас, балки ўқувчиларни яхшироқ натижага эришишга, шахсиятини ривожлантиришга ундаш, рағбатлантириш керак». К.Д.Ушинский ўқув-таълим жараёнида болаларнинг таққослашини нотўғрилигини исботлаш учун «Тарбичи болани ҳеч қачон бошқаларга таққослаб мақгамаслиги керак, фақат унинг олдинги етишмовчиликларига, яхшироғи эса умуман етишиш мумкин баркамолликка таққослаш мумкин», Болаларни бир бирига таққослаш, бирини иккинчисига ўрнак қилиб кўрсатиш педагогик тарафдангина эмас, маънавий тарафдан ҳам ўзини оқламайди. Аёлга уни ким биландир солиштиришганда ёқмайди, у ҳеч кимга ўхшамасликни, бетакрор бўлишни ҳохлайди. Ўқувчи ҳам деярли шундай. Тарбиянинг одамийлик тарафи болани қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш, унинг ўсиб шахс сифатида ривожланишига шароит яратишдир. Ўқитувчи тарафидан болани баҳолашда йўл қўйиладиган хатолар - ўқув таълим жараёнининг бузилишига олиб келади. У шу тизимга тегишли бўлган камчиликларни кучайтиради ва унинг самарасини пасайтиради. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling