Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишига қўйиладиган талаблар
. Бизнес-режага талаблар
Бизнес-режа ёзма равишда тузилиши керак, раҳбарнинг (ваколатли шахснинг) имзоси билан тасдиқланган бўлиб, унда сўралган кредитнинг мақсади кўрсатилиши керак, кредит муддатидан кам бўлмаган муддат берилиши керак, бу муддат давомида унинг қопланиши таъминланиши керак, шунингдек бизнес-режада қуйидагилар бўлиши керак: 1. Сарлавҳа саҳифаси; 2. Лойиҳа хулосаси: лойиҳа (/кредитланадиган тадбир), лойиҳада(/кредитланадиган тадбирда) ўз иштирокини акс эттирган ҳолда лойиҳа қиймати ҳақида қисқача маълумот; 3. Қарз олувчи ҳақида умумий маълумот: яратилиш тарихи, фаолият доираси ва соҳалари (реквизитлари, ҳолати, корхонанинг тузилиши, бозордаги ҳолати, мавжуд ва башорат қилинадиган салоҳияти, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари ва бошқалар.); 4. Кредит ҳисобига ишлаб чиқариш (/сотиш) учун тақдим этиладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таърифи (кўзда тутилган ишлаб чиқариш кўрсаткичлари/кўзда тутилган фаолият бўйича кўрсаткичлар) кредит олгандан сўнг уларнинг кутилаётган динамикаси; 5. Maркетинг ва маҳсулот сотиш (талаб ва таклиф, маркетинг концепцияси, савдо прогнози, буюртма портфели, Банк кредити ёрдамида ишлаб чиқариш ёки ижро этиш/таъминлаш учун режалаштирилган товарлар, ишлар ёки хизматлар бозорининг мавжудлигини асослаш, потенциал харидорлар ва буюртмачиларнинг маркетинг таҳлили ва аниқлаш); 6. Ишлаб чиқариш режаси (ишлаб чиқариш қуввати, технология ва ускуналар, хом ашё, талаб, мавжудлиги ва таъминланганлиги, таъминот дастури, бўлим бўйича харажатлар баҳоси); 7. Ташкилий режа, шу жумладан мавжуд ходимлар сони ва яратилган иш ўринлари; 8. Молиявий режа ва лойиҳа самарадорлиги (сўралаётган кредитни қайтариш жадвали; даромад ва харажатларнинг жамлама режаси, кредитни қайтариш имкониятини акс эттирувчи кутилаётган пул оқимларини ҳисоблаш, фойда ва зарарларни прогнозли ҳисоблаш); 9. Хатарлар ва кафолатлар; . Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишига қўйиладиган талаблар 1. Лойиҳа мақсади (қисқа хулоса). 2. Лойиҳа буюртмачиси: 2.1. Реквизитлари, ҳолати, тузилиши; 2.2. Бозордаги ҳолати, мавжуд ишбилармонлик муносабатлари ва ишбилармонлик обрўси; 2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳият (потенциал); 2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар. 3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳа яратилиш тарихи ва замини). 4. Бозор ва маркетинг тушунчаси: 4.1. Талаб ва таклиф; 4.2. Mаркетинг тушунчаси, сотиш прогнози; 4.3. Ишлатиладиган савдо белгилари ва маҳсулотларнинг патент софлиги; 4.4. Mаркетинг харажатларини бахолаш. 5. Моддий ресурслар: 5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар таснифи; 5.2. Лойиҳа эҳтиёжи, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва таъминланиши, уларнинг таснифи, таъминот дастури; 5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш; 5.4. Бўлим учун харажатларни баҳолаш. 6. Объектнинг жойлашуви: 6.1. Танланган жой хусусиятлари; 6.2. Асосий позициялар бўйича жой танлаш учун асос; 6.3. Бўлим учун харажатларни баҳолаш. 7. Лойиҳалаш ва технология: 7.1. Ишлаб чиқариш қувватини йил сайин ривожлантириш билан; 7.2. Технология ва ускуна; 7.3. Қурилиш; 7.4. Тугатилмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш. 8. Ишлаб чиқариш ва устама харажатларни ташкил этиш: 8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси; 8.2. Устама харажатлар (умумзавод, маъмурий); 8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш. 9. Меҳнат ресурслари: 9.1. Меҳнат ресурсларининг зарурлиги ва мавжудлиги; 9.2. Кадрларга талаблар, уларни ўқитишнинг зарурлиги ва ташкил этилиши; 9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш. 10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари: 10.1. Лойиҳанинг амалга ошириш босқичлари; 10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали; 10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети. 11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш: 11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари; 11.2. Лойиҳавий молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари; 11.3. Сотилган маҳсулотларнинг тўлиқ харажатлари; 11.4. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш; 11.5. Қарз маблағларининг қопланиши ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олиб( агар улар ишлатилса) молиявий самарадорликни баҳолаш, валюта қопламаси; 11.6. Асосий хатарларга лойиҳанинг сезгирлиги; 11.7. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва инвестицияларнинг ички даромадларининг иқтисодий нормаси; 11.8. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш. 12. Хулосалар: 12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари; 12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантларга нисбатан афзалликлари; 12.3. Хатарлар ва ноаниқликлар жиҳатлари; 12.4. Лойиҳани амалга ошириш имониятларини баҳолаш. 13. Иловалар Иловада миллий ва хорижий валюталарнинг ҳаракатини алоҳида акс эттирувчи эркин шаклдаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар диаграммалари, шу жумладан: 13.1. Асосий маблағларга инвестициялар; 13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар; 13.3. Сотилган маҳсулотлар харажатлари; 13.4. Соф айланма маблағларга эҳтиёж; 13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси; 13. 6. Қарз маблағларидан фойдаланиш ва қайтариш; 13.7. Жорий солиқ тизими ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда нақд пул оқими (реал пул); 13.8. Дисконтланган нақд пул оқими; 13.9. Дисконтланган фойда; 13.10. Фойда ва зарарлар прогнози; 13.11. Баланс прогнози. Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling