Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet73/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

2. Янги кейнсчилик


1. Ж.М.Кейнс таълимоти
Жон Мейнард Кейнс (1883-1946) - ҳозирги замоннинг буюк олими-иқтисодчиси. Унинг дунёқараши ўзи олдин билим олган, кейин ўқитувчилик қилган Кембридж университетида шаклланди. У бу ерда иккинчи бир атоқли олим Кембридж иқтисодий мактабининг асосчиси А.Маршалл қўлида таълим олди. Аммо унинг изидан бормади, ўзига хос йўналишда назария яратди.
Биринчи жаҳон уруши даврида ва урушдан кейинги йилларда у пул муомаласи муаммосига алоҳида эътиборни қаратди ва олтин стандартни тартибланадиган валюта билан алмаштириш ғоясини илгари сурди. Бундай тадбирнинг амалга оширилиши давлатнинг макроиқтисодий жараёнга таъсир кўрсатиш дастагига эга бўлиш имконини беради. Ж.М.Кейнс пул бирлигини мустаҳкамлашнинг ашаддий тарафдори бўлган. У шундай ёзади: «Улянов Ленин капиталистик тизимни йўқотишнинг энг яхши усули – бу инфляция воситасида унинг валютасини обрўсизлантириш ва кучсизлантириш деб тасдиқлаган эди. Ленин мутлақ ҳақ бўлган. Амал қилиб турган жамиятни тўнтаришнинг бундан нозик ва тўғри усул йўқ».
Инглиз иқтисодчиси инфляциянинг «инфляция солиғи» (пул қадрсизланганда унинг эгаси ўз жамғармаси қийматининг бир қисмини йўқотади) ва жамғарманинг камайиши каби салбий оқибатларини ажратиб кўрсатиб берди. Жамғарма даражасининг пасайиши пировард натижада инвестицияга салбий таъсир кўрсатади. Натижада «капиталнинг кемирилиши» содир бўлади. Сурункали инфляция шароитида ишлаб чиқариш фаолияти билан, айниқса узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари билан шуғулланиш, оддий қилиб айтганда, бефойда: пул жуда секин айланади ва ўзининг сотиб олиш қобилиятини йўқотади. Шунинг учун чайқовчилик фаол тадбиркорлик фаолияти соҳасига айланади. У турли бозорларда баҳолар ўртасидаги фарқ ҳисобига фойдани кўпайтиришга имкон беради.
Ж.М.Кейнс ўз тадқиқотлари асосида бир қатор асарларни нашр этди. Улар «Эҳтимоллар тўғрисида трактат» (1921), «Эркин тадбиркорликнинг тугатилиши» (1926), «Пул тўғрисида трактат» (1930) ва бошқалар. Унинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» номли асосий асари 1936 йили чоп этилди.
Ж.М.Кейнс илмий ишлар билан бирга фаол амалий ва сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланди. У йирик суғурта компаниясининг раиси, инвестиция компаниясининг бошқарувчиси, «Иқтисодий журнал» муҳаррири, давлат чиновниги, молия вазирининг иқтисод бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.
Буюк турғунлик даврининг бошидан бошлаб Ж.М.Кейнс иқтисодий инқироз ва иш билан бандлик саволлари билан яқиндан шуғуллана бошлади. 1929 йили у ишсизлик муаммолари бўйича иқтисодий кенгаш раиси этиб тайинланди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1940) у Британия хазиначилиги маслаҳатчиси қилиб тайинланди. 1941 йил уни АҚШ ҳукумати билан «Ленд-лиз» келишуви бўйича материалларни ва бошқа молиявий ҳужжатларни тайёрлаш учун инглиз ҳукумати делегацияси таркибига киритди. 1942 йил Англия банки директорларидан бири этиб тайинланди. Ж.М.Кейнс 1944 йил Халқаро валюта фонди ва Тикланиш ва ривожланиш халқаро банкини ташкил этиш режасини ишлаб чиққан Бреттон-Вуд валюта конференциясига ўз мамлакатининг бош вакили қилиб тасдиқланди. Кейин эса ушбу халқаро молиявий ташкилотларининг бошқарув аъзоларидан бири этиб тайинланди.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling