Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 114 молиявий инвестициялар аудитини ташкил этишни
Download 298.34 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳли- ли.
BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT
https://doi.org/10.55439/ECED/vol23_iss4/a14 BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 115 Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони- нинг [1] қабул қилиниши мамлакат тарққиёти- нинг янги босқичи 3-Ренессанс даврининг бошланишини белгилаб берди. Қабул қилинган мазкур фармонда белгиланганидек, “миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш ҳамда инвестиция- лардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, “пастдан-юқори- га” тамойили асосида, янги тизимни йўлга қў- йиш” каби устувор вазифаларнинг белгилани- ши инвестиция сиёсатини амалга ошириш да- ражаси, уларнинг молиявий манбаларини из- лаб топиш, тизим фаолиятини янада такомил- лаштириш, бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш ҳамда улардан самарали фойдаланишни яхшилаш учун аудиторлик хизматлари сифатини ошириш лозим бўлади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳли- ли. Жаҳон иқтисодиётининг глабаллашуви даврида инвестиция сиёсати, инвестициялар оқимини шакллантириш ҳамда улардан сама- рали фойдаланишда аудиторлик текширувла- рини такомиллаштириш бугуни куннинг му- ҳим масалалардан бири ҳисобланади. Жаҳон амалиётида инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда инвестициялар аудитини ўтказиш услубиётини такомиллаш- тириш борасида бир қанча тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, жаҳон миқёсида хори- жий олимларнинг иқтисодиётнинг етакчи са- ноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш субъ- ектларида молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудити услубиётини тадқиқ этишга бағиш- ланган илмий асарлари мавжуд, жумладан, бу масалалар Farrokh Barzideh, Soroush Lotfi, Mehdi Mousapour, Mojtaba Aghae [3] сингари олимларнинг илмий ишлaридa тaдқиқ қилин- гaн. Мазкур олимлар ўз илмий изланишла- рида инвестициялар ҳисобини такомиллаш- тиришда уларнинг манбалари бўйича ҳисобга олишни талқин қилган бўлсалар, Zhiyun Ouyang, Hua Zheng, Yi Xiao сингари олимлар [4] табиий капиталга инвестициялар ҳисобини такомиллаштириш борасида изланишлар олиб борганлар. Инвестициялар, хусусан, молиявий ин- вестициялар ҳисоби ва аудити МДҲ олимлари томонидан тадқиқ қилинган. Жумладан, М.В.Левина[5] ўзининг илмий ишларида мо- лиявий қўйилмалардан самарали фойдала- нишда иқтисодий таҳлил методологиясини тадқиқ қилган бўлса, О.Г.Житлухина томони- дан [6] молиявий инвестициялар концепция- сини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда акс этти- риш хусусиятлари очиб берилган. А.В.Пасеч- ник томонидан [7] корхоналарда молиявий инвестициялар ҳисобини ривожлантириш ма- салалари ўрганилган. Молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудити мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан ҳам тадқиқ қилинган бўлиб, улар- нинг илмий асарларида, асосан, инвестиция- лар ҳисобини миллий стандартлар асосида ҳисобга олишни такомиллаштириш йўналиш- ларига қаратилган. Жумладан, О.Жўраевнинг тадқиқотлари бозор муносабатлари шароити- да корхоналар томонидан амалга оширилган молиявий инвестициялар ва улардан олина- диган молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қа- ратилган бўлса, Ш.Илхамов томонидан [8] корхоналарда инвестиция фаолиятини бух- галтерия ҳисоби ва аудитини ташкил этиш масалалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, А.Авлоқулов томонидан олиб борилган тадқи- қотларда инвестицион кўчмас мулкларни узоқ муддатли инвестициялар таркибидаги узоқ муддатли қимматли қоғозлар ва бошқа узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳи- собга олиш масалари ўрганилган. Шу билан бирга, мамлакатимизда инвес- тициялар ҳисоби ва аудити молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларига муво- фиқ юритилиши уларнинг самарадорлигини оширишга ҳамда инвесторларга ишончли маълумотлар тақдим қилишга хизмат қилади [9, 10]. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мо- лиявий инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш йўллари кoмплeкс тaрздa ўргaнилмaгaнлиги молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйи- чa амалиётда рўй бeрaётгaн ўзгaришлaрни ҳи- собга олган ҳолда тaҳлил қилиш, унинг нaзa- рий-мeтoдoлoгик мaсaлaлaрини тaкoмиллaш- тиришга асосланган услубиётларни яратиш- ни тақозо этади. Download 298.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling