Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Б) Монетаризмнинг асосий қоидалари


Download 0.76 Mb.
bet90/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Б) Монетаризмнинг асосий қоидалари
М.Фридман концепциясини тасаввур қилиш учун, унинг тарофдорлари у ёки бу даражада қўллаб-қувватлаган асосий қоидаларни кўриб чиқамиз.
Биринчи қоида – бозор хўжалигининг барқарорлигини тан олиш. Монетаристлар фикрича, бозор иқтисодиёти ўзининг ички хусусиятига кўра барқарорликка, ўзини ўзи тартиблашга интилади. Бозор рақобати тизими мустаҳкам барқарорликни таъминлайди. Мабодо мувозанат бузилса баҳолар уни тузатишнинг бош воситаси бўлиб хизмат қилади. Номутоносибликларнинг вужудга келиши одатда ички сабабалар натижасида эмас, балки ташқаридан бўладиган арашувлар, давлат тартиблашидаги хаталар натижаси ҳисобланади.
Бозор хўжалигининг барқарорлиги тўғрисидаги ушбу қоида Ж.М.Кейнснинг иқтисодиётига давлат аралашувининг зарурлиги тўғрисидаги тасдиғига қарши қаратилгандир.
Иккинчи қоида – пул омилининг муҳимлиги. Иқтисодиётга таъсир кўрсатувчи турли дастаклар ичида пул дастаклари устун қўйилади. Айнан улар (маъмурий, баҳо услублари эмас, солиқ тизими эмас) иқтисодиётни аъло даражада барқарорлаштиришга қодир.
Агар Ж.М.Кейнс бюджет сиёсатини анча аниқ, тезкор ва натижасини олдиндан билиш мумкин бўлган дастаклар сифатида баҳолаган бўлса, М.Фридман ундан фарқли равишда, пул-кредит сиёсатини ана шундай тавсифлайди. Унингча, (Кейнсга қараганда), пул–кредит сиёсати иқтисодий фаолликни анча кучайтиради. У пулни ишлаб чиқариш, иш билан бандлик ва баҳоларни аниқлашда ягона бош омил сифатида қарайди.
Пул – бу махсус товар; пулнинг асосий хусусияти унинг ликвидлигида. Пулни хоҳлаган пайтда алмаштириш, унга ҳар қандай товарни сотиб олиш мумкин. Пул махсус функцияни амалга оширади, тартиблаш, барқарорлаштириш ролини бажаришга қодир. У иқтисодиётга пулни ишлаб чиқарувчи ва молия сиёсатини шакллантирувчи банк тизими, институционал тузилмалар орқали таъсир кўрсатади. Пул баҳога, истъемолга бўлган талабга, харажатлар даражасига, ишлаб чиқариш ҳажмига ва тузилишига таъсир кўрсатади. М.Фридман пул ҳаракати (пул массасининг ўсиш суръати) ва ялпи ички маҳсулот ўртасида ўзаро чамбарчас боғлиқлик амал қилишига асосланади. Пул массасининг ўсиш суръатининг тезлашуви ёки секинлашуви фаол иш юритишда, ишлаб чиқаришнинг цикли тебранишида акс этилади.
Учинчи қоида – тартиблаш жорий вазифаларга эмас, балки узоқ муддатли вазифаларга мўлжаланган бўлиши керак. Гап шундаки, пул массасидаги ўзгаришлар натижаси асосий иқтисодий параметрларда бирдан акс эттирилмайди, балки бироз вақтдан кейин таъсири билинади. Одатда лаг (вақтинча ўзилиш) бир неча ойни ташкил этади. У шу нарсани билдирадики, пул массасидаги ўзгаришлар ялпи ички маҳсулотга бирдан эмас, балки бир оз вақтдан (ойдан) кейин таъсир кўрсатади. Шунинг учун пул сиёсати жорий тартибдаги самарага ва қисқа муддатли ўзгаришларга мулжалланган бўлмай, балки узоқ муддатли характерга эга.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling