Iqtisodiyot” kafedrasi kurs ishi. Мавзу: Саноат корхоналарининг инвестицион фаолиятини оширишни иқтисодий механизми


Download 0.8 Mb.
bet13/15
Sana17.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1544742
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Иқтисодиёт

3.1-жадвал

Ўрганишлар кўрсатадики, саноат корхоналарининг соф фойдаси ортиши билан уларнинг инвестицион фаолияти ошииришга зарур бўлган маблағлар ортиши кузатилади. Умуман олганда, корхоналарнинг мавжуд маблағларини (инвестициялар) йўналтириш объекти қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
• янги ускуна ва жиҳозлар, техника воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш; • янги инновацион ғояларни молиялаштириш;
• янги бино-иншоотлар қуриш ва фойдаланишга топшириш;
• асосий фондларни таъмирлаш, янгилаш;
• маҳсулот ассортиментини кўпайтириш;
• кадрлар малакасини ошириш.
Саноатнинг қайта ишлаш корхоналари инвестицион фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, ушбу корхоналарда инвестициялар реал инвестициялар шаклида амалга оширилади, инвестицияларнинг бошқа турлари орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш амалиётда кам учрайди.
Саноат корхоналари инвестицион фаолиятини оширишда инвестиция фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Инвестицион фаолият фақат инвестицияларни амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ фаолият ҳисобланади. Инвестиция фаолияти учун нисбатан катта миқдордаги маблағларни сарфлаш, фойдага ёки бошқа фойдали самарага эга бўлишда муҳимдир.
Демак, Ўзбекистон иқтисодиётининг тараққиётини таъминлашда саноат корхоналарига инвестицияларни йўналтириш жуда муҳим ҳисобланиб, у, энг аввало, иқтисодиётни интенсив ривожлантириш асосида ҳамда янги техника-технологиялар жалб қилиш ва ўзлаштириш негизида ривожлантириши билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий мажлисга Мурожаатномасида ҳам инвестицияларни жалб қилишнинг самарали воситаларидан бир бўлган давлат-хусусий шериклик механизмларини транспорт, энергетика, йўл, коммунал, тиббиёт, таълим каби соҳаларга кенг татбиқ этиш кераклиги, шунингдек энергетика, нефт-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларида чуқур таркибий ислоҳотлар бошланганлиги, саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилётганлигини, натижада 2019 йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга кўпайганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Саноат корхоналарини модернизация қилиш, технологик янгилаш ҳамда янги корхоналарни ишга тушириш саноатдаги асосий фондлар ҳажмининг муттасил ошиб боришига олиб келмоқда. Саноат тармоғини асосий таркибий қисми бўлган тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати корхоналарига барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2018 йилда 41777,9 млрд. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 158,0 % асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан тўқимачилик корхоналарига йўналтирилган инвестицияларнинг ҳажми 2017 йил 2650,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йил бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан қарйиб 2 мартага ортиб 5285 mlrd.soъмни ташкил қилди (3.2-расм).
Ўзбекистон саноат мажмуида қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш учун ишлаб чиқилган дастурлар самараси ҳамда жаҳон бозорида саноат маҳсулотларига, жумладан, озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши пировард натижада саноат ишлаб чиқаришининг қўшимча ўсишига олиб келмоқда.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тузилмасига эътиборни қаратсак, кейинги йилларда ёқилғи-йэнергетика, металлургия, машинасозлик, металлни қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати юқори суръатлар билан ўсаётганини кўришимиз мумкин.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling