Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Б) Талаб ва таклиф
А.Маршалл талаб ва таклиф қонунини ва шунга мувофиқ баҳони таҳлил қилишга алоҳида эътиборни қаратди. У таҳлилни талабдан бошлади: «Сотилиши кўзда тутилган товар миқдори қанча кўп бўлса, унга қўйиладиган баҳо шунча паст бўлиши керак, негаки у ўз харидорларини топа олсин... Баҳо пасайганда талаб қилинадиган товарлар миқдори кўпаяди, баҳо ошганда эса - камаяди. Бунда баҳонинг пасайиши билан талабнинг ошиши ўртасида қатъий ўрнатилган бир хил нисбат бўлмайди». Ўз моҳиятига кўра А.Маршалл меъёрли фойдалиликлар тенглиги қонунига асосланган ҳолда, фойдалилик функциясидан талаб эгри чизиғини келтириб чиқарган биринчи иқтисодчи ҳисобланади. У қуйидаги кўринишда акс эттирилади: МУх/Пх=МУй/Пй=…МУе Бунда МУх – х товарнинг меъёрли фойдалилиги, Рх – уша товарнинг баҳоси, МУе – пулнинг меъёрли фойдалилиги. Бу қонунни уч хил эквивалентли шаклда ифодалаш мумкин. Истеъмолчи ўз эҳтиёжини қондиришни максималлаштиради, агар у 1) харид қилинган барча товарларнинг меъёрли фойдалиликларини тенглаштирса; 2) истеъмол қилинадиган ҳар бир жуфт товарнинг меъёрли фойдалиликлари нисбатини ва баҳолар нисбатини тенглаштирса; 3) муайян бозор нархида сотиб олинган ҳар бир товар пул қийматининг меъёрий фойдалилигини тенглаштирса. Истеъмолчи мувозанатга эришди, Рх баҳоси эса пасаяпти, деб фараз қилайлик. Унда МУх>ПхМУе, ва мувозанатни қайтадан тиклаш учун х товарни кўпроқ сотиб олиш керак бўлади, МУх миқдорини камайтириш мақсадида. Ҳақиқатан ҳам, товарнинг баҳоси пасайса истеъмолчи уни сотиб олишни кўпайтиради, негаки бундай товарнинг баҳоси пасайганда истеъмолчи бир сўмга ҳар қандай бошқа товарга қараганда ушбу х товардан кўпроқ фойдалилик олади. Меъёрли фойдалиликнинг пасайиши х товарнинг хариди кўпайган сари МУх пасайишини кафолатлайди. Демак, истеъмолчи ўзининг даромадлари ва нарх даражасига қараб эҳтиёжини доимо максимал қондиришга интилган шароитда талаб эгри чизиғининг тескари нишоблиги вужудга келади. Бу далил исботлар шу нарсани кўзда тутадики, х товарнинг нархи пасайиши натижасида индивиднинг даромади кўпаймайди, бунинг натижасида МУхнинг миқдори мослашиш жараёни давомида доимийлиги сақланиб қолади. Лекин индивид ўзининг барча харажатларининг меъёрли фойдалилигини яна тенглаштириши биланоқ, унинг реал даромади ошади. Бу сақланаётган пул маблағларининг меъёрли фойдалилигини пасайтиради ва шу билан барча товарларнинг, жумладан х товарнинг ҳам харидини кўпайтиришга олиб келади. Бундай шароитда даромад самараси ижобий ҳисобланади ва биз х га тескари нишабли ва талабнинг даромадга боғлиқ бўлган ижобий нишабли талаб эгри чизиғига эга бўламиз. Бундан ташқари, бу ерда фойдалилик функцияларининг аддитивлиги1 тақозо этилади: индивид сотиб олаётган ҳар бир товарнинг фойдалилиги бошқа товарларнинг фойдалилигига боғлиқ бўлмайди. Ҳақиқатда эса уларнинг ўртасида боғлиқлик амал қилиши мумкин бўлиб, бундай боғлиқлик натижасида у - миқдори кўпайганда МУх камаяди ёки кўпаяди. Бу таҳлилни яна ҳам мураккаблаштиради. Агар юқорида айтилганларни график кўринишида ифодаласак, унда координатларда (баҳо, товар миқдори) Маршалл «крести» келиб чиқади: пастга йўналтирилган Д талаб эгри чизиғи билан юқорига йўналтирилган С таклиф эгри чизиғининг кесишиши. Д эгри чизиғи истеъмолчи учун мазкур товарнинг меъёрли фойдалилигининг пасайиш қонунини ифодаласа, С эгри чизиғи меъёрли харажатларнинг ошиб боришини ифодалайди. Уларнинг кесишган нуқтаси мувозанат баҳони билдиради ва ушбу баҳо харидорлар сотиб олишни, сотувчилар эса сотишни хоҳлайдиган товар миқдорини аниқлаб беради. Бу икки миқдор фақат мувозанат баҳо пайтида бир бирига тўғри келади. Қачонки таклиф баҳоси талаб баҳоси билан тенглашса мувозанат баҳо вужудга келади. Расмдаги П1 – мувозанат баҳо. Ушбу баҳода сотувчилар бир хил Қ миқдордаги товарни сотишни хоҳлайдилар, харидорлар эса сотиб олишни; агар баҳо мувозанат баҳодан юқори бўлса, сотувчилар кўп миқдорда товар сотишга тайёр, лекин харидорлар шунча миқдорда товар сотиб олмайдилар ва натижада баҳо пасаяди. Агар баҳо мувозанат баҳодан паст бўлса, унда харидорлар сотиб олишни хоҳлайдиган ҳажмдаги товарни сотиш сотувчилар учун фойдаси йўқ ва натижада баҳо пасаяди. Бу жараён қачонки сотиш баҳоси мувозанат баҳога тенг бўлганда тугалланади. Аввал кўриб чиққанимиздек, бозор қиймати меъёрли фойдалилик ва меъёрли харажатлар билан аниқланади. Демак, Д талаб эгри чизиғи тескари нишабликка эга, негаки баҳо ошиб бориши билан одатда товарга бўлган талаб камаяди. Лекин қандай даражада камаяди? А.Маршалл бу совалга жавоб бериш учун талаб эластикаси тушунчасини киритади. Баҳо бўйича талаб эластикаси ТЭ баҳо муайян даражада пасайганда талаб қандай миқдорда ўсишини ёки баҳо муайян даражада ошганда талаб қандай миқдорда пасайишини ифодалайди. ТЭ=1 бўлади, агар баҳо 1 % га пасайганда сотиш 1 % га ошса; ТЭ=2,5 бўлади, агар баҳонинг 1 % га пасайиши сотишни 2,5 % оширса ва ҳоказо. Агар талаб эгри чизиғининг муайян бир участкасида ТЭ=1 бўлса, унда ушбу участкада баҳонинг ҳеч қанақа ўзгириши мазкур товарни сотишга таъсир кўрсатмайди. Агар шу участкада ТЭ<1 бўлса, унда сотиш миқдорининг анча камайиб кетишдан қўрқмасдан баҳони пасайтириш мумкин, агар ТЭ>1 бўлса, унда баҳонинг бир оз пасайиши сотиш миқдорини анча кўпайтириши мумкин. Бошқача айтганда талаб ноеластик бўлганда фойда баҳонинг ўсиши ҳисобига кўпайиши мумкин, талаб эластикаси пайтида эса баҳони пасайтириш ҳисобига фойдани ошириш мумкин. Талабнинг эластиклиги истеъмолдаги товарларнинг бир-бирларининг ўрнини осонгина боса олишига боғлиқ. Шунинг учун оммавий истеъмол товарларига бўлган талаб кам эластик бўлади. Аммо бу билан талаб ва таклиф қонуни таҳлили тугаши мумкин эмас, негаки талаб ва таклифга вақт тушинчаси ҳам ўз таъсирини кўрсатади ва шу боис уни таҳлил қилиш тақозо этилади. Текширилаётган давр қанча қисқа бўлса, талабнинг қийматга бўлган таъсири шунча кучли бўлади, бу давр қанча узоқ бўлса, ишлаб чиқариш харажатларининг қийматга бўлган таъсири шунча кучайиб боради. Шу сабали А.Маршалл бир зумли, қисқа муддатли ва узоқ муддатли мувозанат турларини ажратиб кўрсатиб беради. Бир зумли мувозанатда таклиф ўзгармайди. Бундай шароитда кескин ошган талаб қондирилиши мумкин эмас (банд бўлмаган қувватлардан фойдаланиш ёки янги қувватларни ишга тушириш учун вақт керак бўлади). Бу вақт ичида танқис (дефицит) маҳсулотларни ишлаб чиқараётган тадбиркор баҳони ошириш ҳисобига қўшимча даромад олиши мумкин. Масалан, тирик балиқ бозорида балиққа бўлган талаб ошди дейлик. Баҳо кўтарилди, лекин ўша куни сотувчилар таклифни кўпайтира олмайдилар (янгисини олиб келишга улгурмайдилар). Шунинг учун таклиф эгри чизиғи тўғри чизиқ (С) кўринишида бўлади. Юқорида қайд қилиб ўтканимиздек баҳо ошади (П1дан П2га, 3-расм). Қисқа муддатли мувозанат амал қилиб турган ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига ўсган талабни қондириш учун таклифни кўпайтириш имконини беради. Агар бозорда балиқга бўлган талаб бир неча кун давомида анча юқори бўлса, унда балиқчилар қўшимча ишчи кучи, ошиқча тўр ва бошқа анжомлар ҳисобига балиқ тутишни кўпайтиришга ҳаракат қиладилар. Натижада таклиф Қ1 дан Қ3 га ошади (5-расм). Баҳо қандай бўлади? У пасайишга интилади (П3<П2). Узоқ муддатли мувозанатда таклиф талабнинг ошишига мослаша олади, негаки унинг учун вақт етарли бўлади. Бу давр ичида ишлаб чиқариш қувватини, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш услубини ўзгартириш, янги корхоналарни очиш, янги техналогияларни қўллаш мумкин. Сотувчиларга устама фойда келтирувчи юқори талаб (Д2 эгри чизиғи) ва шунга мувофиқ юқори нарх (П4) узоқ муддат сақланиб турган шароитда балиқчилар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқариш қувватини кучайтиришга киришадилар (янги балиқ тутиш кемалари, омборхоналар ва бошқалар қурилади). Бу тармоққа юқори даромад туфайли янги ишлаб чиқарувчилар кириб келади. Таклиф (Қ3 дан Қ4 га) кўпаяди, баҳо эса (П3 дан П4 га) пасаяди (6-расм). Бу ерда А.Маршалл шундай хулосага келади: қисқа муддатли даврда баҳони шакллантирувчи асосий куч талаб (негаки таклиф ўзгарувчан эмас), узоқ муддатли даврда эса таклиф ҳисобланади. Товар қиймати қисқа муддатли даврда ҳақиқатан ҳам энг аввало харидорларнинг ҳатти ҳаракати билан аниқланади (маржинализм). Лекин узоқ муддатли давр мобайнида баҳо ўртача ишлаб чиқариш харажатлари миқдорига яқинлашади ва тахминан бир хил даражада бўлади (классик мактаб). Классикларнинг бу назарияси фақат узоқ муддатли давр мобайнида тўғри амал қилишини уларнинг ўзлари ҳам яхши англамаганлар ва бу ҳақда ўз тадқиқотларида қайд қилиб ўтмаганлар. 1> Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling