Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Э) Классиклар методологиясидан фарқи


Download 0.76 Mb.
bet78/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Э) Классиклар методологиясидан фарқи
Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида ҳаддан ташқари тежамкорлик ва жамғарманинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ва, аксинча, васиталаларнинг ҳар томонлама сарфланиши (ишлатилиши)нинг фойдаси тўғрисида фикр айтилади, негаки олимнинг таъкидлашича, биринчи вазиятда воситалар самарасиз ликвидлик (пул) шаклини олади, иккинчисида эса талаб ва иш билан бандликни оширишгша йўналтирилиши мумкин. У шунингдек Ж.Б.Сейнинг «Бозор қонуни»нинг догматик қоидалари тарафдорларини кескин ва далиллар асосида танқид қилди.
Бу борада у шундай ёзади: «Сей ва Рикардо давридан бошлаб иқтисодчи – классиклар ўргатдилар: таклиф ўзи талабни келтириб чиқаради… маҳсулотнинг барча қиймати бевосита ёки билвосита маҳсулот сотиб олишга сарфланган бўлиши керак». Ж.М.Кейнс классикларнинг бу тезисини танқид қилиб, у фақат натурал айирбошлаш (Миллдаги каби) шароитида амал қилиши мумкинлигини ва унда иқтисодий ҳаётда пул ҳеч қандай мустақил рол ўйнамаслигини кўрсатиб берди. Шунинг учун, унинг таъкидлашича, «Сей қонуни… тўла иш билан бандликка эришишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ деган тахмин бўлган бир нарсадир».


Ж) Жамғарма ва инвестицияларнинг тенглашуви механизми
Жамғарма ва инвестициялар тўғрисидаги қарорлар турли гуруҳ кишилари томонидан қабул қилинади, унинг устига улар ҳар хил, бир-бирига мос бўлмаган мотивларга асосланади. Инвестицияларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни тадқиқот қилиш шу нарсани кўрсаттики, улар энг аввало кўриладиган фойдага ва ссуда фоизи нормасига боғлиқ бўлади (кутиладиган даромад қанча юқори ва фоиз ставкаси қанча паст бўлса, кредит олиш ва инвестиция ҳажмини кўпайтириш шунча фойдали). Бундан ташқари, инвестициялар ўз табиатига кўра барқарор бўлмайди, негаки тадбиркорлар бўлажак конъюктурани олдиндан кўриб билишга қодир эмас ва қарор қабул қилишда тахминий ахборотларга қараб мўлжал қиладилар. Ишлаб чикаришнинг ҳар бир даражасига унинг ўз истеъмол ва жамғарма даражаси мувофиқ келади. Бундан ташқари, миллий даромад миқдори қанча кўп бўлса, унинг жамғариладиган қисми ҳам мутлақ ҳам нисбий ифодаси жиҳатдан шунча кўп бўлади. Лекин барча маҳсулот реализация қилиниши учун, жамиятнинг жами харажатлари миллий даромадга тенг бўлиши керак, бошқача айтганда – барча жамғарма инвестицияларга айланиши керак. Демак, тўла иш билан бандликни таъминловчи юқори ишлаб чиқариш даражаси жуда катта миқдорда капитал қўйилмасини талаб қилади.
Ж.М.Кейнснинг «инвестициялар ўз жамғармаларини ҳосил қилади», деган машҳур қоидасига мувофиқ, агар инвестициялар ҳажми жамғармалар ҳажмидан ортиқ бўлса, у ҳолда ялпи талаб таклифдан ортиқдир ва миллий даромад ўсиш тамойилига эга бўлади. Агар инвестициялар жамғармалардан кам бўлса, у ҳолда ялпи талаб таклифдан камдир ва даромад камая боради. Ва ниҳоят, агар инвестициялар жамғармаларга тенг бўлса, ялпи талаб таклифга тенг ва миллий даромад даражаси ўзгармай қолади (Пезенти А. Очерки политической экономии капитализма. В 2-х т.: Пер. с италянского. М.: «Прогресс», 1976, 628-629 с.).
Ж.М.Кейнс бўйича, жамғарма ва инвестициялар, янги классиклар ҳисоблаганларидек, молия бозорида автоматик тарзда тенглашмайди. Шундай вазиятлар юзага келадики, жамғармалар кўпайганда инвесторлар инвестицион харажатларни амалга оширишни хоҳламасликлари мумкин. Бундай шароитда жамғарма ва инвестициялар ўртасида тенглик ўрнатилади, лекин анча паст даражада. Молия бозорида мувозанат нуқтаси тўла иш билан бандликка мувофиқ келадиган нуқтага мос тушмаслиги мумкин. Шундай қилиб, С ва И тенглашуви миллий даромаднинг тебраниши орқали юз беради. Ж.М.Кейнс моделида инвестициялар даромад даражасига мослашмайди, балки даромад ва жамғармалар даражаси инвестиция ҳажмига мослашади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling