Iqtisodiyot” kafedrasi kurs ishi. Мавзу: Саноат корхоналарининг инвестицион фаолиятини оширишни иқтисодий механизми


Ўзбекистонда саноат корхоналарининг инвестицион фаолиятини оширишни иқтисодий механизми


Download 0.8 Mb.
bet10/15
Sana17.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1544742
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Иқтисодиёт

3. Ўзбекистонда саноат корхоналарининг инвестицион фаолиятини оширишни иқтисодий механизми
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришган дастлабки йиллардан бошлаб миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг ўзига хос йўналишини белгилаб олди. Қайси тармоқ корхоналари мисолида бўлмасин, инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг хусусиятлари ва уни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар доимо тадқиқ этиб келинмоқда. Шу жиҳатдан саноат корхоналари инвестицион фаолиятини молиялаштиришнинг мазмун-моҳияти, вазифалари, амалга ошириш шакллари ва тамойиллари хусусида бир тўхтамга келиш муҳим ҳисобланади. Чунки мазкур масалаларга аниқлик киритмасдан, бир тўхтамга келинмасдан ва умумий фикрни шакллантирмасдан саноат корхоналарида инвестицион фаолиятни молиялаштириш хусусида гапириш маълум ноаниқликларни келтириб чиқарадики, улар охир-оқибатда нотўғри қарорлар қабул қилинишига олиб келиш мумкин.
Мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланиши ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашда инвестициялар муҳим ўрин тутади. Жумладан, бугунги кунга келиб чет эл инвестициялари хар бир иқтисодиёт ривожланишида зарур омил бўлиб ҳисобланмоқда. Бугунги кунда ривожланган инвестицион фаолиятнинг йўлга қўйилишини ҳукуматимизнинг юритаётган оқилона инвестиция сиёсатининг маҳсули эканлигини таъкидлаш лозим. Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида “Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да салмоқли натижаларга эришдик. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.
Айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан – мана шу рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман – 3,1 миллиард АҚШ долларига ёки 3,7 баробар ўсди. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди” деб таъкидлаб ўтдилар.
Иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестициялар ва юқоридаги рақамлар шуни кўрсатиб турибдики, ҳар қандай жамиятнинг барқарор иқтисодий ривожланишини инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса бугунги кунда шу нарса яққол номоён бўлмоқдаки, ҳар қандай мамлакатнинг бундан кейинги юксалиши инвестицияларни жалб этиш ҳолатига боғлиқ.
Саноатда корхоналарнинг инвестицион фаолияти мамлакатнинг иқтисодий тикланиши билан бевосита боғлиқдир. Инвестициялар тадбиркорлик фаолияти объектларига инвестиция қилинадиган мулкий ва интеллектуал қадриятларнинг барча турларини ўзида мужассам этади, бунинг натижасида ижобий молиявий натижа шаклланади.
Ҳозирги кунда саноат корхоналарининг инвестицион фаолияти давлат инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, саноат корхоналари инвестицион фаолияти молиялаштиришнинг ўзига хос хусусияти уларнинг катта ҳажмдаги маблағни талаб қилишидир. Шунинг учун, саноат корхоналарининг иннвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда улар учун катта миқдордаги молиявий ресурсларни инвестициялаш талаб этилади. Сўнгги йилларда саноат корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўпинча эскирган технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда ва бу эса ресурсларни самарасиз сарфланишига олиб келмоқда. Шу муносабат билан корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари пасаймоқда. Макроиқтисодий омиллар динамикасини аниқ прогноз қилишдан ташқари, лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилишда илғор усуллардан фойдаланиш корхонанинг инвестиция стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг омили ҳисобланади.
Корхоналарнинг инвестицион фаолиятини ошириш ва инвестицион стратегиясини ишлаб чиқиш тўғрисида хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимлари ўртасида хилма-хил фикрлар мавжуд. Ҳар қайси олим ва изланувчилар корхоналарни инвестицион фаолиятини оширишни иқтисодий механизми ва бошқаришга оид ўз ёндашув услуби ҳамда фикрига эга эканлиги билан ажралиб туради. Улар жумласига И.А.Бланк, Е.В.Дмитриева, Ю.В.Гудел, П.Лианг, Д.Ғ.Ғозибеков, Н.Ғ.Каримов, Н.Ҳайдаров, Н.Р.Kўзиеваларни киритиш мумкин. Мазкур иқтисодчи олимлар томонидан, иқтисодиётнинг реал сектори ва саноат корхоналарида инвестицион фаолиятини оширишнинг замонавий тамойиллари, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда корхоналарда инвестицион фаолиятини молиялаштиришга оид муаммолар тадқиқ қилинган.
И.Ю.Барабанова ишлаб чиқариш корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари ва усулларини тадқиқ этган ҳолда, корхоналарда асосий воситаларнинг ишлаши, янгиланиши ва инвестицион фаолиятини ошириш механизмини ўрганган.
Д.Ғ.Ғозибеков ўз илмий адабиётларида инвестиция, инвестиция муҳити, инвестиция сиёсати, инвестиция лойиҳалари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, инвестицион фаолиятини ошириш ва инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилиш масалаларини ёритган.
Н.Р.Kўзиева хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантиришнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш йўналишларини тадқиқ этган ҳолда миллий иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини юритиш ва уларнинг молия-кредит механизми такомиллаштирилиши юзасидан тавсияларни ишлаб чиққан.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling