Иноятов шуҳрат сулаймонович
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqINOYATOV SHUHRAT SULAYMONOVICH
59 ИНОЯТОВ ШУҲРАТ СУЛАЙМОНОВИЧ Мутафаккирлардан бири шундай деган экан: “Ҳеч ким ўлимга чап беролмайди, лекин одамлар ўзларининг буюк ишлари билан ўзларига шундай ҳайкал қурадиларки, бу ҳайкал қуёш тургунча туради”. Қисқа умр кўрган бўлсада, ўзининг бутун ҳаётини халқ тинчлиги ва осойишталиги, баркамол авлод тарбиясига бахшида этиб, ўзидан эзгу ном қолдиришга улгурган устозлардан бири Иноятов Шуҳрат Сулаймонович эдилар. Иноятов Шуҳрат Сулаймонович 1962 йил 22 апрелда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида таваллуд топган. 1979- 1984 йилларда Бухоро давлат педагогика институтининг тарих факультетида таҳсил олган. 1984- 1992 йилларда дастлаб Бухоро вилоятидаги 41-ўрта мактабда ўқитувчи, ипакчилик ишлаб чиқариш бирлашмасида ёшлар ташкилотининг котиби, сўнг Бухоро тумани “Билим” жамиятининг масъул котиби вазифаларида фаолият юритган. Ёш мутахассис меҳнат фаолиятининг дастлабки кунларидан 1962 - 2007 60 билимдонлиги, ташкилотчи ва ташаббускорлиги билан ўзини кўрсатган. Юксак билим ва иқтидорга эга бўлган устоз 1992- 1995 йилларда Бухоро давлат тиббиёт институтига таклиф қилиниб, “Фалсафа” кафедрасида “Ўзбекистон тарихи”, “Маданиятшунослик” фанларидан дарс берган. 1995 йил июнь ойидан умрининг охирига қадар Навоий вилояти божхона бошқармасида дастлаб инспектор, кадрлар бўлими бошлиғи, ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Маълумки, адабиёт ва санъатга улкан муҳаббат халқимиз қонида, зеҳнида азалдан устувордир. Иноятов Шухрат Сулаймонович ҳаётда шундай инсон эдики, кўнгли бадииятга талпинарди, шеъриятни жуда хуш кўрар эди. Яхши асар бўлса, яхши шеър бўлса, ўқиб завқ олар эди. Ўзи тарихчи бўлсада, лекин ижоддан, адабиётдан гап кетса, тўлқинланиб сўзлар эди. Бундай инсонларни ҳақиқий адабиёт шайдоси, мухлиси дейишади. Устоз-муаллимлар даврасида шеър, адабиёт ҳақида гап кетганда, Шуҳрат Сулаймонович тадбир, суҳбат мавзусидан келиб чиқиб, мумтоз шеъриятдан намуналар айтар эди. Устоз ўз оиласини бўлакча меҳр билан севувчи, оилапарвар инсон эди. Вақтини топдим дегунча, дарҳол уйдагиларига қўнғироқ қилиб, ҳол аҳвол сўраб, чиройли гапириб қўяр эди. Шуҳрат Сулаймонович мана шундай камтарин, олижаноб, хушфеъл инсон бўлиб, эл қалбида қолди. Шуҳрат Сулаймоновични ҳамкасби фалсафа фанлари доктори Ҳусейнова Абира Амановна шундай хотирлайди: “Шуҳрат Иноятов чуқур билимга эга, жуда кўп китоблардан хабардор, дунёқараши кенг, шунингдек шеърият шайдоси эди. Маъруза дарсларида ҳар бир мавзуга доир ўша давр шеъриятидан мисоллар айтар, талабаларни адабиётга қизиқтирар, Шарқ мутафаккирларининг асарларидан баҳраманд қилар эди. Ҳар бир талаба Навоийни ўқиши керак, умр ҳикматларидан баҳраманд бўлиши даркор, деб уқтирар эди. Ҳам тарих, ҳам адабиётдан бохабар бўлган, чуқур билимга эга бўлган бундай инсонларни топиш жуда қийин. 61 Иноятов Шуҳрат Сулаймонович билан суҳбат қурган инсон, албатта, нималарнидир билиб олар эди ва албатта, ушбу суҳбатдан баҳраманд бўлар эди”. Фидойи инсон бутун умрини ҳалол меҳнатга бахшида этди. Ва бу шарафли меҳнат унинг умрини безади. Шахсий манфаатидан жамият ва миллат манфаатини ҳамиша устун қўйди. У нафс қули бўлмади. Халқининг тинчлиги, хавфсизлиги Иноятов Шухрат Сулаймонович учун катта бахт эди ва шу йўлда ўзини қурбон қилди. Ҳаётдан завқланиб яшаган устознинг орзулари бисёр эди. Афсус.... Шоир Раҳимжон Раҳмат айтганидек: Ажал, ҳозир келмай тур, Қилар ишим кўп ҳали. Ерга эккан ниҳолим Кўкармади, чўп ҳали… Ҳар бир инсоннинг умри кечирган ҳаёти давомида қолдирган излари билан ўлчанаркан. Устоз қисқа умри давомида ўзидан яхши ном қолдирди. Йиллар ўтади. Лекин Шуҳрат Сулаймонович Иноятовни кўрганлар, билганлар ва у киши билан бирга ишлаганлар унинг яхши инсонлигини, фидойи ва заҳматкашлигини, ҳамиша нур ёғилиб турган самимий чеҳрасини бир умр қалбларида сақлаб қоладилар. 2007 йил 25 августда Иноятов Шуҳрат Сулаймонович вафотидан сўнг, она Ванани ва халқи олдидаги Буюк хизматлари ва жасорати учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, “Жасорат” медали ҳамда 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган. Иноятов Шуҳрат Сулаймонович ибратли оила сардори, 2 нафар фарзанд, 1 ўғил ва 1 қизнинг суюкли падари бузруквори бўлган. Иноятов Шуҳрат Сулаймонович 2007 йил 21 февралда 45 ёшида вафот этган. Устоз абадий оромгоҳ Бухоро шаҳри, Шейхон қишлоғидаги Қосим шайх мозорида дафн этилган. 62 Устоз дунёдан жисман ўтган бўлсада, унинг яхши амаллари умрининг давоми каби яшайверади. Шоира Дилором Каримова айтганидек, Мазмунсиз умрга ачинар кимдир… Кимдир сукут сақлаб ўтар дунёдан. Юз йил яшаб битта ниҳол ўстирмай Кимдир яна умр сўрар Худодан. Ўткинчи дунёда ҳар бир кунимиз Ҳаёт китобидан битта саҳифа. Яхшилик қилайлик, чунки умримиз – Номимиз абадий қилгувчи – ўша. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling