Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти
Изоҳ: 1. Ўқитувчи томонидан ўқувчи (талаба)лар эътиборига ҳавола этилаётган муаммоли мавзу ўқув предмети ёки маънавий-маърифий ишлар йўналишида бўлиши мумкин
Download 420.57 Kb.
|
Интерфаол методлар Қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАҚДИМОТ” СТРАТЕГИЯСИ
- ТЕСТ” ТЕХНОЛОГИЯСИ
- Т-ЖАДВАЛ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ
- ТОИФАЛАШ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ
- ФСМУ” СТРАТЕГИЯСИ
Изоҳ: 1. Ўқитувчи томонидан ўқувчи (талаба)лар эътиборига ҳавола этилаётган муаммоли мавзу ўқув предмети ёки маънавий-маърифий ишлар йўналишида бўлиши мумкин.2. Гуруҳлар чиқишларининг қизиқарли, адабий жиҳатдан юқори савияда, кўргазмали, мусиқий характерга эга бўлиши талаб қилинади. Чиқишларнинг видеофильм, слайд ёки клиплар асосида бўлиши янада таъсирчан, самаралидир. 3. Ижодий гуруҳларининг чиқишларини муҳокама қилиш чоғида танланган мавзунинг долзарблиги, унинг ёритилиши, мавзуни ёритишга бўлган ижодий ёндашув, жиҳозлар ва ёрдамчи воситалардан ўринли фойдаланилганлик, чиқишнинг тарғибот ғояларига бойлиги, таъсирчанлиги, тарбиявий характерга эгалиги каби жиҳатларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ саналади. 4. Гуруҳлар чиқишларни ташкил этиш учун ўзларини таништирувчи белги ёки эмблема, шунингдек, шиор танлашлари ҳам мумкин. “ТАҚДИМОТ” СТРАТЕГИЯСИ Стратегия ўрганиладиган мавзу моҳиятини компьютер хизматидан фойдаланилган ҳолда слайдлар мажмуаси ёрдамида очиб берилишини таъминлайди. Уни қўллашда мавзунинг асосий ғоялари, таянч тушунчалари, муҳим хусусиятлари кичик матн, жадвал, тасвир, схема, расм ва диаграммалар асосида ёритилади. Стратегия ўқувчи (талаба)ларда мавзу мазмунини образли, яхлит тарзда ўзлаштириш кўникмаларини шакллантиради. Таълим жараёнида стратегияни қўллаш тартиби қуйидагичадир: Изоҳ: 1. Ўқитувчи кичик гуруҳларга бир ёки бир неча мавзуни тавсия этиши мумкин. 2. Гуруҳлар гарчи бир мавзу бўйича фаолият кўрсатсалар-да, бироқ, улар топшириқни турли (кичик матн, жадвал, тасвир, схема, расм, диаграмма ва б.) шаклларда бажаради. Бу эса ўқувчи (талаба)лар томонидан мавзуни янада чуқур ва пухта ўзлаштирилишига ёрдам беради. “ТЕСТ” ТЕХНОЛОГИЯСИ “Тест” (инглизча “синов”, “текшириш”) технологияси шахснинг психологик, физиологик ва шахсий хусусиятлари, интеллектуал салоҳияти, қобилияти, кўникма ва малакаларини баҳолашга хизмат қилади. Технология ўқувчи (талаба)лар томонидан муайян мавзу мазмуни ёки фан асосларининг қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлашда самарали ҳисобланади. Машғулотларда технологиядан фойдаланиш қуйидагича кечади: “Т-ЖАДВАЛ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ График органайзер таянч тушунчаларни бир-бири билан ўзаро солиштириш, қиёслаш асосида ўрганилаётган мавзу ёки масаланинг муайян жиҳатини бир неча асосий белгиларга кўра батафсил ёритиш мақсадида қўлланилади. Кўп ҳолларда график органайзер мавзу мазмунида ёритиладиган бир неча ҳолатларнинг афзаллик ёки камчиликларини, самарадорли ёки самарасизлигини, бугунги кун ва истиқбол учун аҳамиятини таққослаш мақсадида қўлланилади. Технологияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: Машғулотларда “Т-жадвал” график органайзеридан фойдаланиш учун ўқувчи (талаба)ларнинг эътиборига қуйидаги схема тақдим этилади:
“ТОИФАЛАШ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ График органайзер ўқувчи (талаба)ларни ўрганилаётган мавзунинг муҳим хусусият, жиҳатларини аниқлаш, маълумотларни умумлаштиришга ўргатади. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, муҳим хусусиятларни ёритувчи маълумотларни муайян тизимга келтириш кўникмалари шаклланади. График органайзерни қўллашда ўқувчи (талаба)лар қуйидагиларга эътиборни қаратади: Машғулотларда график органайзердан фойдаланиш тартиби қуйидагича: “ФСМУ” СТРАТЕГИЯСИ График органайзер ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу юзасидан фикрларни мустақил баён этиш, шахсий мулоҳазаларни далиллаш (мисоллар билан асослаш), баҳслашиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.Ўқувчи (талаба)ларга қуйидаги схема билан ишлаш тавсия этилади:
Download 420.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling