Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet81/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

К) Мултипликатор
Ж.М.Кейнс инвестицияларнинг кўпайиши билан миллий даромаднинг кўпайиши ўртасидаги боғлиқликни тахлил қилди. Унинг кўрсатиб беришича, инвестицияларнинг кўпайиши миллий даромаднинг ўсишига олиб келади ва у қуйидаги формула кўринишида ифодаланади:
Й= И
Бу ерда Й- миллий даромаднинг ўсиши, И – инвестицияларнинг ўсиши туфайли юзага келган.
Инвестицияларнинг кўпайиши ва унинг натижасида миллий даромад ва аҳолининг иш билан бандлигининг ўсиши мақсадга мувофиқ иқтисодий самара сифатида кўрилади. Ана шу иқтисодий самара иқтисодий адабиётларда мултипликатор самараси деб аталади. Мултипликатор – бу сон коеффиценти бўлиб, даромад ўсиши билан, ушбу ўсишни юзага келтирган инвестициялар ўсими ўртасидаги нисбатни ифодалаб беради. Мултипликатор атамасини биринчи марта инглиз иқтисодчиси Р.Кан 1931 йили ишлатган. Р.Канда иш билан бандлик соҳасидаги мултипликатор самараси тўғрисида сўз юритилади. Унинг кўрсатиб беришича, давлат томонидан ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш иш билан таъминланган кишиларни харажатларининг кўпайишига олиб келади ва ўз навбатида харажатларнинг ўсиши энди хусусий секторларда иш жойларининг барпо этилишини рағбатлантиради. Шундай қилиб, дастлабки иш жойларига нисбатан кўпроқ иш билан бандлик юзага келади.
Р.Каннинг «иш билан бандлик мултипликаторидан» Ж.М.Кейнснинг «Инвестициялар мултипликатори» фарқ қилган ҳолда, у «қачонки инвестицияларнинг умумий суммаси ўсса, унда даромад суммасининг кўпайиши ва унинг инвестициялар ўсимидан К марта ортиқ бўлишини ифодалаб беради». Ж.М.Кейнснинг таъкидлашича, бундай ҳолатнинг сабаби «психологик қонундан» келиб чииқади, унга кўра «реал даромаднинг ўсиб бориши билан жамият унинг доимо камайиб борувчи қисмини истеъмол қилишни хоҳлайди».
Ж.М.Кейнс назариясига кўра, мултипликатор жамғаришга бўлган меъёрли мойилликка тескари катталикдир ёки 1 сони билан истеъмолга бўлган меъёрли мойиллик ўртасидаги фарқга тескари катталикдир, яъни:
ёки
Мултипликатор самараси, юқорида қайд қилиб ўтганимиздек инвестицияларнинг кўпайиши даромаднинг ортишига олиб келишини кўрсатади. Бу ортган даромад (жамғармани чиқариб ташлагандан кейин) ялпи талабнинг бир қисмига айланади. Даромадларнинг мултипликациялашуви жараёни тўхтамагунча шундай давом этиб бораверади. Хикс-Хансен моделига мувофиқ (ишлаб чиқаришнинг бирдан-бир ўзгарувчан омили меҳнат ҳисобланади) кишиларнинг жамғармага бўлган мойиллиги қанча кўп ( шунга мувофиқ МРС миқдори кам) бўлса, мултипликаторнинг аҳамияти шунча кам бўлади. Тўла иш билан бандлик шароитида мултипликатор амал қилмайди, негаки бўш турган ресурсларнинг бўлмаганлиги сабабали ишлаб чиқаришини ортиқча кенгайтириб бўлмайди. Реал ижтимоий маҳсулот кўпаймаган ҳолда ресурсларни фақат тармоқлараро қайта тақсимлаш юзага келади. Мултипликациялашган истеъмолнинг кенгайиши баҳоларнинг ўсишида ифодаланади.
Айнан мултипликатор самарасининг амал қилиши орқали жамғарма ва инвестицияларнинг тенглашуви юзага келади. Агар инвестициялр жамғармадан кам бўлса, унда самарали талаб миллий даромад хажмини камайтиради, бу эса ўз навбатида жамғарма миқдорининг пасайганини билдиради. Аксинча, инвестициялар жамғармадан ортиқча бўлса, миллий даромаднинг ўсишига ва жамғарманинг кўпайишига олиб келади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling