Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


(“ОЛТИТА ЎҚ”) СТРАТЕГИЯСИ


Download 420.57 Kb.
bet18/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

(“ОЛТИТА ЎҚ”) СТРАТЕГИЯСИ

Стратегия муайян мавзу (муаммо) юзасидан бир неча, яъни ҳар бир уринишда биттадан фикрлаш операциясининг бажарилишини таъминловчи ҳаракат моҳиятини ифодалайди. Унга кўра ўқувчи (талаба)лар 6 хил рангдаги қалпоқларни кийиш орқали фикрлашнинг муайян жараёнларини амалга оширади.


Қалпоқларнинг ранги қуйидагиларни англатади:

Фикрловчи қалпоқчалардан икки йўл билан: ихтиёрий (2 та қалпоқчадан) ва изчил (навбат билан барча қалпоқчадан) фойдаланиш мумкин.




ХОТИМА

Методик қўлланмада кўрсатиб ўтилганидек, ҳар бир интерфаол метод таълим-тарбия сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ўқитувчи (педагог) ва таълим олувчи (ўқувчи, талаба)лар, ўқувчи (талаба) ва ўқувчи (талаба)лар гуруҳи, шунингдек, жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бирликка эришиш, ягона мақсад сари интилиш, ҳар бир таълим олувчи (ўқувчи, талаба)нинг ички имкониятларини рўёбга чиқариш, шахс сифатида намоён бўлиши учун зарур шарт-шароит ҳамда муҳитни яратишда катта имкониятларга эга.


Интерфаол методлар ўз моҳиятига кўра таълимий ёки тарбиявий мақсадларни амалга оширишда маълум даражада самарадорликка эришишни таъминласа-да, бироқ, уларнинг ҳар бири таълим ёки тарбия жараёнида маҳсулдорликни таъминлаш бўйича турли имкониятларга эга. Шу сабабли ўқитувчи (педагог)лар интерфаол методларни танлашда ўрганилаётган мавзу, муаммо ёки ҳал қилиниши лозим бўлган масалага эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, интерфаол методларнинг самарадорлиги янада ошади, қачонки, уларни қўллашда таълим олувчи (ўқувчи, талаба)ларнинг ёш, психологик хусусиятлари, дунёқараш даражаси, ҳаётий тажрибалари инобатга олинса. Бу ўқитувчи (педагог)лардан касбий маҳорат, малака, билимдонлик, сезгирлик ва интуицияга эга бўлишни тақозо этади.
Республика узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи (педагог)лардан ҳар бир интерфаол методнинг моҳияти, хусусияти, қўлланилиш шартлари билан батафсил танишиб чиқиш, амалий аҳамиятини тўғри баҳолай олиш талаб қилинади. Мазкур қўлланма таълим соҳасида фаолият олиб бораётган ўқитувчи (педагог)лар учун амалий манба бўлиб хизмат қилади.



Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling