АДАБИЁТ ФАНИ БЎЙИЧА (5-СИНФ)
Дарснинг мавзуси: Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди. “Дунёнинг ишлари” асари.
Дарснинг мақсади: Ўқувчиларни Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди билан таништириш ҳамда “Дунёнинг ишлари” асарининг моҳиятини ўрганиш.
Дарс жараёнида қуйидаги вазифалар бажарилади:
Ўқувчиларга Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижодига оид билимларни бериш.
Ўқувчиларни “Дунёнинг ишлари” асарининг мазмуни билан таништириш.
Ўқувчилар томонидан асарнинг мазмуни ва моҳиятининг чуқур ўзлаштирилишини таъминлаш.
Ўқувчиларда оналарнинг буюк зот эканликлари тўғрисидаги тушунчани қарор топтириш.
Ўқувчиларда оналарга нисбатан чексиз ҳурматни уйғотиш.
Дарс жиҳози: Ў.Ҳошимовнинг портрети, адиб ижоди хусусида маълумот берувчи жадвал, “Дунёнинг ишлари” асарининг нусхаси.
Дарс жараёнида қўлланилувчи технологиялар: суҳбат, савол-жавоб, “5Х5Х5”, “3/3”, “Тафаккур чўққиси”.
Дарснинг режаси:
Ў.Ҳошимов – замонавий ўзбек адабиётининг етук намояндаларидан бири.
“Дунёнинг ишлари” асарининг асосий ғояси.
Асарда оналарга хос бўлган фазилатларнинг ёритилиши.
Дарснинг бориши:
I. “4Х8Х4Х8” технологияси ёрдамида билимларни ўзлаштириш.
Синф ўқувчилари 4 нафардан бўлиб 8 та гуруҳга бўлинади. Мавзунинг умумий матни 8 қисмга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга битта қисм берилади ва матнни ўрганиб чиқиш вазифаси топширилади.
Гуруҳларга дарслик матнининг қуйидаги қисмлари тавсия этилади:
1-гуруҳга – Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид қисм.
2-гуруҳга – асарнинг “Оқ, ойдин кечалар” номли банди.
3-гуруҳга – асарнинг “Туш” номли банди.
4-гуруҳга – асарнинг “Гилам пайпоқ” номли бандининг 1-ярми.
5-гуруҳга – асарнинг “Гилам пайпоқ” номли бандининг 2-ярми.
6-гуруҳга – асарнинг “Алла” номли бандининг 1-ярми.
7-гуруҳга – асарнинг “Алла” номли бандининг 2-ярми.
8-гуруҳга – асарнинг “Илтижо” номли банди.
Матн гуруҳлар томонидан ўрганилгандан сўнг, гуруҳлар қайта ташкил этилади (бу ўринда ҳар бир гуруҳда аввалги бешта гуруҳнинг бир нафар аъзоси бўлиши шарт). Гуруҳлар қайта ташкил этилгандан сўнг ҳар бир ўқувчи ўзи ўзлаштирган маълумотларни гуруҳдошларига ҳикоя қилиб беради. Шу тарзда мавзунинг умумий матни ўқувчилар томонидан ўзлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |