Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


II. Савол-жавоблар асосида суҳбат ташкил этиш. Ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилади


Download 420.57 Kb.
bet21/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

II. Савол-жавоблар асосида суҳбат ташкил этиш. Ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилади:

  1. Дукчи Эшон қандай шахс?

  2. Дукчи Эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг бошланишига қандай омиллар сабаб бўлди?

  3. Дукчи Эшон раҳбарлигидаги қўзғолон қачон бошланди?

  4. Ушбу қўзғолон қандай якунланди?

  5. Подшо маъмурияти қўзғолончиларни қандай жазолади?

III. “Қора қути” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган тушунчаларни мустаҳкамлаш.
Технология воситасида қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади: ўқувчилар жуфтликка бирикади ва уларга Дукчи Эшон қўзғолонининг моҳиятини ёритувчи асосий саналарни карточкаларга қайд этиш вазифаси юкланади. Ўқитувчи топшириқнинг гуруҳлар томонидан қандай бажарилганлигини текширади, уни тўғри бажарган жуфтликнинг бир аъзоси ўқитувчи ролини бажаради ва ёзув тахтасига қуйидаги тарихий саналарни ёзади:



1887 йил, 1898 йил 11-май, 1898 йил 18-май

Сўнгра ўқувчилардан ушбу саналар қандай маъно англатишини сўрайди, тўғри жавоб бера олган ўқувчи “Ўқитувчи” ролини ижро этади ва ўқувчилардан мавзу моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи бешта тушунчани карточкаларга ёзишни сўрайди; ўқитувчи ёрдамида жуфтликлар топшириқни қандай бажарганини текширади ва ёзув тахтасига қуйидаги атамаларни ёзади:



Муҳаммад Али, Мингтепа, эшон, Андижон, дор

“Ўқитувчи” ролини бажараётган ўқувчи тенгдошларидан ушбу сўзлар нималарни англатишини сўрайди.


IY. “Бешинчиси ортиқча” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
Ўқувчиларга қуйидаги вазифани бажариш топширилади: берилган рўйхатдан мавзуга тааллуқли бўлмаган тушунчаларни аниқланг ва уларни рўйхатдан чиқаринг, ҳаракатларингиз моҳиятини изоҳланг! Тушунчалар:



1887 йил, Андижон,
Муқанна, Мингтепа,
дор, Муҳаммад Али





Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling