Институционал иқтисодиёт
Download 104.91 Kb.
|
institutsional Iqtisodiyot majumo
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида
- Оила деганда
5. Коррупция муаммоси
Коррупция назариясининг ривожланиши давлатнинг иқтисодиётдаги роли тўғрисидаги масалага нисбатан янгича ёндашувга мисол бўлади ва шу билан бирга назарий жиҳатдан тўлиқ англаб етилмаган тажрибадан тўғридан-тўғри хулоса қилишнинг хавфлилигини ўзида намоён этади. Фақатгина 1970-йилларга келиб коррупциянинг иқтисодий муаммо эканлиги англаб етилди. Коррупция – бу нафақат ривожланган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг, балки бутун жаҳоннинг муаммоси. Коррупцияланиш индекси қуйидаги қатор омилларни баҳолаш усуллари ёрдамида ҳисоблаб чиқилган: юридик қоидаларнинг очиқ-ойдинлиги, идоравий тузилмаларнинг етуклиги, эркинлашиш даражаси, лицензиялар олиш ва рўхатдан ўтказишнинг қийинлиги, суд тизимларининг самарадорлиги, бюрократиянинг омилкорлик даражаси, фискал тизимнинг самарадорлиги ва очиқ-ойдинлиги, божхона ишининг самарадорлиги ва ҳ.к. Мазкур дастурнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: самарали нормалар ва чекловларни қабул қилиш; давлат хизматчилари, шунингдек давлат ва хусусий сектор соҳасида рақобатни кучайтириш; давлатни инсонларга яқинлаштириш: фуқаролар билан давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, фуқаролар фикрларини ҳисобга олиш; бюджетнинг ўсишини ички барқарорлаштирувчи воситаларини яратиш, масалан, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари, қарорларни ким белгилаши, қабул қилиш ва амалга ошириши устидан назорат қилиш. 14-МАВЗУ. УЙ ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ ХИЛЛАРИ 1. Уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида Уй хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг муҳим субъектларидан бири ҳисобланиб, нафақат оила ёки хўжалик, балки бутун мамлакат аҳолисининг фаровонлиги унинг натижаларига боғлиқ. Уй хўжалиги иқтисодиётнинг йирик сектори сифатида тижорат корхоналари ва давлат билан бир қаторда барча макроиқтисодий тартибга солиш жараёнларида иштирок этади. Шу нуқтаи назардан уй хўжалигининг таркиби, мақсади ва асосий вазифаларини ўрганиш оила бизнеси (тадбиркорлиги)ни ташкил этиш ва уни юритиш учун муҳим асос бўлби хизмат қилади. Уларнинг турларини таққослаш уй хўжалигининг бозор муносабатларига мос турини ва унинг таркибини танлаш имконини беради. Уй хўжалиги тўғрисида сўз юритганда, икки тушунча-оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралаш лозим. Оила деганда, бир уйда яшаши оила-қариндошчилик алоқаларининг умумийлиги билан бирлашган гуруҳ тушунилади. Уй хўжалиги эса умумий вазифалар, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳини ўзида намоён қилади. Download 104.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling