Инновация


Она тили фанида (1-синф) «Алифбо» - мавзуси


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Она тили фанида (1-синф) «Алифбо» - мавзуси 
Вазифа: Алифбони тартиб билан жойлаштириш (58-бўлак) 1-Илова. 
Бунинг учун алифбодаги ҳарфлар алоҳида қилиб кесиб олинади ва конвертга 
солиб, ҳар бир гуруҳ га берилади. Гуруҳ қатнашчилари конверт ичидаги ҳарфларни 
ёйиб (партага), сўнг бир чеккадан тартиб билан йиғишлари керак.
Бошқа гуруҳларга нисбатан ишни олдинроқ якунлаган гуруҳга қуйидаги 
қўшимча вазифаларни бериш мумкин (ёки ўқитувчи дарс мақсади бўйича 
вазифаларни тайёрлаб қўйган бўлиши ҳам мумкин).
Қўшимча топшириклар:
1. Унли товушларни алоҳида жамланг; 
2. Ундош товушларни алоҳида жамланг; 
3. Исмлар (бор ҳарфлардан)ни шакллантиришга ҳаракат қилинг. 
4. Йиғилган сўзларни бўғинга ажратинг. 
Изоҳ: Берилган барча топшириқ дафтарга ёзилиши керак (имкон қадар) ҳамма 
вазифалар бажариб бўлингандан сўнг, гуруҳ лар нима иш билан 
шуғулланганликлари ва нималарни билиб олганликлари сўралади ва 
умумлаштирилади. 
Одобнома (2-синф) 
Вазифа: «Бола бошидан, ўғлон ёшидан» шеърини йиғиш (42-бўлак). 
Бунинг учун матндаги сўзлар ёки сўз бирикмалари алоҳида қилиб кесиб 


153 
олинади (2-иловадан) ва конвертга солиб ҳар бир гуруҳ га берилади. Гуруҳ
қатнашчилари конверт ичидаги (сўз)ларни (парта, столга) ёйиб, сўнг бир чеккадан 
тартиб билан йиғишлари керак. Бошқа гуруҳ ларга нисбатан ишни олдинрок
якунлаган гуруҳга қуйидаги қўшимча вазифаларни бериш мумкин (ёки ўкитувчи 
дарс мақсади бўйича вазифаларни бериши )хам мумкин. 
Қўшимча топшириклар: 
1. Ҳисоблаб аниқланг, матн нечта кесилган бўлакдан иборат? 
2. Ҳисоблаб кўрингчи, матн нечта сўздан иборат? (эканлигини кўрсатинг). 
3. Биринчи тўртликда нечта унли ҳарф борлигини кўриб чиқинг. 
4. Матнни ўрганиб, қайси сўзлар ўрнига расм чизиб кўрсатиш мумкинлигини 
аниқланг. 
5. Матндаги инсон органларига тегишли сўзларни ажратинг. 
6. Матннинг ичидаги табиатга оид сўзларни ажратинг. 
7. Матндаги нотаниш сўзларни ажратиб кўрсатинг. 
Изох: Гуруҳлар ишларни якунлаганларида, ҳар бир гуруҳнинг фикри 
эшитилади. Масалан, куйидаги саволлар билан мурожаат қилиш мумкин; 
1. Гуруҳда ким, нима ишлар қилади? 
2. Нима учун шеърни йиғиш осон бўлди? (ёки аксинча). 
3. Қайси вазифани бажаришда қийналдингиз? Нима учун? 
4. Кимнииг хатти-ҳаракати сизни қувонтирди? 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling