II. Савол-жавоблар асосида суҳбат ташкил этиш. Ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилади:
Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ҳақида нималарни билиб олдингиз?
Адиб томонидан қандай асарлар яратилган?
“Дунёнинг ишлари” асар қандай жанрда ёзилган?
Асарнинг асосий қаҳрамонлари кимлар?
Асарда оналарга хос бўлган қандай фазилатлар ифода этилган?
Асар билан танишиш натижасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?
II. “Қора қути” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган тушунчаларни мустаҳкамлаш.
Технология асосида қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади: ўқувчилар жуфтликка бирикади ва уларга адиб Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ҳақида маълумот берадиган тушунчаларни карточкаларга қайд этиш вазифаси юкланади. Ўқитувчи топшириқнинг гуруҳлар томонидан қандай бажарилганлигини текширади, уни тўғри бажарган жуфтликнинг бир аъзоси ўқитувчи ролини бажаради ва ёзув тахтасига қуйидаги тарихий саналарни ёзади: 1941 йил, Тошкент шаҳри, Дўмбиробод маҳалласи, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати.
Сўнгра ўқувчилардан бу тушунчалар нимани англатишини сўрайди, тўғри жавоб бера олган ўқувчи “Ўқитувчи” ролини ижро этади. Навбатдаги босқичда ўқувчилардан адиб томонидан яратилган олтита асарнинг номини карточкаларга ёзиш сўралади. “Ўқитувчи” ролини бажараётган ўқувчи ўқитувчи ёрдамида топшириқнинг жуфтликлар қандай бажарганини текширади ва ёзув тахтасига қуйидаги тушунчаларни ёзади: “Баҳор қайтмайди”, “Икки эшик ораси”, “Нур борки, соя бор”, “Тушда кечган умрлар”, “Дунёнинг ишлари”, “Урушнинг сўнгги қурбони”. “Ўқитувчи” ролидаги ўқувчи тенгдошларидан тушунчаларнинг маъносини сўрайди.
III. “3/3” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
Ўқувчиларга қуйидаги вазифани бажариш топширилади: берилган тушунчалар рўйхатидан Ў.Ҳошимов томонидан яратилмаган асар номини аниқланг ва уларни рўйхатдан чиқаринг, ҳаракатларингиз моҳиятини изоҳланг!
Тушунчалар: “Тушда кечган умрлар”, “Жаннат қидирганлар”, “Уфқ”, “Икки эшик ораси”, “Баҳор қайтмайди”, “Ёдгор”.
Do'stlaringiz bilan baham: |