Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Г) «Индустриал жамиятдан кейинги жамият»


Download 0.76 Mb.
bet100/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Г) «Индустриал жамиятдан кейинги жамият»
60-йилларнинг охирига келиб аҳоли турмуш даражасининг ўсиши, хизмат кўрсатиш соҳасининг ва иқтисодиётда ахборот секторининг роли кучайиб бориши билан жаҳон иқтисодий адабиётларида «Индустриал жамиятдан кейинги жамият» концепцияси кенг тарқала бошлади.
Америка социологи Дениел Белл (1919) ҳозирги замон ижтимоий тизимини асосий харакатлантирувчи ва қайта ташкил этувчи куч фан-техника инқилоби деб ҳисоблайди. Фан-техника инқилоби таъсирида иқтисодий жараёнларда, мулкчилик муносабатларида, ҳокимиятнинг тузилишида, маданият, маънавият ва мафкура соҳасида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилади. «Индустриал жамиятдан кейинги жамият» тизимининг ўзига хослиги шундан иборатки, у энг аввало хизмат кўрсатиш жамияти бўлиб, аҳолининг кўпчилиги шу соҳада иш билан банд бўлади. Бу жамият яна шу билан ифодаланадики, иқтисодиёт «уйғунлашган характер» касб этади, унинг ривожланиш суръати ошади, умумий фаровонлик, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг юксак даражаси таъминланди, ахборот ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Ахборот умумхалқ бойлиги ҳисобланади, уни монополлаштириш жуда қийин. Шунинг учун хусусий мулк ва бозор механизмлари роли пасайиб бормоқда: «Ҳозир мулкчилик юридик ясама вазиятдан бўлак нарса эмас; корпорациялар хусусий мулкчилик институти белгиларини йўқотди ва фақат ташкил қилиш шакли ҳисобланади». Инсоннинг жамиятдаги ўрни, мавқеи ва нуфузи энди унинг мулкий бойлигидан кўра, унинг малакаси в билим даражасига кўпроқ боғлиқ бўлади.
Ҳақиқатдан ҳам жамиятда хизмат кўрсатиш ва ахборот соҳасининг юксак даражада ривожланиши бундай жамиятда сифат ўзгаришлар юз берганлигидан далолат беради.


Д) Иқтисодий ўсиш босқичлари
Америка олими Уолт Ростоу (1916) ўзининг «Иқтисодий ўсиш босқичлари» (1960) китобида жамиятнинг хўжалик ривожланиши босқичларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. Ростоу жамият тараққиётининг босқичларини чегаралашга асос қилиб техникавий – хўжалик кўрсаткичларини – техника тараққиёти даражаси, жамғариш нормаси, истеъмол даражасини олади. Унда социал омиллар иккинчи ўринга сурилади ва улар техналогик шароитларни таъминлаш учун қанча зарур бўлса, фақат шунча даражада таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш қонуниятлари иқтисодий тизим хусуситларига боғлиқ эмас, улар бозор ва шунингдек буйруқбозликка асосланган иқтисодиётда бир хил ҳисобланади.
У.Ростоу иқтисодий тараққиётнинг бешта босқичини кўрсатиб беради:

  1. Анъанвий жамият: «Нютонгача бўлган фан ва техника» билан ҳамда қишлоқ хўжалигининг устунлиги билан ифодаланади.

  2. Ўткинчи жамият. Бу ерда иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилган бўлади: фан ютуқлари ишлаб чиқаришга тадбиқ этилади, банклар пайдо бўлади, ишлаб чиқаришни инвестициялаш кучаяди.

  3. Юксалиш даври (саноат инқилоби): эски анъанвий уклад асосан тугатилади, иқтисодий ўсиш нормал ҳолат ҳисобланади, ишлаб берувчи саноатнинг асосий тармоқларининг жадал ривожланиши амалга оширилади, давлат экспортни рағбатлантиради.

  4. Этуклик босқичи: аҳолининг ўсишга қараганда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг доимо ортиқ бўлиши таъминланади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви кучаяди, анъанвий жамият батмом тугатилади.

  5. Оммавий истеъмол босқичи: узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари ва хизмат кўрсатиш асосий аҳамият касб этади.

У.Ростоу АҚШ иқтисодий тизимини ижтимоий эволюциянинг юқори босқичи, оммавий истеъмолнинг юқори даражаси босқичи, барча бошқа мамлакатларнинг келажакдаги ривожи учун модел деб тасвирлайди. Унингча, коммунизм – бу индустрлаштиришни жадаллаштириш зарурати туғилган ҳолларда «ўткинчи даврнинг касали», «ягона индустриал жамият»га ўтишнинг мумкин бўлган йўлларидан биридир. Социализм юксалиш босқичига яқинлашганда ва юксалиш босқичининг ўзида жамиятни жадаллаштиришга қодир. «Аммо коммунизм ўз моҳиятига кўра юқори оммавий истеъмол даврида барҳам топиши керак». Ҳозир ҳаммага аёнки, бу башорат амалга ошди.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling