Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


Л) Ликвидлик устунлиги назарияси


Download 0.76 Mb.
bet82/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Л) Ликвидлик устунлиги назарияси
Инвестициянинг асосий омили сифатидаги фоизни тахлил қилиш Ж.М. Кейнсни пул бозорини кўриб чиқишга олиб келди. Янги классикларидан фарқли равишда, Ж.М.Кейнснинг айтишича, фоиз жамғарма ва инвестициялар бозорда эмас, балки пул бозорида ўрнатилади. У «ликвидлик устунлиги» (одам ўзида нақд пул бўлишини хоҳлаш) тушунчасини киритди. Агар янги классикларда пул заҳирасини жамғариш норационал ҳисобланса, Ж.М.Кейнс бўйича эса бундай жамғарма бўлажак хўжалик вазиятини прогнозлаштириб бўлмаслиги, хўжалик хатари мавжудлигининг муқаррар натижасидир. Ўз ишларининг юришиб кетишидан хавотирланиш, келажакка ишонмаслик кишиларни нақд пул сақлашга ундайди. Бундан ташқари, юқори ликвидлик молиявий активлар молия бозоридаги «ўйинда» муайян устунлик бериши мумкин: қимматли қоғозларнинг курси пасайганда уларни тезда сотиб олиш учун нақд пуллар асқотади.
Кишиларнинг ўз уйларида нақд пул заҳираларини ушлаб туриши, Ж.М.Кейнс бўйича, қуйидаги сабаб ( мотив)ларга боғлиқ:

  • харид қилиш зарурлиги (трансакцион мотив)

  • кутилмаган вазият учун (еҳтиёт шартдан)

  • олиб сотарлик сабаби.

Биринчи иккита сабабни пулнинг миқдорий назариясининг кембридж варианти тарафдорлари кўрсатиб ўтган. Олибсотарлик сабаби бозор фоиз нормасининг тебраниб туриши билан боғлиқ.
Бозорда фақат иккита молиявий актив иштирок этади, деб фараз қилайлик. Уларнинг бири нақд пуллар, иккинчиси , облигациялар бўлиб, улардан келадиган даромад уларнинг номинал қийматига нисбатан олинган. Бундай облигациялар бўйича олинадиган даромадларни уларнинг бозор қийматига бўлган нисбати фоиз ставкасини белгилайди. Бунинг устига облигациялар курсининг ва фоиз ставкасининг ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: облигациялар қанча қиммат бўлса, фоиз шунча паст бўлади ва аксинча. Энди фоиз ставкаси нормал даражадан пастга тушди, деб фараз қиламиз. Бундай шароитда одамлар унинг кўтарилишини кутадилар, негаки у облигациялар курсига салбий таъсир этади (уларнинг қиймати фоиз ставкаси ошганда пасаяди). Шунинг учун бундай вазиятда хўжалик юритувчи субъектлар ўз жамғармаларини пул шаклида сақлашни афзал кўрадилар(маблағларни арзонлашиб борувчи қимматли қоғозларга кўйиш бефойда). Аксинча, фоиз ставкаси юқори бўлганда облигацияларга бўлган талаб ошади, негаки кишилар уларни курси ошишига ўйнашни хоҳлайдилар. Натижада нақд облигацияга бўлган талаб пасаяди.
Бундан «ликвидлик устунлиги» тушунчаси ёки замонавий иқтисодий фан тили билан айтганда пулга бўлган талаб ўз-ўзидан келиб чиқади. Ликвидликка бўлган талаб билан фоиз ставкаси ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, одамларда ўз активларни нақд шаклда сақлашга бўлган хоҳиш шунча кам бўлади ва аксинча.
Шундай қилиб, пулга бўлган ялпи талаб икки қисмдан ташкил топади: а) олди-сотди (сделка) учун талаб (миллий даромад даражасидан келиб чиқадиган функция), б) чайқовчилик учун талаб (фоиз ставка функцияси):
Д=ф(Й,Р)
Эҳтиёткорлик ҳам ликвидлик устунлигини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Қимматли қоғозлар – жамғарма тўплашнинг хатарли шаклидир. Шунинг учун одамларга активлари дахлсиз ҳисобланган нақд кўринишдаги ўзига хос суғурта фонди зарур.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling