Инновация


« ИНТЕРАКТИВ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ ВА УНИ ЎҚУВЧИЛАР


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

 
« ИНТЕРАКТИВ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ ВА УНИ ЎҚУВЧИЛАР 
БИЛИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ » МУАММОСИГА ХАЛҚ 
ОҒЗАКИ ИЖОДИДА ФАНЛАРАРО БОҒЛАНИШНИНГ ЎРНИ, ТАРИХИ, 
ТУРЛАРИ 
 
"Педагогик технология-бу бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш 
жараёнини ўз олдига таълим шаклларини самарадорлаштириш вазифасини 
қўювчи техник ҳамда шахс русурслари ва уларнинг алоқасини ҳисобга олиб 
яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир» 
Замонавий билимлар сари кенг йўл очиш, таълимни такомиллаштиришда 
педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг энг асосий 
талабларидан биридир. 
Мустақил Ўзбекистонимизда узлуксиз таълим тизимни ислох қилишни 
янги Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил 
этишга қаратилган ҳозирги кунда ўқитувчи фаолиятига, унинг педагогик 
маҳоратига алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида фаолият 


131 
кўрсатаётган ўқитувчиларнинг педагогик фикрлашида ўрин ола бошлаган 
педагогик технологияни дарс жараёнида қўллашга оид тавсиялар ўқитувчилар 
учун жуда зарур. Айниқса ҳамкорликка асосланган, ўқувчиларнинг фаоллигини 
оширишга мўлжалланган ўқувчиларни бошқаларни фикрини эшитиш, 
тушуниш, ҳурмат қилиш, ўзгалар манфаатлари билан ҳисоблашиши, уларга 
ўргатиш, таъсир қила олиш ўзининг ва бошқаларнинг "мен"лигини сезиш, хис 
қилиш, ўзини бошқариш, фикрини аниқ, лўнда ва пухта баён эта олишга, 
ишлатишга қаратилган "интерфаол" ўқитиш усуллари тез суръатлар билан 
ривожланиб ижобий самара бермоқда. Ўқитишда фойдаланиб келинаётган 
интерфаол методлар ўқувчилар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб, 
ўқувчиларни ҳаракатчанликка бошлаб рухлантиради натижада ўқувчилар 
ҳамкорликка ўргана бошлайди. Ҳар қандай интерфаол метод тўғри ва мақсадли 
қўлланилганда ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатади. 
Янги педагогик технология таълим тизимининг рационал йўлларини 
ишлаб чиқарувчи жараён бўлиб, унда ўқитувчи асосий маъсул шахс 
ҳисобланади. Чунки унинг асасий вазифаси ахборотни ўқувчиларга тез, аниқ ва 
тушунарли тарзда етказиб беришидан иборатдир. Ўқувчиларни янгиликларни 
қабул қилишлари, ва бунга мойилликлари ҳамда феъл-атвори ҳар-хил бўлишига 
қарамай ўқитувчи ўқувчиларни мустақил фикрлаш, мушохада қилиш, хулоса 
чиқаришга ўргатиш лозим. Бунда ўқувчи асосий ҳаракатланувчи куч бўлиб, 
ўқиш, мутоала қилиш, чизма чизиш, проекцияларни, формулаларни тушуниб
асбобларни ишлата олиши, бир бирлари билан дўстона муносабатда бўлиб 
олдиларига кўйилган муаммоларни ечишда бир бирларига ёрдам бериш 
уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади. 
Таълим тазимида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар ўқувчиларга 
янги билим, кўникма ва малакаларини бериш билан бир қаторда, ёшларимизни 
ўзига ва бошқа инсонларга, жамиятга, давлатга, табиатга нисбатан ўзгаришини, 
ватанпарварлик ғояларини онгига ва қалбига сингдиришини ҳам кўзда тутади. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи 
педагокка қўйиладиган замон талаблари мажмуини белгилайди, бир бирига 
боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини 
ва унга асосан қуйидаги асосий талабларни ифодалайди: 
- таълим бериш маҳорати; 
- тарбиялай олиш маҳорати; 
- ўқув тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий 
фазилатлари; 
- таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат 
қила олиш маҳорати; 
Демак, ўқитувчи - педагог ўз олдига қўйилган мураккаб, маъсулиятли ва 
долзарб вазифаларни бажариш учун ҳамда таълим-тарбия жараёнига бўлган 
янгича қарашларни шакллантириши учун қуйидаги хислатларга эга бўлиши 
керак; 
- замонавий, илмий ва маданий тараққиётнинг моҳиятини чукур тушуна 
билиши; 
- дунё ва инсон ҳақидаги билимлар тизимини чуқур ва кенг нуқтаи назарда 


132 
англаши; 
- ахборот таълим технологияларини ва ўқитиш воситаларини таълим 
беришда татбиқ этиши; 
- интернет тармоғи тўғрисида тушунчага эга бўлиши ва ундан ўз билимини 
оширишда фойдалана олиши; 
- педагогик меҳнатининг самарадорлигини таҳлил этиш йўлларини 
билиши ва ўзига ўзи баҳо бера олиши; 

оилавий таълим тарбия муаммолари бўйича тассавурларини 
ривожлантириши; 
- умуминсоний ҳамда миллий маданият ва қадриятлар; 
- миллий ғоя ва миллий мафкура иқтисодий ислоҳатлар моҳиятини 
тушуниб олиши; 
- дарс жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш 
йўлларини билиши; 
- ўқувчиларнинг фикрлашлари ва бир-бирлари билан фикр алмашишлари 
ҳамда дўстона муҳит яратиш учун шароит яратиши; 
- дарснинг самарадорлигини ошириш учун лаборатория жиҳозларидан 
фойдаланиш ва машғулотлар ўтказишни ўзлаштириб олган бўлиши; 
- техник воситалар ва ўқув воситалардан фойдаланиш йўлларини билиши; 
- болаларнинг баркамол инсон бўлиб етишишида ўзининг изланишлари, 
ижодкорлиги, ташаббускорлиги, ҳамда бетиним меҳнатлари орқали таълим-
тарбия бериш кабилардир. 
- Юқоридаги педагокка қўйиладиган замон талаблари мазмуини амалга 
ошириш учун ҳар бир ўқитувчи янгича фикрлаш тафаккурини ўстириши, 
педагогик технологиялари мустақил ўрганиши, унинг мақсад ва вазифалари 
нималардан иборат эканлини чуқур билиб олиши керак. 
- Янги педагогик технология нима ва биз уни қандай тушунамиз?
- Анъанавий технологиядан фарқли жиҳатлари нимада? 
- Янги педагогик технология дарсларининг анъанавий дарслардан фарқи 
шуки, бу дарсда ўқувчига эркинлик муҳитини яратиб бериб, унга ўз фикрини 
эркин баён этишга имкон яратиб беришдир. Бу имконият қандай яратилади? 
Ўқувчига ҳеч қандай тазйиқ ўтказмасдан, уни шахсиятига тегмасдан саволлар 
бериш 
орқали 
дўстона 
муносабатдаги 
ўқув муҳити яратилади. 
- Ўқувчини ишлатиш деганда, бир неча ўқувчига мавзуларни бўлиб бериш 
орқали дарс ўтиш эмас, балки ҳамма ўқувчиларни биргаликда ишлатишни 
тушунамиз. Ўқувчиларни биргаликда ишлатиш учун ўкув жараёнида интерфаол 
методлардан фойдаланимиз. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling