Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Download 0.76 Mb.
bet87/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

9-Мавзу. МОНЭТАРИЗМ


Режа:
1. Монетаризм концепцияси
А) Пулга бўлган талаб ва таклиф
Б) Монетаризмнинг асосий қоидалари
В) Айирбошлаш тенгламаси
Г) Пул массаси ва иқтисодий циклар
Д) Монетар концепциясининг кейнсчиликдан фарқи
1. Монетаризм концепцияси
Монетаризм иқтисодий таълимотлар тарихида кенг тарқалган машҳур ва нуфузли оқимдир. Бу оқимнинг атоқли намояндаси Чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳасида Нобел мукофоти соҳиби Милтон Фридман (1912 йилда туғилган) ҳисобланади. Ҳозирги замон монетаризмига асос солган, бир гуруҳ иқтисодчилар қаламига мансуб бўлган «Пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» номли асар 1956 йили М.Фридман муҳаррирлиги остида чоп этилди. Бернар Ив ва Колл Жан-Колд таърифига кўра, монетаризм (монетарй - пул) – бу иқтисодиётдаги тебранма ҳаракатда пул ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб тасдиқловчи иқтисодий фандаги оқим. Монетаризм – нафақат пул тўғрисидаги таълимот. Бу мактаб вакилларининг диққат марказида пул категорияси, пул-кредит дастаклари туради; аммо уларни пул механизми, банк тизими, пул-кредит сиёсати, валюта муносабатлари шунчаки қизиқтирмади. Монетаристлар ушбу жараёнларни пул муассасаси билан ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун тадқиқот қилдилар. Монетаризм кейнсчилар таълимотига муқобил назария сифатида юзага келган ва эркин бозор иқтисодиёти назарияси ҳисобланади.
М.Фридман – эркин бозор тарафдори. Унинг тасдиқлашича, эркинлик ва хусусий тадбиркорлик ўртасида ички боғлиқлик мавжуд. Фақат хўжалик эркинлиги шароитида сиёсий эркинликка, иқтисодий самарадорликка ва тенгликка эришиш мумкин. Иқтисодиётда нима қилиш кераклигини миллионлаб кишилардан кўра давлат амалдорларининг яхши билиши даргумон, дейди М.Фридман. Давлатнинг хўжалик жараёнларга аралашуви иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартиблаш тизимини бузушга олиб келади. Шунинг учун давлат пул ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаган ҳолда, пул муомаласини назорат қилиш билан чекланмоғи лозим.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling