Инновация


-синфда ёзма бўлишга доир ўйин


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

 
3-синфда ёзма бўлишга доир ўйин 
Математика таълим мазмунида ўқитувчиларнинг мустақил фаолиятини 
кучайтиришга имкон берувчи амалий ишлар ва ривожлантирувчи топшириқлар 
киритиш нихоятда яхши натижалар беради. Мустақил фикрлаш-ўқувчиларнинг 
тафаккур доирасини, ижодий фикрлаш салохиятини кенгайтиради. 
Бошланғич синфда болаларнинг математика фанига бўлган қизиқишларини 
ошириш, ақлий қобилиятларини ўстириш жуда мухим вазифадир. 3-синф 
ўқувчилари математика машғулотларида теварак атрофдаги ходисаларни 
миқдор жихатидан таҳлил қилиш, ҳисоблаш ва масалалар ечишга ўрганадилар. 
Агар ўрганиладиган машғулотлар қизиқарли баён этилса ва ўқитувчи 
болаларнинг диққатини дарсга тўғри жалб қила олса, ўқувчилар уни осон 
ўзлаштириб оладилар. Мен ўқувчиларни математика фанига қизиқтиришга хамда 
ўқувчиларни дарсда фаол иштирок этишига интиламан. 
Бунинг учун тарқатма варақаларда берилган мисоллардан кенг 
фойдаланаман. Топшириқни бажаришда бутун синф ўқувчилари иштирок 
этадилар. 
 
МАҚСАД: 
1. Ёзма бўлиш хақида тушунча бериш. Мисол ва масалалар ечиш. 
2. Иқтисодий тушунчаларга татбиқ этиш. 
3. Дидактик ўйинлар орқали ўкувчилар билимини мустаҳкамлаш, 
математика фанига қизиқишларини орттириш. 
4. Рейтинг усулида баҳолаш. 
Жиҳоз: рейтинг хулосаси, тартиб рақамлар, карточкалар, математик 


160 
ўйинлар, мисоллар ёзилган китобчалар, масаларанинг шарти ёзилган лавха. 
Тури : Ноанъанавий.
1. Дарснинг бориши. 
Ҳозирги дарсимиз қандай дарс? Ҳозирги дарсимиз - математика. 
Ўқитувчи: Сизларни билимларинингизни рейтинг усулида 1,2,3 балл билан 
баҳолайман. Энг юқори балл 3 балл. Рейтинг ойнаси докага илинади. 
Ойнада 1,2,3...37 сонлари жойлаштирилган. Ҳар бир ўқувчи ўз тартиб 
рақамига эга бўлиб, парта четларига бу рақамлар кўрсатиб қўйилади. 
Қайси тартиб рақамдаги ўқувчи жавоб берса, жавоби учун рейтинг 
ойнасидаги тартиб рақамига балл қўйилади. 
Бугунги математика дарсимизда ҳамма кўп балл йиғишга киришсин. 
Рейтинг ойнаси кимнинг неча балл олишини кўрсатиб туради.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling