Iqtisodiyot” kafedrasi mikroiqtisodiyot
Javob: Portfelning optimal tarkibi r=7.12+2σ2. Umimiy daromad miqdori 21.65 mln so’m bo’ladi. Adabiyotlar ro’yxati
Download 478.83 Kb.
|
Mikroiqtisodiyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mavzu 9: Firma va ularning tashkiliy-iqtisodiy asoslari
Javob: Portfelning optimal tarkibi r=7.12+2σ2.
Umimiy daromad miqdori 21.65 mln so’m bo’ladi. Adabiyotlar ro’yxati SHerer S., Ross D. Struktura otraslevyx rynkov / Per. sangl.M.,1997. Mavzu 9: Firma va ularning tashkiliy-iqtisodiy asoslari Бозор иқгисодиётининг асосий субъектларидан бири фирма ҳисобланади. Фирма деганда, мустақил хўжалик юритадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фао- лияти билан шуғулланувчи иқгисодий субъект тушуни- лади. Мустақил хўжалик фаолият юритади деганда, қан- дай маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқа- риш, қаерда, кимга, қанча нархда сотиш бўйича фир- манинг мустақил қарор қабул қилиши тушунилади. Фирма (корхона) — бу ишлаб чиқариш ресурслари эгаларининг қарорларини ва манфаатларини мувофиқ- лаштирувчи институционал тузилма ҳисобланади. Тадбиркорлик фирмаларининг асосий ташкилий шакллари: хусусий тадбиркорлик фирмаси, масъулия- ти чекланган ва чекланмаган жамиятлар, корпорация (очиқ ва ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари). Хусусий тадбиркорлик фирмаси — бу фирманинг эгаси ишни мустақил, ўз манфаатидан келиб чиқиб олиб боради, у таваккалчиликни ўз зиммасига олади, фирма- нинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқжавобгарликни бўйнига олади (яъни, масъулияти чекланмаган жамият ҳисобланади), қолган даромадни ўзи ўзлаштиради. Масъулияти чекланмаган жамият — фирмани бир- галикда ташкил қилиб, биргаликда эгалик қилувчи ва бошқарувчи шахслар гуруҳи бўлиб, улар фирманинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликни чек- ланмаган равишда ўзларининг зиммаларига оладилар. Масъулияти чекланган жамиятда фирма эгалари фирманинг мажбуриятлари бўйича жавобгарликни Низом фондига қўшган улуши доирасида зиммасига олади, холос. Корпорация — пайчиликка асосланган жамият бўлиб, ҳар бир мулк эгасининг масъулияти ушбу корхонага қўшган ҳиссаси билан чекланган. Корхона акцияларини сотиб олган шахслар корхона мулки эгаларига айланадилар. Корпорация фаолиятини акционерлар мажлиси назорат қилади. Акциядорлар ўз акцияларига даромад (дивиденд) оладилар. Корпорация кредиторлари ўз талабларини акциядорларга эмас, корпорацияга қўядилар. Акционерлик жамияти очиқ турда бўлса, корхона акциялари очиқ бозорда, яъни фонд биржаларида эркин сотилади. Акциядорларга корпорация ёқмаса, улар ўз акцияларини очиқ бозорда сотиб корхона билан алоқасини умуман узиши мумкин. Фойда олмайдиган ташкилотлар. Бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш мақсадида ҳаракат қилмайдиган касаба уюшмалари, клублар, масчитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва бошқалар киради. Кооперативлар. Кооперативлар ўз аъзоларининг ресурсларини фойда олиш мақсадида бирлаштириш асосида вужудга келади. Фирманинг қисқа ва узоқ мудцатли оралиқдаги фаолияти. Фирманинг ишлаб чиқариши ва харажатлари тўғрисида гапирганда уларни икки хил вақг оралиғида қараш лозим, қисқа муддатли ва узоқ муддатли. Қисқа муддатли оралиқ — бу шундай вақг оралиғи- ки, фирма бу оралиқца фаолият кўрсатганда, у ишлаб чиқариш омилларидан камида битгасининг ҳажмини ўзгартира олмайди. Бундай омилга ўзгармас ишлаб чиқариш омили дейилади. Ўзгармас омил сифатида фирма капитали — ишлаб чиқариш қуввати ҳисобланади. Масалан, фирма капи- талидан фойдаланиш йўналишини ўзгартириш учун одатда узоқ вақг талаб қилинади. Янги завод қуриш учун, биринчи навбатда унинг лойиҳаси ишлаб чиқи- лади, ускуна ва технологик линиялар сотиб олинади ва ўрнатилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун кўп вақт талаб қилинади (камида бир йил). Узоқ муддатли оралиқ — бу оралиқда фирма ишлаб чиқаришда фойдаланаётган барча ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини (ишлаб чиқариш қувватини ҳам) ўзгартиради. Узоқ муддатли оралиқда барча ишлаб чиқариш ресурслари ўзгаради ва бундай ресурсларга ўзгарувчан ресурслар дейилади. Қисқа муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш қувватини ўзгартира олмайди, лекин ундан фойдала- нишни интенсивлаштириши мумкин. Узоқ муддатли оралиқда ишлаб чиқариш қуввати ҳам ўзгаради. Албатга узоқ ва қисқа мудцатли оралиқлар ҳар-хил маҳсулотлар учун турлича бўлиши мумкин. Download 478.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling