Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet95/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

10-Мавзу. ИНСТИТУЦИОНАЛИЗМ.


Режа:
1. Институционализмнинг умумий тавсифи
А) Т.Веблен – институционализм асосчиси
Б) Институционализмдаги раҳнамолар


2. Урушдан кейинги институционализм (40-70 й.)
А) Ж.К.Гелбрейт: «Янги индустриал жамият концепцияси»
Б) Конвергенция концепцияси
В) «Халқ капитализми»
Г) «Индустриал жамиятдан кейинги жамият»
Д) Иқтисодий ўсиш босқичлари
1. Институционализмнинг умумий тавсифи

ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошида юзага келган конкрет-тарихий шароит таъсирида АҚШ социал-иқтисодий жиҳатдан дунёда энг ривожланган мамлакатга айланди. Айнан Америкада биринчи бўлиб эркин рақобатга асосланган иқтисодиётнинг монополистик иқтисодиётга ўтиши билан боғлиқ бўлган муаммолар анча кескин шаклда намоён бўла бошлади. Бу АҚШда илк бор антимонопол чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига, уларнинг XIX асрнинг охирида мамлакатда қўлланишилшига асосий сабаблардан бири бўлди. Кейинчалик дунёдаги барча ривожланган мамлакатлар бундай чора-тадбирлардан кенг қўллана бошлади.
ХХ асрнинг бошида АҚШ иқтисодчи-олимлари иқтисодиётда кучайиб бораётган монополистик тенденцияларни таҳлил қилгач ва ўз мамлакатининг «антитрест» сиёсатига таъсир кўрсатгач, иқтисодиёт устидан социал назорат қилиш концепциясига асос солди. Уларнинг назарияси ҳозирги кунда иқтисодий фанда социал институционал ёки оддий қилиб айтганда институционализм деб аталувчи янги йўналишни бошлаб берди
«Институционализм» атамаси асосида «институт» тушунчаси ётади, у институционалистлар томонидан иқтисодиётда ва ундан ташқаридаги ривожланишда асосий куч сифатида кўрилади. Институционализм тарафдорлари «институт»ларга хар ҳил категория ва тушунчаларни (масалан, давлат, оила, тадбиркорлик, монополиялар, хусусий мулкчилик, касаба уюшмалари, дин, аҳлоқ ва шу кабилар), мамлакатдаги анъана, урф-одат, этика, ҳуқуқий қоидалар, ижтимоий психология ва асосийси - иқтисодиёт эволюциясини киритадилар.
Институционализм – бу маълум маънода иқтисодий назариядаги янги классик йўналишга муқобилдир. Агар янги классиклар А.Смитнинг бозор хўжалиги механизимининг такомилашганлиги ва иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартиблаши тўғрисидаги тезисига ва «соф иқтисодий фан» га амал қилсалар, институционалистлар эса моддий омиллар билан бирга иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи деб рухий, маънавий, ҳуқуқий ва бошқ омилларни ҳисоблайдилар. Бошқача айтганда, институционализм ўзи таҳлил қиладиган предмет сифатида социал-иқтисодий ривожланишнинг ҳам иқтисодий, ҳам ноиқтисодий муаммоларни илгари сурди. Бунда тадқиқот объекти институтлар-бирламчи ёки иккиламчи турларга ажратилмайди ва бир-бирларига қарши қўйилмайди.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling