Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet69/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Қиммат бўл-масин (пул бирлигидан)

300

280

260

240

220

210

200

180

170

150

Сотувчилар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Арзон бўл-масин (пул бирлигидан)

100

110

150

170

200

215

250

260







Шундай қилиб, бундай бозорда бир отнинг нархи 210 ва 215 пул бирилги ўртасида ўрнатилади. Ана шу нарх, фараз қилайлик, 212,5 пул бирлиги, мазкур бозордаги пул бирлигига нисбатан отнинг меъёрли фойдалилигини ифодалаб беради: бу нархдан камига ҳеч ким сотмайди, бу нархдан юқорисига ҳеч ким олмайди. Ана шу ижтимоий меъёрли фойдалиликдир.




Д) Янги классиклар
Иқтисодий таҳлил қилишнинг янги услуби классикларнинг иқтисодий эркинлик принципини асослаб беришга имкон берди. Маржиналистлар давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслик қоидаси бош мезон ҳисобланган иқтисодий фанда янги классик йўналишнинг бошланишига асос солдилар. Янги классикларнинг тасдиқлашича, бозор механизми хўжалик жараёнларини ўзи тартиблашга, ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мувозанат ўрнатишга қодир. Эркин бозорнинг ўзаро таъсири асосида шаклланадиган муносабатларга давлатнинг аралашуви эса мувозанатнинг бузилишига, иқтисодий самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун янги классик йўналиш вакиллари хусусий тадбиркорлик ва бозор имкониятлари учун курашдилар. А.Смит анъаналарини давом эттирган ҳолда, янги классиклар универсал иқтисодий қонуниятларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилдилар.
Янги классик фан иккинчи жаҳон урушигача асосан уч илмий мактаб доирасида ривожланди: Австрия, Лозанна (атематик) ва Кембридж.
Австрия мактаби (биринчи авлоди – К.Менгер, иккинчиси – Ф.Визер ва Е.Бем-Баверк, учинчиси – Л.Мизес ва Ф.Хаек) вакиллари шак шубҳасиз иқтисодий либериализм тарафдори бўлганлар, уни тарихий мактаб ва социалистлар билан бўлган курашда ҳимоя қилдилар. Улар иқтисодий тадқиқотда математик аппаратлардан кенг фойдаланишга шубҳа билан қарадилар ва ўз концепцияларини оғзаки шаклда ифодалашни афзал кўрдилар.
Лозанна мактаби вакиллари (уларга Л.Волрасдан ташқари В.Перето, Г.Кассел, В.Леонтев каби атоқли иқтисодчилар ҳам киради) аксинча математик дастаклардан жуда фаол фойдаландилар. Умумий мувозанат назарияси – «лозанналикларнинг» асосий ютуғидир.
«Англияликлар» (биринчи авлод – С.Жвонс, Ф.Эджуорт ва А.Маршалл, иккинчисининг энг атоқли вакили – А.Пигу, учинчи авлод – Ж.М.Кейнс ва Ж.Хикс) «лозанналикларга» ўхшаб таҳлил қилишнинг математик усулларидан фаол фойдаландилар, гарчи уларга ўз методологик қурилмасида унча катта ўрин ажратмаган бўлса ҳам. «Австрияликлардан» фарқли ўлароқ, улар бозор механизмини идеал ҳисобламадилар ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви жараёнига анча босиқ муносабатда бўлдилар. Агар Англия мактабининг дастлабки вакили С.Жвонс сарфли қиймат назариясини танқид қилган бўлса, А.Маршалл эса классикларнинг қиймат назарияси ютуқларини (енг аввало рикардочиларнинг) ўзининг илмий концепциясида фойдалана олди.
Америка иқтисодчилари ўртасида янги классик йўналиш издошлари кўп бўлган. Ундан ташқари бу ерда Ж.Б.Кларек ва И.Фишерга ўхшаган фан раҳнамолари иш олиб борган. Шунинг учун илмий адабиётларда «америка мактаби» тушунчасини учратиш мумкин. Методологик жиҳатдан «америкаликлар» «кембридж-ликларга» яқин туради. Баъзи муаллифларнинг ягона англо – америка янги классик мактаби тўғрисида гапириши ҳам бежиз эмас.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling