Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
А) Т.Веблен – институционализм асосчиси
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
А) Т.Веблен – институционализм асосчиси
Институционализмнинг ватани АҚШ, унинг асосчиси Торстен Веблен (1857-1929) ҳисобланади. Замонавий институционализм йўналишининг дастлабки кўринишлари Т.Вебленнинг «Бекорчилар синфи назарияси» асарида изоҳлаб берилган. Мазкур китоб муаллифининг фикрига кўра, иқтисодий назариялар билан иқтисодий реаллик ўртасида жуда катта узилиш мавжуд. Биринчиси, гормонияга (мувозанатга) асосланади, иккинчисида узлуксиз эволюция содир бўлади, яшаш учун кескин куриш кетади. Буюмнинг фойдалилиги ва унга эришишнинг қийин ва мушкуллигини доимо таққослаб борувчи «иқтисодий одам» модели шак-шубхасиз эскирди. Ҳақиқатда эса инсоннинг ҳатти ҳаракати жуда кўп омилларга боғлиқ, кўпинча ички қарама-қаршиликларга. Тақлид қилишга ва рақибликка бўлган туғма мойиллик билан бирга, унинг ҳатти ҳаракатига анъана, аҳлоқ, урф-одат, шунингдек обрўга бўлган интилиш жуда кучли таъсир кўрсатади. Шунинг учун иқтисодий таҳлил қилишда ҳар хил «институтларни» (улар юқорида кўриб чиқилди) ҳисобга олиш зарур. Т.Вебленнинг фикрига кўра, алоҳида субъектларнинг ҳатти ҳаракатини эмас, балки касаба уюшмаларининг, сиёсий партияларнинг иш ҳаракатини ўрганиш керак. Иқтисодий назария билан иқтисодий субъектларнинг асосий унсурлари (ер эгалари, ишчилар, капиталистлар ва инженер - техник ишчилар) ўртасидаги ўзаро муносабатларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётда уларнинг роли ҳар хилдир. Бозор хўжалиги амал қилишининг дастлабки босқичида ҳокимият ва мулк тадбиркорлар қўлида бўлади. Олдин ягона бўлган бу синф кейинчалик капитал эгаларига ва ишлаб чиқаришни ташкил этувчиларга бўлинади. Капитал эгаларини фақат ўз капиталларига келадиган фойда қизиқтиради, улар ўз капиталларини ишлаб чиқаришга қўймайдилар, балки фақатгина кредитга берадилар. Уларнинг даромад манбаи реал сектор эмас, балки молия соҳасида айланиб турувчи қимматли қоғозлар ҳисобланади. Бу маънода капитал эгалари бекорчилар синфини ташкил этади. Ишчилар, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил этувчилар ва техник мутахассислар унумли синф ҳисобланадилар, улар ўз капиталларига эга эмас ва бекорчилар синфи кредитга қўйган воситалардан фойдаланиб иш юритадилар. Бекорчилар синфининг хукумронлик мавқеи барча иқтисодиётда кредитнинг ролини ҳаддан ташқари ошириб юборади. Капиталнинг анчагина қисми чайқовчилик мақсадларга фойдаланилади ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилмайди. Кредит инфляцияси вужудга келади, унинг орқасидан ссудани зудлик билан қоплаш талаби зарурлиги келиб чиқади. Натижада оммавий банкротлик ва турғунлик юзага чиқади, улар ўзининг давом этиши муддати бўйича иқтисодий юксалиш давридан анча ортиб кетади. Бекорчилар синфи билан унумли синф ўртасидаги антагонизмнинг ечилиши ҳокимиятнинг технократлар қўлиги ўтишига олиб келади. Капиталга бўлган мулкчилик акционерлик шаклини олади ва шу билан хусусий мулк бўлишдан тўхтайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling