Internetdan olingan ma’lumot


Download 220.5 Kb.
bet1/4
Sana27.03.2023
Hajmi220.5 Kb.
#1298859
  1   2   3   4
Bog'liq
Квадрат тенгламаларни ечишнинг


9-&. “Internetdan olingan ma’lumot www.ziyonet.uz ta’lim saytidan”
Мавзу: Квадрат тенгламаларни ечишнинг
ал-Хоразмий усули
Режа:
1.Кириш.
2.Асосий қисм.
а) Хоразмийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти..
б) Квадрат тенглама ҳақида маълумот.
д) Квадрат тенгламани ечишнинг ал- Хоразмий усули.
3.Хулоса
4.Фойдаланилган адабиётлар.


Хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди, илмий фаолияти.

Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий Улуғ олимнинг тўлиқ исми Абу Абдулла Муҳаммад ибн Мусо ал- Хоразмий Ал- Мажусийдир. У 780-йилда Хоразмда туғилганлиги ва 847-йилларда Бағдод шаҳрида вафот этганлиги таҳмин қилинади. Олим номининг ёзилиши араб тили тартибида бўлиб, ўзбек тилида Мусо ўғли Абу Абдулло Муҳаммад Хоразмийлик Мажусий деган маънодадир. Олимнинг исмидаги ал-Мажусий деган сўз унинг лақаби бўлиб, бу унинг Хоразмда исломдан илгари ъукум сурган ўтпараслик дини коъинлари Мажуслар (ёки муғлар) оиласидан келиб чиқишлигини кўрсатади.


Хоразмий IХ –аср бошида ал- Маъмуннинг буйруғига кўра ташкил этилган экспедиция билан Шарқий Афғонистонга, яъни ўша пайтдаги Ҳиндистоннинг ғарбига боради ва у ерда Ҳинд ҳисоби ва рақамлари билан танишади. Бу бутун дунёга “араб рақамлари” деб аталган ъинд рақамларининг ва ўнлик пазицион ҳисоб системасининг тарқалишига сабаб бўлади. Боғдодда “Байт-ал-Ҳикмат“ яъни “Донишмандлик уйи” ташкил қилиб унда мудирлик қилади.
Хоразмий “Донишмандлик уйи”да ишлаган йирик математик ва астраномлар орасида ўзининг илмий қобилияти билан ажралиб турган, кейинчалик у Бағдодда ташкил топган математика ва астраномия мактабига раъбарлик қилган.
Муҳаммад Хоразмий асарларининг сони ъозиргача маолум бўлмасада, унинг фан тарихида муҳим ўрин тутган арифметика, алгебра, астрономия ва географиядан ёзган 5 та асари бизгача етиб келган. У Ҳалифа ал-Маъмун (813-833) даврида “Фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала”, “Астрономик жадвал” ва “Ҳисоб ал-Ҳинд” номли асарларни ёзди. Ҳалифа ал-Муътасим (833-842) даврида эса “Суратул арз”ни ва Ҳалифа ал-Восиқ (842-847) даврида Яҳудийлар календари ҳақида рисоласини ёзади. Хоразмий ўзининг арифметик рақамларини ва уларга асосланган ўнли пазицион ҳисоблаш системасини тарқатди. Хоразмий ўзининг асари билан фанга алгоритм тушунчасини киритди. Европада бир неча асрлар давомида арифметик асарини ўрганиб, бу асар асосида ёзилган китобларда ал-Хоразмий сўзи “Ал ҳеризмус”, “Алгоризмус”, “Алогаритмус” кўринишида ўзгариб, оҳирида алгоритм ёки алгоритм номини олди. Хоразмий асари, ўз мазмуни билан назариянинг элементларни ўз ичига олган амалий математиканинг бир қисмидир.



Download 220.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling