Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


Download 420.57 Kb.
bet23/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

Машғулот мазмуни:
1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасидаги давлат сиёсатининг мазмуни.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида илгари сурилган ғоялар.
3. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” мазмуни.
4. Қонунийлик ва ҳуқуқ тарғиботнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги аҳамияти.
5. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, уларнинг моҳияти, хусусиятлари.
6. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш йўллари ва босқичлари.
Дарс жараёнида қўлланилувчи метод ва воситалар: тушунтириш, оғзаки ҳикоя, намойиш этиш, ўқув манбалари ва кўрсатмали қуроллар билан ишлаш, машқ қилдириш, суҳбат, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, техник воситалардан фойдаланиш, дебат, чизмалар, тарқатма материаллар.
Дарс шакллари: маъруза, суҳбат, синф-дарс, муаммоли вазиятларни ҳал этиш.
Усуллар: нутқ, оёқ-қўл ва гавда ҳаракатларидан унумли фойдаланиш.
Мақсаднинг натижаланганлиги: ўқувчиларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш эҳтиёжи юзага келади, агарда машғулот жараёнида қуйидаги дидактик талабларга амал қилинса:
- мақсаднинг аниқлиги;
- машғулот мазмунининг пухталиги, шакл, метод ва воситаларининг самарали эканлиги;
- машғулот жараёнида техник воситалар хизматидан самарали фойдаланиш;
- машғулот жараёнида ўқувчилар ёш ва психологик хусусиятларининг ҳисобга олинганлиги, мустақиллигининг таъминланганлиги;
- ўқувчиларнинг машғулотга бўлган ижобий муносабатлари, фаолликлари ва б.
Назорат ва баҳолаш усуллари: якка тартибдаги, гуруҳли ва оммавий сўровлар, тест асосида ўқувчилар томонидан мавзунинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш.
Назорат учун тавсия этиладиган саволлар:
1. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга оид давлат сиёсати мазмунини Сиз қандай тушундингиз?
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида илгари сурилган “ҳуқуқий маданият” тушунчасига муносабат билдиринг.
3. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” мазмуни нималардан иборат?
4. Ҳуқуқий онг нима?
5. Ҳуқуқий маданият деганда Сиз нимани тушунасиз?
6. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни таркиб топтириш йўллари, босқичларини айтиб беринг.
7. Қонунийлик нима?
8. “Ҳуқуқий тартибот” тушунчаси нимани англатади?
9. Ҳуқуқий таълим нима?
10. Ҳуқуқий тарбия қандай ташкил этилади?
11. Сиз ўзингизда ҳуқуқий маданият унсурлари мавжуд деб ўйлайсизми?
12. Фуқаролар томонидан қонунлари беҳурмат қилинадиган жамият тақдирини Сиз қандай белгиланган бўлардингиз?
13. Юксак даражада ҳуқуқий маданиятли инсон бўлиш мумкинми?
Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакалари даражаси улар томонидан тайёрланган реферат, ёзма иш, оғзаки журнал, деворий газета, чизма ва бошқалар асосида текширилди.
Ўқувчиларнинг мавзуни ўзлаштириш даражаси умумий рейтинг назорати асосида баҳоланади.

Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling