Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 1-son
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Download 428.37 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- MAKROIQTISODIY SIYOSAT Iqtisodiyot va talim / 2023-yil 1-son
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.
2019-2030 йилларда Ўзбекистоннинг “Яшил” иқтисодиётга ўтиш старатегияси муҳим дасту- рий амал ҳисобланади. “Яшил” иқтисодиётнинг моҳияти ва унга ўтиш концепцияси масалалари Буюк Британия- лик иқтисодчи олимлар Д.Пирс ва Э.Барбиер- ларнинг ““Яшил” иқтисодиёт учун режа (Blueprint for a Green Economy)” номли асарида биринчилар қаторида очиб берилган[3]. О.В.Башорина, И.М.Темкина ““Яшил” иқтисоди- ётга ўтиш жамиятнинг барқарор ривожланиши, камбағалликни қисқартириш асосидир” деб ба- ҳолашган[4]. А.В.Неверов, Водопьянова ““Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнида давлат инсон капитали, табиий капитал, ижтимоий капитал, сиёсий капитал ва молиявий капиталларни мувофиқлаштириб фойдаланиш” зарурлигини таъкидлайдилар[5]. Муаллифлар гуруҳи “дунёга MAKROIQTISODIY SIYOSAT Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 1-son 30 хавф солаётган CO 2 заҳарли газлар инқирози тўғрисида” хабар берадилар [6]. ““Яшил” иқтисо- диётга ўтиш учун Россияда жуда катта имко- ниятлар мавжудлиги, яъни Россия ресурслар мамлакати (табиий бойликлари кўп, лекин иқ- тисодий қашшоқ), иқтисодиётни яшиллашти- риш учун “яшил”инвестициялар керак, яшил тармоқларни молиялаш, янги иш ўринларини барпо қилиш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мумкин” деган фикрни иқтисодчи олим Н.Н.Яшалова илгари суради [7]. Иқтисодчи олимлар Н.Пискунов ва Н.В.Пахомов ““Яшил” иқтисодиётга ўтиш “мусобақа”сида Швеция, Жанубий Корея ва Япония давлатлари етакчи- лик қилмоқда” деб таъкидлайдилар[8]. Ўзбекистонлик иқтисодчилар А.В.Ваҳобов ва бошқалар ““Яшил” иқтисодиётга ўтишда Ўзбекистон энергия самарадорлигига эришиш, “яшил” энергия истеъмолига ўтиш, ердаги транспортни электрлаштириш, чиқиндиларни оқилона бошқариш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, СО 2 углерод газ чиқиндиларни юмша- тиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва биохилма- хилликни сақлаб қолиш” каби масалаларга кат- та эътибор қаратиш кераклигини таъкидлай- дилар [9]. Иқлим ўзгариши қўмитаси (ССС) маълу- мотларига кўра, инвестицияларнинг 40 фоизи энергетика тармоқларига, мамлакатнинг авто- мобиль паркини электрлаш (электромобиллар- га ўтиш) соҳасига, 24 фоизини уй хўжаликлари- ни иссиқ сув билан тўла таъминлаш, аҳолини табиий газ ва тоза чучук сув билан таъминлаш, аҳоли пунктларининг муқобил энергия манба- ларидан фойдаланишини (шамол ва сув энергия манбаларидан) яхшилаш учун 253 млрд. фунт стерлинг сармоя киритилади. Аҳолининг тўла бандлигига эришиш ва «Яшил» иқтисодиёт тар- моқларига 2,5 миллион ишчи-мутахассисларни тайёрлаб бериш зарур. Масалан, газ қозонлари- да ишлаётган муҳандислар ўрнига мос келувчи иссиқлик насосларида ишлаш учун мутахассис- лар тайёрлаш зарурати мавжуд ёки бензин билан ишлайдиган автомобилларни электр транспорт воситаларига ўтказиш жараёнида мутахассисларни қайта тайёрлаш, углеродни кўп истеъмол қилувчи саноат корхоналарини қисқартириш каби соҳаларга инвестициялар киритилмоқда. Буюк Британия саноати ҳозир ҳам нефть, газ ва кўмирга боғлиқ, шунинг учун бу соҳада жуда чиқинди кўп. Буюк Британиянинг Йорк- шир ва Гумбер шаҳарларида углеродни кўп истеъмол қилувчи корхоналар жойлашган. Мид- ландс ҳудудида қазилма ёқилғилар (кўмир, нефть) кўп ишлаб чиқарилади, шунинг учун бу ҳудудларда СО 2 , иссиқхона газларининг атмос- ферага чиқарилиши жуда юқори бўлиб, мамла- катда учинчи ўринда туради. Шотландияда қайта тикланувчи энергия инфратузилмаси яхши ривожланган ва “яшил” иш ўринлари улуши 11 фоизга тенг. Буюк Бри- таниянинг яшил ўсиш бўйича етакчиси ҳисоб- ланади. Уэльс шаҳрида ҳам “яшил” ўсиш имко- ниятлари ривожланган. “Яшил” иқтисодиёт тад- қиқотлари учун ҳар бир фуқарога ўртача 251 фунт стерлинг сарфланмоқда. Лондонда “яшил” ўсиш имкониятлари чекланган. Масалан, шаҳар- да электр транспортларини зарядлаш пунктла- ри (ҳар 100 минг аҳолига 70 та) энг катта зич- ликда бўлса ҳам эҳтиёждан орқада қолмоқда. Шимолий Ирландиянинг “яшил” ўсиш индекси Лондонникидан юқори. Шимолий Англияда энергетика сектори ва автомобиль саноати кучли имкониятларга эга. Шарқий Англия Буюк Британия учун билим, илм-фан етакчиси бўлиб, “яшил” иқтисодиёт тармоқларига малакали кадрлар тайёрлаб беради. Шарқда Буюк Британиянинг барча ҳудуд ва минтақаларига нисбатан 2020 йилда ҳар бир аҳоли учун 1000 фунт стерлингдан маблағ сарф- ланди. Англиянинг шарқида уй хўжаликлари- нинг деярли 20 фоизи қайта тикланадиган энер- гия манбаларидан фойдаланади. Лекин Шарқий Англияда транспортдан чиқадиган чиқиндилар- нинг энг юқори кўрсаткичлари мавжуд, 100 минг аҳолига атиги 21 та электромобилллар- нинг зарядлаш пунктлари тўғри келади. Шу билан бирга, Шарқий Англияда иссиқхона газла- рининг атмосферага чиқишини ноль даражага тушириш учун 50 фоиз кадрларни қайта тайёр- лаш керак бўлади. Шарқий Англияда тоза энер- гия бўйича (шамол, денгиз шамолига) кўплаб инвестициялар киритиш зурур. Download 428.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling