Инновация
ТИЗИМ (НИМА НИМАДАН ТУЗИЛГАН)
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
ТИЗИМ (НИМА НИМАДАН ТУЗИЛГАН) Ҳар бир эртак ва болалар ҳикоясидан ўқитувчи тизим тушунчасини тушунтириш учун мисол бўла оладиган ходиса ёки нарсани топа олиши қийин бўлмайди. (тизим яхлит, бўлимлардан тузилган) Буни қандай бажариш керак? 1 — қадам. Болалар ҳикоясидан оддий ва тушунарли бўлган бирор нарсани танланг. Бу нарса тизим нималигини тушунтиришда асос бўллб хизмат қилади. Масалан: бир хикояда сеҳрли ручка хақида сўз юритилган эди, бу ручка хатоларни ўзи тузатар ва ўқувчи зерикмаслиги учун кулгили расмлар чизар экан. Бу вазиятда ручка — ана шу оддий ва тушунарли нарсадир. 2 —қадам. Ўқувчилардан столнинг устида турган ручкаларини бўлакларга ажратиш сўралади. Ўқувчиларда неча қисмлар пайдо бўлганига аҳамият беринг. (номларини айтинг). 3 —қадам. Ручка қисмларидан фойдаланиб, 2 — 3 сўз ёзишни таклиф қилинг. Бу одд,ий ва осон машқ сизга ўқувчиларни «ҳар бир қисм алоҳида бўлганида сўзлардаги ҳарфларни чиройли ёза олмайди» деган хулоса чиқаришга олиб келади. 4 — қадам. Ўқувчиларни ручка қисмларини бирлаштириб яна ўша 2 — 3 та сўзни ёзиш сўралади. Ўтказилган иш ўқитувчига аниқ ва оддий равишда, ручка —бу тизим, яхлитдир. Тизим яхлит ишлаганда бажара оладиган ишини алоҳида қисмлар бажара олмайди. Юқоридаги мисол ўқувчиларда тизимлар ҳақида илк тасаввурни шакллантиришга замин тайёрлайди ва кейинчалик тизимости ва тизимусти ҳақидаги билимларини кенгайтириш мумкин. 142 ТИЗИМОСТИ Биринчи вазиятдаги каби тизимости, тушунчасини тушунтириш жараёнида содда мисоллар ва болалар ижодиётидан олинади. Машқлар ҳам ўйин тариқасида ўтказилади. 1 — машқ. Ручка қандай тизимости бўлакларига эга? Тизимости номини ёзинг Нима ўхшашини ёзинг Кафт билан ўнг тарафдаги ёзувни беркитиб топмшмоқ тузинг. 2 — машқ. Тизим ости номларини айтинг ва яхлит тизимни айтинг. Масалан: Йил фасллари. Тизим ости тасвири Бу қандай номланар Бугун яхлит қандай номланади? 3 — машқ. Юқоридаги мисол ўқувчиларда тизимлар ҳақида илк тасаввурни шакллантиришга замин тайёрлайди ва кейинчалик тизимости ва тизимусти ҳақидаги билимларини кенгайтириш мумкин. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling