Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi
Download 0.76 Mb.
|
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
2. Янги кейнсчилик
50-йилларнинг иккинчи ярмида Ж.М.Кейнс назарияси асосида янги кейнсчилик шаклланди. Унинг анча кўзга кўринган вакиллари амеркалик Э.Хансен (1887-1975), П.Самуелсон (1915 й. туғилган), Э.Домар (1914), С.Харрис (1897-1974), Р.Солоу (1924 й. туғилган), инглиз Р. Харрод (1900-1978) лар ҳисобланади. Янги кейнсчиликнинг асосий тадқиқот объекти макроиқтисодий миқдорларнинг (ялпи талаб, ялпи таклиф, жамғарма) ўзаро таъсири ҳисобланди. Масалага бундай ёндошув циклли ишсизлик, инлфяция, иқтисодий ўсиш муаммосини таҳлил қилишга ёрдам беради. Янги кейнсчилар (Э.Домар, Р.Харрод) иқтисодий ўсиш назариясини ишлаб чиқдилар. Ундаги асосий муаммо – реализация муаммоси ҳисобланади. Бу назарияга мувофиқ, иқтисодиёт динамик мувозанат ҳолатда бўлади, агар талаб ишлаб чиқариш ресурсларидан тўла фойдаланиш имконини берса. Талаб боғлиқ бўлган миллий даромаднинг кўпайиши, уларнинг фикрига кўра, фақат капитал жамғарилиши функцияси ҳисобланади, капиталга бўлган талаб эса, фақат миллий даромаднинг ўсиш суръати билан аниқланади. Иқтисодий ўсишнинг янги кейнсчилик моделида истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро миқдорий боғлиқлик, «мултипликатор-акселератор» тизими асосий ўринда туради. Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари инвестиция (капитал жамғармаси нормаси) ва ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими (капиталнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбати) ҳисобланади. Янги кейнсчилар индустриаллаштириш пайтида капитал сиғимининг ўсиш мойиллигини ва «етук иқтисодиёт» даврида пасайишини пайқадилар. Жамғарманинг инвеситциялардан ортиб кетиши иқтисодиётда корхоналар тўла қувват билан ишламасликка ва ишсизликка олиб келади. Инвестицияларининг жамғармадан ортиб кетиши баҳоларнинг ўсишини келтириб чиқарди. Янги кейнсчилар иқтисодиётни билвосита ва бевосита тартиблаш чора-тадбирларини ишлаб чиқдилар. Билвосита таъсир кўрсатиш усулига солиқ сиёсати, бюджет орқали молиялаштириш, кредит сиёсати, тезлаштирилган амортизациялар киради. Ж.М.Кейнс томонидан таклиф қилинган ссуда фоизини тартиблаш кенг қўлланилди. Фоиз нормасини ўзгартириш, биринчи навбатда асосий капиталга капитал қўйилмасини рағбатлантириш учун узоқ муддатли кредитлашга нисбатан олиб борилади. Давлат кредити ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилишини ўзгартиришда, экспорт тармоқларини рағбатлантиришда, иқтисодиётнинг қолоқ бўғинларини қўллаб қувватлашда, инфратузилмани ривожлантиришда, техника тараққиётини жадаллаштиришда муҳим рол ўйнай бошлади. Янги кейнсчилар мултипликатор принципини акселератор принципи билан тўлдирдилар. Мултипликатор принципи бўйича инвестиция иш билан бандликни таъминлаб даромадни оширади. Акселератор принципига кўра даромадларнинг ўсиши конкрет шароитда инвестициянинг кўпайишига олиб келиши ҳам мумкин. Бунинг маъноси шундан иборатки, даромадларнинг кўпайиши ялпи талабнинг ошишига олиб келади, ялпи талабнинг ошиши эса, ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилишини тақозо этади ва демак, янги инвестицияларга бўлган талаб келиб чиқади. Акселератор даромад ўсиши билан келгуси инвестициялар ўсими ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling