Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Д) Монетар концепциясининг кейнсчиликдан фарқи


Download 0.76 Mb.
bet93/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Д) Монетар концепциясининг кейнсчиликдан фарқи
Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, пул сиёсати пул талаби ва унинг таклифи ўртасида нисбат ўрнатишга йўналтирилган бўлиши керак. Пул таклифининг ўсиши (пулнинг ўсиш фоизи), баҳолар барқарорликни таъминлайдиган даражада бўлиши лозим. М.Фридман фикрига кўра бундай даражани аниқлаш жуда мураккаб. Марказий банк прогнозларида хатолар тез-тез учраб туради. Иқтисодий ривожланишга айнан қайси омиллар таъсир кўрсатаётганлигини аниқлаш қийин ва ҳатто мумкин эмас. Қабул қилинаётган қарорлар кечиккан бўлиши ва баъзида қарама-қарши натижаларни келтириб чиқариши ҳам мумкин: масалан, баъзан ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш кўзда тутилганда, пасайиш келиб чиқади, яъни қабул қилинган қарор ўсишга тўсқинлик қилади.
«Агар молия-кредит соҳасини кўриб чиқадиган бўлсак – деб ёзади М.Фридман, - кўпчилик ҳолларда тўғри қарорлардан кўра, нотўғри қарорлар қабул қилинади, негаки қарор қабул қилувчилар фақат чекланган соҳаларини муҳокама қиладилар ва умуман барча сиёсат оқибатлари йиғиндисини эътиборга олмайдилар». Марказий банк қисқа муддатли тартиблашнинг конюктурали сиёсатдан воз кечиши ва иқтисодиётга узоқ муддатли таъсир кўрсатиш, пул массасини аста секин кўпайтириб бориш сиёсатига ўтиши керак. Пул массаси номинал ЯИМга таъсир кўрсатади.
Монетар концепция ва монетар тавсиялар кейнсчиликдан фарқ қилади, баъзан эса унга қарама-қаршидир. Шу билан бирга иқтисодиётни тартиблаш муаммосидаги бу икки ёндашув ўртасига катта чегара қўйиш ҳам нотўғри. Ҳар иккала назария энг аввало бозор иқтисодиёти шароитида қўлланишга қурилган. Маълум маънода ҳар иккала назария бир бирини ўзаро тўлдириб туради (умумий даромадни аниқлаш назариясини ташкил этади). Ж.М.Кейнс даромадларининг харажатларга миқдорий боғлиқлигини асослаб берди, М.Фридман эса даромадларнинг пулга боғлиқлигини кўрсатиб берди. Шу билан бирга Ж.М.Кейнс ва М.Фридман ёндошувлари ўртасида бир қатор фарқлар мавжуд. Уларнинг баъзиларини умумий схемали кўринишда акс этириш мумкин:




Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling