Ырта махсус, касб-щунар таълими тизими бош=арув органлари ва таълим муассасалари ращбар кадрларини аттестацияси учун намунавий


Кишлок хўжалиги сохасида амалга оширилаётган ислохотларни айтиб беринг


Download 432 Kb.
bet12/43
Sana18.06.2023
Hajmi432 Kb.
#1588707
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
Саволлар

30. Кишлок хўжалиги сохасида амалга оширилаётган ислохотларни айтиб беринг.
Жавоб: Кишлок хужалигида товар ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, дехконларда ерга эгалик туйгусини шакллантириш, товар сифати ва микдорини бозор талаблари асосида шакллантиришни такомиллаштириш, кичик ишлаб чикариш корхоналарини кишлокка кучириш ва жойлаштириш, ахолини иш билан банд булмаган кисмини иш билан таъминлаш, кишлок хужалигини саноат асосида кайта ташкил этиш максадида, иновацион технологиялар, нау-хау ва янги юкори самарали техника воситалари билан дехконларни куроллантириш, чет эл инвестицияларини жалб килиш оркали мехнат самарадорлигини ошириш максадида Республикада фермерлик сиёсати амалга оширилмокда.
31. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси кандай орган?
Жавоб: «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи булиб, конун чикарувчи хокимиятни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Олий мажлиси икки палатадан – Конунчилик палатаси (куйи палата) ва Сенатдан (юкори палата) иборат.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил»
32. Олий Мажлиснинг Сенат ва Конунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
Жавоб: 2002 йил 27-январда утказилган Референдумда икки палатали парламент тузиш ва Президентнинг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йилга узгартириш тугрисида карор кабул килинди. Конунга биноан Олий Мажлис палаталари Сенати ва Конунчилик палатаси жорий этилди. Конституцияга жами 32 моддадан иборат узгаритиришлар киритилди.
76-моддада «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи булиб, конун чикарувчи хокимиятни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Олий мажлиси икки палатадан – Конунчилик палатаси (куйи палата) ва Сенатдан(юкори палата) иборат.
Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг Конунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил» деб белгилаб куйилган.
Конунчиилик палатаси вакиллари умумхалк сайлови оркали депутат этиб сайланадилар.
Сенат таркиби Конунчилик палатасига сайланган депутатлар ва Президент томонидан тавсия этилганлар таркибидан худудий мутаносиблик инобатга олинган холда сайланадилар.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчили палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари Конституциянинг 78-моддада куйидагича эътироф этилган:
1). Узбекистон Республикасининг Конституциясини кабул килиш, уни узгартириш ва кушимчалар киритиш;
2). Узбекистон Республикасининг конституциявий конунларини, конунларни кабул килиш, уларга узгартириш ва кушимчалар киритиш.
3). Узбекистон Республикасининг референдумини утказиш тугрисида ва уни утказиш санасини тайинлаш хакида карор кабул килиш;
4). Узбекистон Республикаси ички ва ташки сиёсатининг асосий йуналишларини белгилаш хамда давлат стратегик дастурларини кабул килиш;
5). Узбекистон Республикаси конун чикарувчи, ижро этувчи хамда суд хокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилайди;
6). Узбекистон Республикаси таркибиган Янги давлат тузилмаларини кабул килиш ва уларнинг Узбекистон Республикаси таркибидан чикариш хакидаги карорларни тасдиклаш;
7). Бож, валюта ва кредит ишларини конун йули билан тартибга солиш;
8). Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг такдимига биноан Узбекистон республикасининг Давлат бюджетини кабул килиш ва унинг ижросини назорат килиш;
9). Солик ва бошка мажбурий туловларни жорий этиш;
10). Узбекистон Республикасининг маъмурий-худудий тузилиши масалаларини конун йули билан тартибга солиш, чегараларини узгартириш;
11). Туман, шахар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини хамда чегараларини узгартириш;
12). Давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
13). Узбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат кумиталари ва давлат бошкарувининг бошка органларини тузиш хамда тугатиш тугрисидаги фармонларини тасдиклаш;
14). Узбекистон Республикаси Марказий сайлов Комиссиясини тузиш;
15). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимотига биноан Узбекистон Республикаси Бош вазири номзодини куриб чикиш ва тасдиклаш;
16). Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хукуклари буйича вакили ва унинг уринбосарини сайлаш;
17). Узбекистон РеспубликасиХисоб Палатасининг хисоботини куриб чикиш;
18). Узбекистон Республикаси Президентининг Узбекистон Республикасига хужум килинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа килиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти тугилганда уруш холати эълон килиш тугрисидаги фармонини тасдиклаш;
19). Узбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки кисман сафарбарлик эълон килиш, фавкулотда холат жорий этиш, унинг амал килишини узайтириш ёки тугатиш тугрисидаги фармонларини тасдиклаш;
20). Халкаро шартномаларни ратификация килиш;
21). Ушбу Конституцияда назарда тутилган бошка ваколатларни амалга ошириш.
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, коида тарикасида, аввал Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатасида, сунг Сенатда куриб чикилади.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчили палатаси мутлок ваколатлари Конституциянинг 79-моддада куйидагича эътироф этилган:
1). Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатаси Спикери ва унинг уринбосарларини, кумиталарнинг раислари ва уларнинг уринбосарларини сайлаш;
2). Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг Конунчилик палатаси депутатини дахлсизлик хукукидан махрум этиш тугрисидаги масалаларни хал этиш;
3). Уз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-коидалари билан боглик масалалар юзасидан карорлар кабул килиш;
4). Сиёсий, ижтимоий-иктисодий хаёт сохасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташки сиёсати масалалари юзасидан карорлар кабул килиш киради.
Конституциянинг 80-моддасида Узбекистон Республикаси Сенатининг мутлок ваколати белгиланган;
1). Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раис ва унинг уринбосарларини, кумита раислари ва уринбосарларини сайлаш;
2). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон республикаси Конституциявий судини сайлаш;
3). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига Узбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
4). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига Узбекистон Республикаси Олий хужалик судини сайлаш;
5). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитасининг раисини тайинлаш хамда уни лавозимидан озод килиш;
6). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг уринбосараларини тайинлаш хамда уларни лавозимидан озод этиш тугрисидаги фаромонларини тасдиклаш:
7). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тугрисидаги фармонларини тасдиклаш;
8). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошка вакилларини тайинлаш хамда уларни лавозимидан озод килиш;
9). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Марказий банки бошкарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод килиш;
10). Узбекистон Республикаси Президентининг такдимига биноан амнистия тугрисидаги хужжатларни кабул килиш;
11). Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг такдимига биноан Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик хукукидан махрум этиш тугрисидаги масалаларни хал этиш.
12). Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси раисининг, Узбекистон РеспубликасиМарказий банки бошкаруви раисининг хисоботларини эшитиш;
13). уз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-коидалари билан боглик масалалар юзасидан карорлар кабул килиш;
14) сиёсий, ижтимоий-иктисодий хаёт сохасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек, давлат ички ва ташки сиёсати масалалари юзасидан карорлар кабул килиш киради.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling