Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 114 молиявий инвестициялар аудитини ташкил этишни
Download 298.34 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал Инвестиция фаолияти аудитининг вазифалари Т/р Аудитнинг асосий вазифалари
BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT
Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 117 қайси усулдан фойдаланилаётганлигини ва унинг субъектнинг ҳисоб сиёсатини ҳисобга олган ҳолда танлаган вариантга мос келиши- ни текшириши лозим. Инвестицияларни амалга оширишга доир харажатлар ҳужжат- лар билан тасдиқланиши ва таҳлилий ҳисобда акс эттирилиши лозим. Айрим молиявий қў- йилмалар (пайлар) қиймати йўлхат ва мулк эгалигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин. Шу боисдан ин- вестициялар аудитини ўтказишда аудитор то- монидан аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча, инвестициялар аудитининг мақсади хўжалик юритувчи субъ- ектларнинг молиявий ҳисобот маълумотлари ишончлилигини ҳамда инвестицияларни ҳи- собга олиш усуллари ва солиқ солиш муома- лалари бўйича ҳисоби меъёрий-ҳуқуқий ҳуж- жатларга мувофиқлигини аниқлашдан ибо- рат. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги биз томонимиздан 1-жадвалда ишлаб чиқил- ган аудитнинг вазифалари намунаси келти- рилган. 1-жадвал Инвестиция фаолияти аудитининг вазифалари Т/р Аудитнинг асосий вазифалари 1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг активлари инвестициялар таркибига киритилганлиги тўғрилигини текшириш. 2. Ҳисобда инвестицияларнинг тегишли белгилари бўйича уларнинг туркумланишини чегаралаш, тўғрилигини текшириш. 3. Инвестицияларни ҳисобга олишда уларнинг қиймати тўғри шаклланганлигини текшириш. 4. Инвестициялар билан боғлиқ муомалалар ҳисобининг тўғрилигини текшириш. 5. Инвестициялар синтетик ва аналитик ҳисоби ҳолатини баҳолаш. 6. Инвестицияларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби ва уларнинг натижалари ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш. 7. Инвестициялар билан боғлиқ муомалалар бўйича солиқ қонунчилигига риоя этилаётганлигини текшириш. Келтириб ўтилган мақсад ва вазифалар- дан келиб чиққан ҳолда аудитор томонидан аудитнинг объектлари белгилаб олинади ҳамда ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ аудиторлик текшируви амалга оширилади. Инвестиция фаолиятининг аудитига ки- ришишдан олдин, аввало, юқорида келтирил- ган жадвал маълумотлари асосида аудитор- лик муолажаларининг дастурини ишлаб чи- қиш зарур. Аввало, аудитор амалга оширилган мо- лиявий инвестицияларни тасдиқловчи ҳуж- жатлар билан танишиши лозим. Булар сира- сига олинган акциялар, турли сертификатлар, облигациялар, қўйилган суммалар ҳақидаги гувоҳномалар, қарз бериш ҳақидаги шартно- маларни киритиш мумкин. Қимматли қоғоз- лар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар- га эса олди-сотди шартномалари, облигация- лар сўндирилганлиги ва берилган қарзлар қайтарилганлигини тасдиқдовчи тўлов топ- шириқномаларини киритиш мумкин. Аудиторлик текшируви жараёнида узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш учун қайта баҳолашни амалга оши- риш даврийлигини, шу жумладан, узоқ муд- датли инвестициялар тоифаларини аниқлаш зарур. Баланс қийматининг вақтинча пасайи- шини истисно этган ҳолда, инвестициялар қиймати камайган тақдирда барча узоқ муд- датли инвестицияларнинг баланс қиймати камайтирилади. Бунда камайтириш ҳар бир молиявий қўйилма бўйича аниқланади ва тайёрланади. Аудитор молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш натижасида пайдо бўладиган қўшимча миқдор хусусий капиталга қайта ба- ҳолашдан келган даромад сифатида қўшили- ши кераклигини эътиборидан четда қолдир- маслиги лозим. Молиявий инвестициялар қиймати камайган тақдирда камайиш миқдо- ри хусусий капиталда акс эттирилган ўша инвестициялар олдинги баҳолаш қиймати ҳи- собидан амалга оширилади. Агар молиявий инвестициялар қийма- тининг камайиши миқдори илгариги қайта баҳолашдан олинган даромад миқдоридан кам бўлса, бу тафовут харажат сифатида ҳи- собга олиниши лозим. Қиймати пасайтирил- ган инвестицияларни қўшимча баҳолаш миқ- дори мазкур инвестициялардан келган зарар қоплангандан сўнг хусусий капитал кўпайи- шига киритилади. Download 298.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling