IY. “Тафаккур чўққиси” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
Ўқувчиларга мавзу юзасидан мантиқий фикрлашни талаб этувчи қуйидаги саволлар берилади:
Сизлар қандай фикрдасизлар: нима учун асар “Дунёнинг ишлари” деб номланган?
Сизларнинг фикрингизча, боланинг тушида ўз онасининг чироқ кўтариб юрганини кўриши нимани англатади?
Айтинглар-чи, алланинг қудрати нимада?
Адибнинг “... дунёдаги ҳамма оналар яхши!” деган сўзларининг маъносини қандай изоҳлайсизлар?
БОТАНИКА ФАНИ БЎЙИЧА (5-СИНФ УЧУН)4
Дарснинг мавзуси: Ҳужайра ва унинг таркиби (умумлаштирувчи дарс).
Дарснинг мақсади: ўқувчилар томонидан ҳужайра, унинг тузилиши, таркибий қисмлари, уларнинг вазифаларига доир билимларини мустаҳкамлаш; ноанъанавий методлар ёрдамида уларда мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини, билиш фаолликларини ошириш.
Дарс жиҳози: Ҳужайранинг динамик модели, “Ўсимликлар ҳужайрасининг тузилиши ва ҳаёти” номли диафильм, ўсимликлар ҳужайраси ва уларнинг моҳияти хусусида ҳикоя қилувчи видеолавҳа. “Ҳужайра ва унинг таркиби” мавзуси бўйича назорат варағи.
Дарс жараёнида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар:
“Ҳужайра ва унинг таркиби” мавзуси бўйича умумий обзорни ташкил этиш.
Ноанъанавий методлар ёрдамида ўқувчилар томонидан “Ҳужайра ва унинг таркиби” мавзуси бўйича ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
3. Ўқувчиларни “Ҳужайра ва унинг таркиби” мавзуси бўйича назорат варағи билан ишлаш қоидалари билан таништириш.
4. Ўқувчиларнинг билимларини умумий тарзда баҳолаш.
Дарснинг бориши:
I. Қуйидаги саволлар асосида ўқувчилар томонидан “Ҳужайра ва унинг таркиби” мавзусини ўзлаштириш даражаси аниқланади:
Ўсимликлар организми нималардан таркиб топган?
Ўсимлик ҳужайраларини қандай асбоблар ёрдамида ўрганиш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |