Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet89/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Дм=ф(Пе,)
Гап шундаки, баҳонинг ўзгариши шу қадар кучли бўладики, шунинг учун унинг таъсири бошқа омиллар таъсирини бутунлай «ниқоблаб» қўяди. Шундай қилиб, назарий нуқтаи назардан номинал пул массасини кўпайтирмасдан унинг айланиш тезлиги ҳисобига инфляциянинг кучайиши мумкин деб қаралади. Гарчи, монетаристларнинг айтишича, амалиётда гиперинфляция ўзининг ривожланиши учун пул массасининг мутоносиб тарзда кўпайишини тақозо эца ҳам.
М.Фридман қизиқарли эмпирик фактнинг мавжудлигини кўрсатиб берди: АҚШда 1870 йилдан 1954 йилгача ижтимоий маҳсулот кўпайган бўлишига қарамасдан, пулнинг айланиш тезлиги умуман олганда пасайган. Ўша пайтгача (А.Маршалл бўйича), кредит институтларининг ишлари такомиллашганлиги сабабли, пулнинг айланиш тезлигининг ошиши узоқ муддатли мойилликка эга деб, ҳисоблаб келинган. М.Фридман эса ликвидли активларга бўлган талабни «зеб зийнат буюмларига» бўлган ҳар хил талаб кўринишида таҳлил қилади. Даромадларнинг ошиши зеб зийнат буюмларига бўлган талабни рағбатлантиради ва демак, нақд пулга бўлган талабни ҳам. Олимнинг кўрсатиб беришича, қисқа муддатли вақт мобайнида ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши пулнинг айланиш тезлигини ошишига олиб келади, негаки иқтисодий шов-шувлар пайтида пулнинг ҳаракати тезлашади.
Пулнинг муомаладаги миқдори унинг таклифини билдиради. Пул таклифи анча ўзгарувчан бўлади, у иқтисодий омиллар билан аниқланмайди, балки ташқи таъсирдан юзага келади. Пул таклифи марказий банк томонидан, тижорат банклари берадиган кредитлар миқдори, қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан тартибга солиниб турилади. Пулга бўлган талаб ва пул таклифи монетар мувозанатни юзага келтирувчи асосий воситалар ҳисобланади. Бунда мувозанат ажралган ҳолда шаклланмайди. Пул секторидаги мувозанат товар секторида бўладиган жараёнлар билан ўзвий боғланган.
Монетар назарияга кўра, пул миқдорининг ва пул айланиши тезлигининг ўзгариши жами талабга таъсир кўрсатади. Пул массаси кўп бўлса товар ва ҳизматларга бўлган талаб юқори бўлади. Пул массасининг кўпайиши билан баҳоларнинг ўсиши келиб чиқади, бу эса тадбиркорларни ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот етиштиршни кўпайтиришга рағбатлантиради.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling