Iqtisodiyot kafedrasi iqtisodiy ta’limotlar tarixi


В) Буюмларни тақсимлаш ва айирбошлаш


Download 0.76 Mb.
bet67/101
Sana09.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1447324
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   101
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

В) Буюмларни тақсимлаш ва айирбошлаш
Ҳар хил эҳтиёжларни қондириш учун буюмлар қандай тақсимланиши керак? Фараз қилайлик, битта З буюмнинг ўзи учта – А, В ва С эҳтиёжларни қондириши мумкин. Бу ерда А анча муҳим эҳтиёж, С эса унчалик аҳамиятли бўлмаган эҳтиёж. Демак, эҳтиёжларнинг ҳар бирини қондириш учун З буюми бирлигининг меъёрли фойдалиликлари ҳар хил (мазкур схема «Менгер жадвали» дейилади, 2-жадвалга қаранг).
2-жадвал



А

В

С

4







3

3




2

2

2

1

1

1

Фақат битта З буюм бирлигига эга бўлгач, одам уни А эҳтиёжни қондириш учун фойдаланади, негаки бу вазиятда унинг меъёрли фойдалилиги энг юқори – 4 шартли бирликка тенг. З буюмнинг кейинги икки бирлиги В ва С эҳтиёжларни қондиришга ишлатилади. Агар кишида 6 та буюм бирлиги бўлса, унда уларнинг учтасини у А эҳтиёжни қондиришга ишлатади, иккитасини – В эҳтиёжга, биттасини эса – С эҳтиёжга ишлатади. Бунда эҳтиёжларнинг умумий қонқиши 16 шартли бирликка тенг (барча меъёрли фойдалиликларнинг йиғиндиси). Бу ерда шу нарсани билиш қийин эмаски, буюмларнинг бошқача тақсимланиши инсон учун анча кам қимматли бўларди. Шундай қилиб, қандайдир бир буюм бирликлари ҳар хил эҳтиёжлар ўртасида рационал тақсимланганда меъёрли фойдалиликлар бараварлашади:




МУа=МУб=МУс

Бозорда товарларни харид қилишда умумий фойдалиликни максималлаштириш учун уларнинг нархини ҳам ҳисобга олиш керак. Бунда харидор қиммат товар ўрнига арзонроқ товарлардан кўпроқ олиши ва бу билан у харид қилинган товарларнинг ҳар бирига сарфланган ҳар бир пул бирлигидан бир хил қониқиш ҳосил қилиши мумкин. Госсеннинг иккинчи қонуни меъёрли фойдалиликларнинг бараварлашувини ифодалайди, яъни бу қонунга мувофиқ бир пул бирлигига олинган ҳар бир товарнинг меъёрли фойдалиликлари тенглиги амал қилиши керак. Бошқача айтганда, гўшт ёки балиқ сотиб олишга сарфланган ҳар бир охирги пул бирлиги, ўз фойдалилиги бўйича, макарон ёки картошка сотиб олишга сарфланган охирги пул бирлигига тенг бўлиши керак.


Истеъмол мувозанатининг бундай шартини қуйидагича ифодалаш мумкин:



Бу ерда: МУ – айрим товарларнинг меъёрли фойдалилиги;


П – уларнинг нархи.
Шундай қилиб турли товарларнинг меъёрли фойдалиликлари тенглашади. Агар 1 кг апелсин 100 сўм, 1 кг ананас эса 300 сўм турса, унда ананаснинг фойдалилиги апелсиннинг уч карра кўпайтирилган фойдалилигига тенг. Шундай таққослашга мувофиқ бозорда алоҳида товарларнинг нархлари ўрнатилади, нисбатлар шаклланади, нисбий нархлар ташкил топади. Натижада пул бирлигига олинадиган ҳар бир товарларнинг меъёрли фойдалиликлари тенглиги келиб чиқади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling